30 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:26
"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади
- 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
- Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
- Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
- Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
- Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
- Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
- Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
- Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
- Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
- Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
- Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
- 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
- ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.