Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:33
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россияда Twitter, Facebook, Озодликнинг рус хизмати, ВВС ва DW сайтлари очилмаяпти

Россиядаги аксарият интернет операторларининг фойдаланувчилари Озодликнинг рус хизмати, Би-Би-Сининг рус хизмати, “Немис тўлқини”нинг (DW) рус хизмати, “Медуза” нашри сайтлари ҳамда Twitter ва Facebook тармоқлари очилмаяпти.

Бу сайтларнинг айримлари “Ростелеком” абонентларида бир муддат очилиб турган. Globalcheck маълумотига кўра, App Store ва Android Google Play иловалар дўкони ҳам очилаётгани йўқ.

“Дўстлар. Афтидан, “Медуза” сайти Россияда блокировка қилинган. Сизни қучоқлаб қоламиз. Бу даврлар ўтиб кетади. Биз ўз ишимизни давом эттирамиз”, деб ёзган “Медуза таҳририяти Telegram тармоғидаги ўз саҳифасида.

Озодликнинг Currenttime лойиҳаси сайти Россияда 28 февралдан бери блокировга қилинмоқда.

Аввалроқ Россия расмийлари талабини бузгани иддао қилинган “Эхо Москви” радиостанцияси ёпилгани, “Дождь” телеканали эса фаолиятини вақтинча тўхтатгани хабар қилинган эди.

Киев расмийлари Запорожье АЭСидаги ёнғиннинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантиришди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россияни Запорожье атом электр станциясини ўққа тутишни зудлик билан тўхтатиб, ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчириш имконини бериш ҳамда АЭС атрофида хавфсиз ҳудуд жорий қилишга чақирди.

Ўз баёнотида у, агар АЭС портлаб кетса, бунинг оқибати 1986 йили Чернобиль АЭСида юз берган фожиадан 10 баробар ҳалокатлироқ бўлишини урғулаган.

Аввалроқ Россия қўшинлари Запорожье АЭСини ўққа тутаётганлари, бунинг оқибатида ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқалганди. Станция матбуот котиби Андрей Тузга кўра, россиялик ҳарбийлар ҳужуми натижасида АЭСнинг биринчи энергоблокига ўт кетган.

Кейинроқ Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Андрей Старух АЭСга ўт ўчирувчилар ўтказиб юборилганини маълум қилди.

АҚШ, ЕИ ва Британия Украинадаги уруш туфайли Алишер Усмонов дохил россиялик тадбиркор ва мансабдорларга қарши янги санкциялар жорий қилмоқда

АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлар Россия президенти Вламидир Путин ҳукмронлиги даврида бойлик ва сиёсий таъсирини орттирган олигархларнинг мол-мулки нишонга олинишини билдиришди.

Reuters агентлигининг ЕИ вакили сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, мамлакатлар олигархларнинг санкцияларни қандай айланиб ўтиш йўлини топишини ўрганиш ҳамда мол-мулкларни сақлашда траст ширкатлар ролини чеклаш учун биргаликда ҳаракат қилади.

АҚШнинг 3 мартдаги санкция рўйхатига россиялик тадбиркорлар Алишер Усмонов, Аркадий ва Борис Ротенберглар, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, ВЭБ раҳбари Игорь Шувалов, “Ростех” раиси Сергей Чемезов ҳамда бошқа тадбиркор ва мансабдорлар киритилган.

Санкция рўйхатида жами 19 нафар россиялик олигарх ҳамда улар оиласининг 47 нафар аъзоси бор. Уларнинг барчасига АҚШга кириш тақиқланган, мол-мулклари музлатилган.

Буюк Британия ҳам Алишер Усмонов ва Игорь Шуваловга қарши санкция жорий этган.

Киевдаги Бородянка посёлкаси бомбардимондан сўнг

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG