Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:22
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Кулеба: Украинага 19 давлат қурол жўнатмоқда, 16 давлатдан кўнгиллилар келмоқда

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 2 март куни Украинага 19 давлат қурол жўнатаётганини ва 16 давлатдан кўнгиллилар келаётганини билдирди.

“Биз урушга қарши халқаро коалицияни жалб қила олдик. Бу коалиция камида 86 давлатдан ва 15 та халқаро ташкилотдан иборат. 19 давлат Украинага қурол бермоқда, улардан айримлари бу ишни ўз тарихларида илк марта амалга оширмоқда. 10 давлат молиявий ёрдам, 22 давлат гуманитар ёрдам бераяпти. 16 давлатдан украин халқи билан елкама-елка туриб, агрессорга қаршилик кўрсатиш учун кўнгиллилар келаяпти. Бугунги кунда уларнинг сони минг кишидан ошди ва кўнгилли бўлишни истаганлардан яна кўплаб аризалар келмоқда”,-деди Кулеба 2 март куни ўтказилган брифингда.

1 мартдан бошлаб Украинада кўнгиллилар учун визасиз режим жорий этилди.

Кулебанинг айтишича, 38 давлат Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Яқин орада Россия кемалари учун ҳам портлар ёпилиши кутилмоқда. Айни пайтда Канада ва Британия рус кемалари учун ўз ҳудудини ёпди.

Санкт-Петербург шаҳри ҳукумати меҳмонхоналарда яшаётган украинларни қидирмоқда

Шаҳарнинг Туризмни ривожлантириш қўмитаси меҳмонхоналар ва йирик хостеллар маъмурларига йзллаган хатда яшаб турган украинлар ҳақида маълумот бериш талаб қилинган. Бу ҳақда хабар қилган “Ротонда” телеграм-каналига кўра, бундай хат камида 400 адресатга жўнатилган.

Шундай хатлардан бирини ўз манбаси олганини “Эхо Москви” радиоси журналисти Арсений Веснин ҳам билдирган. Настояшчее время телеканали хатнинг метамаълумотларидан (яширин маълумотлар) аниқлашича, хат 2022 йил, 2 мартда ёзилган.

Россия Украинадаги урушда 498 ҳарбий хизматчиси ўлганини тан олди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудига Россия армияси бостириб кирганидан буён илк бор россиялик ҳарбийлар орасида кўрилган талафотлар ҳақида маълумот ьарқатди. Россия “Новости” ахборот агентлигининг вазирликка таяниб хабар қилишича, 498 россиялик ҳарбий ўлган, 1597 нафари яраланган.

Олдинроқ Украина Мудофаа вазирлиги 2 март ҳолатига кўра, Россия қўшини тортган талафотлар тўғрисида маълумот берган эди. Билдирилишича, уруш бошланганидан бери Украинада Россиянинг 5840 аскари ўлган, яраланган ва асирга олинган.

Бундан ташқари шу кунгача Россия 211 танк, 862 зирхли техника, 85 замбарак, 40 реактив ўқ отиш тизими, 9 ҳаводан ҳимоя тизими, 30 самолёт, 31 вертолёт, 355 автомашина, 2 та қайиқ, 60 цистерна ва 3 дронни йўқотган.

1 март куни Россия Мудофаа вазирлиги олти кунлик жанглар давомида Украинанинг 1325 ҳарбий объекти, 395 танки ва бошқа зирхли техникаси, 59 та ракета тизими ва 179 та замбарак ҳамда миномётлар йўқ қилинганини билдирган.

Киев шаҳри, 2022, 2 март
Киев шаҳри, 2022, 2 март

БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиядан Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилди

БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Украинага босқини қораланган ҳамда Москвадан ўз қуролли кучларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиш талаб қилинган резолюцияни маъқуллади.

Бу ҳақда хабар қилган Рейтерс агентлигига кўра, Бош ассамблея резолюциясини БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси қўллаб овоз берган.

Россия, Беларусь, Сурия, Корея халқ демократик республикаси (Шимолий Корея) ҳамда Эритрея қарши овоз берган.

35 давлат холис қолган. Улар орасида Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Африка республикаси, Қозоғистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Куба, Марказий Африка республикаси каби давлатлар бор.

Ўзбекистон овоз беришга қатнашмаган.

Овоз бериш натижаларини шарҳлар экан, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Фейсбукдаги постида бундай ёзди:

"35 давлат – бетараф қолган, жумладан, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон. Ўзбекистон ва Туркманистон умуман залда бўлмаган, овоз бермаган.

Ижобий хабар шуки, Марказий Осиёдаги бирон бир давлат, Россияни “агрессор эмас” деб овоз бермаган. Қўллаб-қувватламаган. Агар Россиянинг минтақадаги салоҳияти, таъсири инобатга олинса, бу овоз бериш – Россияга фақат ишончсизликни билдиради".

Резолюция Бош ассамблеянинг Украинадаги воқеалар муносабати билан шошилинч чақирилган йиғилишида қабул қилинди.

Резолюция Бош ассамблеянинг Украинадаги воқеалар муносабати билан шошилинч чақирилган йиғилишида қабул қилинди.
Резолюция Бош ассамблеянинг Украинадаги воқеалар муносабати билан шошилинч чақирилган йиғилишида қабул қилинди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG