Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:30

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:45 11.10.2022

Украина Медведевни қидирувга берди

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ярим йилдан бери Украина хавфсизлик хизмати (УХХ)нинг қидирувдаги шахслар рўйхатида экани маълум бўлди.

УХХ баёнотида айтилишича, Медведев Жиноят кодексининг Украина ҳудудий яхлитлиги ва чегаралари дахлсизлигига тажовуз қилишга уриниш банди бўйича қидирувга берилган. Қидирув рўйхатига Россия Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг бошқа вакиллари ҳам киритилган.

Украина расмийлари бу маълумотни нега эндиликда эълон қилаётгани ёки шу пайтгача ошкор қилмагани сабаби маълум эмас.

Қидирув рўйхатидан бошқа таниқли россиялик шахслар ҳам ўрин олган. Жумладан, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин, юқори палата раиси Валентина Матвиенко ҳамда Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевлар ҳам бор.

“Украина Хавфсизлик хизмати Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг ўринбосари, агрессор давлатнинг собиқ президенти Дмитрий Медведевга қидирув эълон қилинганини маълум қилади”, — дейилади УХХ баёнотида.

"Қидирув рўйхати 2022 йил март ойида Россиянинг кенг кўламли босқини бошида тузилган".

Медведев 2008 йилдан 2012 йилгача Россия президенти лавозимида ишлаган. Ўша даврда Медведев мўтадил сиёсатчи сифатида кўринган эди. Бироқ охирги йилларда у Россия номидан Украина борасида энг кескин фикрларни билдириб келди.

19:41 11.10.2022

Чехияда Калининград анклавини аннексия қилиш учун "сохта референдум" ўтди

Душанба куни Чехия пойтахтида тўпланган юзлаб намойишчилар Россиянинг Украинанинг кўплаб шаҳарларини бомбардимон қилганини қоралаб кўчага чиқди. Намойишчилар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига қўшимча ёрдам беришни талаб қилишди.

Праганинг марказий Вацлав майдонига тўпланган намойишчилар бомбардимон қилинган украин шаҳарлари номи ёзилган хочлар ҳамда ҳаво мудофааси рамзи бўлган соябонларни кўтариб олган.

Сешанба ва шанба кунлари яна норозилик намойишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Чехиялик сиёсатчилари камида 19 кишининг ҳаётига зомин бўлган, тинч аҳоли ва инфратузилма обектларини вайрон қилган ҳужумларни қоралади.

Россия элчихонаси олдида тўпланган намойишчилар Калининград анклавини аннексия қилиш учун шартли сохта референдум ҳам ўтказди.

Яқинда чех ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Чехия Россиянинг Калининград ҳудудини аннексия қилиб, унинг номини Крáловеc деб ўзгартиргани ҳақида сатирик твитлар пайдо бўлди.

19:35 11.10.2022

Байден Киевга яна ҳарбий техника беришга ваъда қилди

АҚШ президенти Жо Байден кечаги ракета зарбаларидан сўнг Киевга замонавий ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа воситалари етказиб беришни ваъда қилди.

Байден Россия тарафидан фуқаровий объектларга қаратилган “мантиқсиз ҳужумлар”ни қоралаб, Украинага ҳарбий кўмак кўрсатишда давом этишини айтди.

Кеча Германия ҳукумати ҳам шу мазмунда баёнот берди. Расмий Берлин ҳам Украинага IRIS-TSLM русумли янги ҳаво ҳужумларидан мудофааланиш тизимларини юборишга ваъда берди.

Ишлаб чиқарувчи – Diehl BGT Defence ширкати ушбу комплекслар “аҳолини, ўта муҳим бино ва объектларни ҳамда қуруқликдаги қўшинларни ҳаво орқали бўладиган зарбалардан ҳимоя қилиш”га мўлжалланганини айтди.

19:32 11.10.2022

Янги Зеландия Россияга қарши янги санкция жорий этди

Янги Зеландия Россияга алоқадор 75 кишига қарши санкциялар жорий этди.

Хусусан, “Газпромбанк” бошқаруви раиси Андрей Акимов, ЛУКОЙЛнинг собиқ президенти Вагит Алекперов, “Внешэкономбанк” раиси Сергей Горьков, НОВАТЭК бошқаруви раиси Леонид Михельсон ҳамда “Норникель” президенти Владимир Потанинлар “қора рўйхат”га тиркалган.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Нанайя Махута миллиардер Александр Абрамов номини алоҳида тилга олди – ушбу рус олигархининг Янги Зеландияда катта кўчмас мулки бор.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG