Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:26

ЕИ Лукашенко, унинг ўғли ва 13 нафар амалдорни қора рўйхатга киритди


Европа Иттифоқи Беларусь президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор Лукашенко ҳамда 13 нафар амалдорни зўравонлик, асоссиз ҳибсга олишлар ва қарийб уч ой олдин ўтказилган президент сайлови натижаларини сохталаштиришда айблади.

Виза чекловлари каби санкцияларга йўлиққан 15 нафар амалдорнинг исми 6 ноябрь куни расмий ЕИ журналида чоп этилди.

ЕИ октябрь ойи бошларида яна 40 нафар Беларусь расмийсига қарши санкция жорий қилган эди.

6 ноябрь куни Канада ҳукумати «оммавий норозиликлар ва мухолифат гуруҳлари фаолиятига қарши мунтазам репрессия ҳамда давлат ҳомийлигидаги зўравонлик кампаниясига» алоқадор яна 13 нафар амалдорга қарши санкция жорий қилди.

Шу йил 9 августида бўлиб ўтган президент сайловидан кейин Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида норозилик чиқишлари бошланган. Норозилар расмийларни мисли кўрилмаган сохталаштирув ва митинг иштирокчиларига нисбатан шафқатсизликда айблашиб, Беларусни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенко истеъфосини ва қайта сайлов ўтказилишини талаб қилмоқдалар.

Сайловда Лукашенко ғолиб чиққани эълон қилинганидан бери минглаб одамни ҳибсга олинди. Мамлакат мухолифати етакчиларининг аксари қамоққа олинди ёки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

ЕИ Лукашенконинг маслаҳатчиси ҳамда Беларусь Хавфсизлик кенгаши аъзоси Виктор Лукашенкони намойишчиларга қарши «репрессия ва қўрқитиш кампаниясида» айблади.

ЕИ санкцияларига дучор бўлган амалдорлар орасида президент маъмурияти етакчиси Игорь Сергеенко, Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Иван Тертель ҳамда Тергов қўмитаси раиси Иван Наскевичлар бор.

Конституцион суд раиси Пётр Миклашевич ҳам «сохта сайлов натижаларини қонунийлаштирган» суд қарори учун санкцияга йўлиқди.

2011 йилда 2010 йилда бўлиб ўтган президент сайловлари ортидан бошланган норозилик намойишлари иштирокчиларига қарши кескин чоралар кўрилгани учун ЕИ Лукашенко ва юзлаб амалдорга қарши санкция жорий қилган эди.

2016 йилда иттифоқ Минск барча сиёсий маҳбусларни озод этганини хулоса қилганидан кейин ушбу чекловларнинг аксари бекор қилинди.

ЕИ санкция жорий қилишидан олдин Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайлови натижалари сохталаштирилганини ҳамда сайлов ортидан бошланган тинч норозилик намойишлари давомида инсон ҳуқуқлари мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан «кенг кўламда ва мунтазам равишда» бузилгани ҳақида ҳисобот эълон қилган эди.

Ҳисобот муаллифлари сайлов натижаларини бекор қилишни, янгидан сайлов ўтказишни, сиёсий маҳсулларни ҳамда журналистларни озодликка чиқаришни ҳамда мамлакатда президент сайлови ортидан содир этилган инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари бўйича «чуқур тергов» ўтказиш мақсадида мустақил халқаро гуруҳ тузишни тавсия қилдилар.

Human Rights Watch ташкилоти ҳисобот «ўта муҳим» эканлигини ва «вақтида эълон қилинганини» айтиб, халқаро ҳамжамиятни унинг асосида чора кўриш чорлади.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси эса Беларусь расмийларини оммавий ахборот воситаларини «калтаклаш, қамоқ жазоси, жарималар ва жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитишга уринишни» бас қилишга чорлади.

Қўмитанинг Беларусь журналистлари уюшмасига таяниб хабар беришича, айни дамда 9 нафар журналист намойишларни ёритгани учун қамоқда қолмоқда.

Бирлашмага кўра, мамлакатда 9 августдан бери умумий ҳисобда 320 нафар журналист ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG