Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:27
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россия яна 4 аскари Украинада ҳалок бўлганини тан олди

Россиянинг Кабардин-Балкар Республикаси раҳбари Қуролли кучлар сафида Украинада жанг қилаётган 4 фуқароси ҳалок бўлганини тан олди.

Республика раҳбари К.Коков ҳукумат расмий сайтида “Донбассни ҳимоя қилиш махсус амалиёти пайтида хизмат бурчини бажариб ҳалок бўлган” 4 ҳарбийнинг оиласига таъзия билдирди.

Аввалроқ Россиянинг Ульяновск вилояти, Краснодар ўлкаси, Қалмиқ, Доғистон ва Чеченистон Республикалари раҳбарлари ўз ҳудудида яшаган ва “махсус амалиёт”да иштирок этган шахслар ҳалок бўлганини билдирган эди.

Украина томонининг билдиришича, шу кунгача Россиянинг камида 5 минг аскари ҳалок бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги 27 февраль куни Украинада ҳалок бўлганлар борлигини тан олди, бироқ уларнинг сонини очиқламади.

Россия ва Украина олти кунлик ҳарбий талафотлар тўғрисида маълумот берди

Россия олти кунлик жанглар давомида Украинанинг 1325 ҳарбий объектини ишдан чиқаргани тўғрисида Москвада ўтган брифингда мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.

Унга кўра, рус ҳарбийлари Украинанинг 395 танки ва бошқа зирхли техникасини, 59 та ракета тизимини ва 179 та замбарак ҳамда миномётларини йўқ қилган.

Украина Мудофаа вазирлиги эса 1 март ҳолатига кўра, Россия армиясининг 29 самолёти, 29 вертолёти, 198 танки, 846 зирхли техникаси, 305 автомашинаси, 74 замбараги, 1 “Ьук” зенит-ракета комплекси, 77 замбараги, 24 ракета тизими, 60 цистернаси, 3 дрони, 2 кемаси, 7 та ҳаводан ҳимоя тизими йўқ қилингани ҳақида билдирди.

Украина Мудофаа вазирлигининг билдиришича, олти кун ичида Россиянинг ҳалок бўлган, яраланган ва асирга олинган аскарлари сони 5710 кишига етган.

Россия Украинада ҳалок бўлган аскарлари борлигини тан олди, бироқ уларнинг сонини очиқ айтмади.

БМТ дипломатлари Сергей Лавров нутқ сўзлаётган пайтда зални оммавий равишда тарк этишди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров нутқ сўзлаётган пайтда БМТ дипломатлари зални оммавий равишда тарк этишди. Россия самолётлари учун кўплаб давлатлар ҳаво йўлагини ёпиб қўйгани ортидан Лавров йиғилишда шахсан иштирок эта олмади, у видеоалоқа орқали нутқ сўзлади.

Россия ҳарбийлари Киев телеминорасига зарба берди

Киевнинг "Дорогожичи" метроси станцияси тепасида жойлашган телеминора 1 март куни Россия ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилинди. Украина ИИВ хабарига кўра¸ телеканаллар жонли эфирдан узилган¸ ҳозирча уларнинг заҳирадаги кўрсатувлари намойиш этилади.

Ҳужум оқибатида инсоний талофат йўқлиги ва миноранинг снаряд зарбасига дош бергани билдирилди.

385 метрлик Киев телеминораси 90-110 километр радиусдаги телевизион сигнални қабул қилади. Телеминора полиция кучларини ҳам алоқа билан таъминлайди. Мобиль алоқа операторлари бу минорадан фойдаланмайди.

Ижтимоий тармоқларда Киев телеминорасига қилган ҳужуми акс этган видеолар тарқамоқда.

Мазкур ҳужум арафасида Россия Мудофаа вазирлиги Киевдаги қатор ҳарбий объектларга зарба берилишидан огоҳлантирган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG