Украина мудофаа вазирлиги: Россиянинг 12 минг аскари, 303 танки йўқ қилинган
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ва Россия Мудофаа вазирлигининг эрталабки ҳисоботларидан асосий жиҳатлар:
Россия Мудофаа вазирлиги:
- Киев, Чернигов, Суми, Харьков ва Мариуполдан гуманитар йўлаклар очилмоқда. Москва вақти билан соат 10:00 дан бошлаб "сукунат режим"и ҳукм сурмоқда.
- "ДХР" кучлари Мариуполдаги Осавиахим кварталида назорат ўрнатди, "ЛНР" бир кунда саккизта аҳоли пунктини назоратига олди.
- Кун давомида 158 та ҳарбий объект, жумладан Житомир вилоятидаги Озерное аэродроми вайрон қилинди.
- Россия қирувчи самолётлари иккита МиГ-29 ва битта СУ-27 самолётларини уриб туширди.
- Шу пайтгача Украина ҳарбий инфратузилмасининг 2482 объекти вайрон қилинган.
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ҳисоботининг қисқача мазмуни:
- Россиянинг ҳужум ҳаракатлари сезиларли даражада секинлашди?
- Чернигов, Киев, Николаев чеккалари ва мамлакатнинг жанубий чегараларини мудофаа қилиш давом этмоқда.
- Украина ҳаво мудофааси душманнинг ҳаво ва ракета зарбаларини муваффақиятли қайтарди.
- Харьков, Суми, Чернигов ва Киев вилоятларида Россия қуролли кучларининг талон-тарож қилиши ва зўравонлиги давом этмоқда.
- Херсон ва Николаев вилоятларида аҳолини тарғиб қилиш учун психологик курашнинг 10 та тактик гуруҳлари ташкил этилган.
- Қрим шимолида ФСБ Украина Қуролли кучларининг ҳужуми билан аҳолини қўрқитмоқда ва қаршиликни аниқлаш учун бўлинмаларни яратмоқда.
- Россия томонининг йўқотишлари уруш бошланганидан буён 12 минг кишини ташкил этмоқда. Украин кучлари Россиянинг 303 танки, 120 артиллерия мосламасини йўқ қилган.
Россия чет эл тиббиёт маҳсулотларини мамлакатдан олиб чиқишга чеклов киритди
Россия чет эл тиббиёт маҳсулотларини мамлакатдан олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Бу ҳақдаги фармонни бош вазир Михаил Мишустин имзолади, деб хабар қилди сешанба куни ҳукумат матбуот хизмати.
Гап “санцияларга қўшилган мамлакатлардан етказиб берилган ва ҳозирда импорт қилувчилар омборларида турган ёки божхона тартиб-қоидаларидан ўтаётган” тиббий маҳсулотлар ҳақида бормоқда.
Ҳукумат қарори "дўст бўлмаган давлатлар томонидан қўлланилган чеклов чоралари туфайли Россияда тиббий асбоблар тақчиллигининг олдини олади", дейилади Россия Вазирлар Маҳкамаси баёнотида.