1,5 миллион аҳоли яшайдиган Харьков аёвсиз бомбардимон қилинди
"Инсайдер-Украина" Харьковнинг аёвсиз бомбардимон қилинганига оид яна бир видеони эълон қилди. Билдирилишича, камида 3 киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди.
Харьков шаҳарларидан бирининг мэри давлатга ҳиёнатда айбланиб қўлга олинди
Харьков вилояти губернатори Олег Синегубов ҳарбий махсус амалиёт пайтида давлатга ҳиёнатда гумонланган Южний шаҳри мэри, унинг ўринбосари, маҳаллий полиция бошлиғи ва участкавой инспектор қўлга олинганини билдирди. Бу ҳақда Озодлик радиоси рус хизмати ёзди.
“Биз бу ишни, шу кунгача бизда уруш бўлаётганини ва душман билан музокаралар олиб бориш мумкин эмаслигини тушунмаганлар тушиниб олиши учун амалга оширдик”,-деб айтган Синегубов.
Айни пайтда Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко Харьков “Град” рекатив қурол тизими орқали ўққа тутилганини билдирди.
“Бунинг оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди ва юзлаб одам яраланди”,-деди у.
Беларусдаги АҚШ элчихонаси ёпилди
АҚШнинг Беларусдаги элчихонаси ўз фаолиятини тўхтатди ва элчихонанинг америкалик барча ходимлари эвакуация қилинди. Бу ҳақда элчи Жули Фишер маълум қилди.
“Беларуснинг Украинага қарши Россия урушига хайрихоҳлик билдириши режим мустақил равишда қарор қабул қилиш салоҳиятини йўқотганини намойиш этди”,-деб билдирди элчи.
Россия босиб олган Бердянскда аҳоли рус ҳарбий техникаси олдида Украина гимнини куйламоқда