Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:28

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар имтиёз қўлланилмаганига норозилик билдириб юриш қилди (ВИДЕО)


ДТМ биноси олдида тўпланган ўнлаб абитуриент қўлида ҳарбий тавсияномаси бўла туриб, белгиланган квота чегарасида баллари қўшиб ҳисобланмагани ва ўқишга киролмай қолганидан норзилик билдирди.
ДТМ биноси олдида тўпланган ўнлаб абитуриент қўлида ҳарбий тавсияномаси бўла туриб, белгиланган квота чегарасида баллари қўшиб ҳисобланмагани ва ўқишга киролмай қолганидан норзилик билдирди.

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар 22 октябрь куни Тошкентда Давлат тест маркази биносига "норозилик юриши" қилди.

Озодликка йўлланган видеода ДТМ биноси олдида тўпланган ўнлаб абитуриент қўлида ҳарбий тавсияномаси бўла туриб, белгиланган квота чегарасида баллари қўшиб ҳисобланмагани ва ўқишга киролмай қолганидан норозилик билдираётгани акс этган.

Уларни қарши олган ДТМ мулозими ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар масаласи қайта кўриб чиқилиши ва тез кунда ҳал қилинишини ваъда берган ва шундан сўнг абитуриентлар уйларига тарқалган.

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар имтиёз қўлланилмаганига норозилик билдириб юриш қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:30 0:00

Норозиликдан бир кун ўтиб, Озодлик суҳбатлашган ДТМ раҳбари муовинларидан бири эса, масала деярли ҳал бўлгани, белгиланган чизиқдан юқори балл олган ва ҳарбий имтиёзга эга барча абитуриентлар талабаликка қабул қилинишини айтди.

Абитуриентлардан бирига кўра, ўзи ва етмишдан ортиқ норози "Бодомзор" метро бекатидан Давлат тест маркази томон юриб борган.

"Қашқадарё, Жиззах, Намангандан келганлар бор эди. "Бодомзор" метросида тўпланиб, тест марказига бордик. Видеода кўрган бўлсангиз, милиция ходимлари сопровождать қилиб борди. ДТМдан кейин Вазирлар Маҳкамасига юриш қилишимиз керак эди. Лекин, бизни ДТМдагилар қабул қилиб, ҳаммаси ҳал бўлишини ваъда қилганидан сўнг тарқалдик", - деди исми очиқланмасилигини сўраган абитуриент.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига кўра, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсиясига эга абитуриентлар учун алоҳида қабул квоталари ажратилган.

Аммо, Озодлик суҳбатлашган абитуриентлар олган баллари белгиланган чизиқдан тепада бўлишига қарамай, улар 5 фоизлик квотага киритилмагани ва талабаликка қабул қилинмаганини айтишди.

Бу ҳақда ўз норозилигини билдириш учун Қашқадарёдан Тошкентга келган абитуриентлардан бири бундай деди:

"Ҳарбийлар учун ўтиш баллидан юқори балл тўплаганман. Қарши давлат университетида ўзим топширган йўналишда ўтиш балли 62,8 бўлди. Мен тавсиянома билан бирга ҳисоблаганда жами 98,1 балл тўплаганман. Аммо менга талабаликка тавсия қилинмадингиз, деган хат келди. Ўрганиб кўрсак, ҳарбий тавсияномаларимиз умуман инобатга олинмасдан бизга ҳарбий имтиёз қўлланилмаган".

22 октябрь куни Тошкентдаги Давлат тест маркази олдида тўпланган абитуриентлар "Ҳарбий тавсияномамиз бўлатуриб, етарлидан ҳам ортиқ балл тўпласак-да нега талабаликка қабул қилинмадик" деган савол билан ДТМ раҳбариятига юзланишди.

Норозилик акс этган видеода Давлат тест маркази мулозими абитуриентларнинг бу саволига жавобан: "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат қабул комиссияси буни ҳал қилади. Ораларингдан битта одам вакил бўлиб чиқсин, мен Вазирлар Маҳкамаси билан улаб бераман", дейди.

"Бизда айб йўқ!"

ДТМ мулозими йиғилганларга, Давлат тест марказидан хато ўтмагани, ДТМга берилган маълумот асосида имтиёз берилганини айтади:

"Бизда айб йўқ. Тасдиқланмай қолганлар бўйича қайтадан танлов ўтказилиб, бошқатдан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шу бўйича ҳамма нарса тайёр. Мен гаплашяпман мана Қабул комиссияси билан, "масала ҳал бўлади, ҳаммаси киритилган, имзони кутмоқда", деяпти. Озгина сабр қилинглар.

Абитуриентлар Тошкентда Давлат тест маркази томон юриш қилмоқда. 22 октябр, 2020 йил.
Абитуриентлар Тошкентда Давлат тест маркази томон юриш қилмоқда. 22 октябр, 2020 йил.

Аммо, Озодлик билан суҳбатда бўлганлар бир ойдан буён ДТМ ва Вазирлар Маҳкамаси Қабул комиссияси орасида сарсон бўлаётганликларини айтишди.

"Пандемия пайти у идорадан бу идорага юряпмиз, ҳеч ким айбини бўйнига олмайди. Қабул комиссияси ДТМга юборади, ДТМ Қабул комиссиясига тўнкайди. Вилоятлардан келган юзлаб абитуриент бор. Нима учун ДТМ, Қабул комиссияси хатоси деб, биз сарсон бўлишимиз керак", - дейди ДТМ олдида тўпланган абитуриентлардан бири.

"Масала деярли ҳал бўлган"

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар белгиланган квота доирасида етарли баллни тўплаган бўлса нега талабаликка қабул қилинмади? Қаерда хатолик бўлди?

Озодлик бу савол билан Давлат тест маркази Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилди.

Ўзини бошқарма бошлиғи муовини, деб таништирган мулозим ҳарбий тавсияномага эга 1800дан ортиқ абитуриент масаласи тез кунда ҳал бўлишини айтди:

- Ҳамма мурожаатчининг аризаси қайта кўриб чиқиляпти. Бу деярли ҳал бўлган. Мен сизга бир нарсани айтаман, балли тортилган чизиқдан тепада бўлган ва ҳарбий имтиёзга эга барча абитуриент талабаликка қабул қилинади. Кеча уларга ҳам шу айтилди, - деди мулозим.

Лекин, қаерда хатолик бўлган, деган саволга ДТМ раҳбариятидан аниқ жавоб олиб бўлмади.

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони кам, ҳужжат топширган ёшларнинг ўндан бири учун ўрин бор, холос.

Бу ўринларнинг айримлари ҳарбий ёки милиционерларнинг болалари учун банд қилинган.

Бундан ташқари республика фан олимпиадалари ғолиблари ҳамда "Зулфия", "Ниҳол", "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳибалари, олис чўл туманлари ёшлари, ёш тасвирий санъат усталари, болалар уйи тарбияланувчиларига ОТМларга ўқишга киришга имтиёзлер берилган.

Июн ойидан эса Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшларига бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500та ўрин миқдорида мақсадли қабул параметрлари ажратилган.

Бундан олдин Озодлик қўшни давлатларда шартнома асосида ўқиган, аммо ҳукумат талаби билан мамлакатга қайтиб келган юзлаб талаба Ўзбекистондаги ОТМларга қабул қилинмагани ҳақда хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG