Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:28

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:58 12.10.2022

Лиманда оммавий қабр топилди

Украинанинг тезкор қарши ҳужуми натижасида сентябрь ойи охирида қайтариб олинган Лиманда оммавий қабристон топилди. Украина расмийлари Лимандаги ушбу қабристондан қора полиетилэн пакетларга ўралган ўнлаб жасадни қазиб олишди.

"Биз оммавий қабристондан ҳозиргача 50 дан ортиқ аскарлар ва тинч аҳоли жасадларини топдик. Бу ердан жасадлар ва тана аъзоларини топяпмиз", деди Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павло Кириленко.

Расмийларнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Қурбонларнинг аксарияти бир неча ойлар давом этган кучли отишмалар натижасида ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Расмийлар эксгумация қилинган жасадларнинг бирортасида қотиллик ёки қийноқ аломатлари бор-йўқлиги ҳақида фикр билдиришга шошмаяпти, ҳамда тергов ҳали дастлабки босқичда эканини таъкидлади.

18:55 12.10.2022

Лавров: Путин ва Байден учрашувини рад этмаймиз

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Россия бўлажак G-20 йиғилишида президент Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги учрашувни рад этмаслигини ва агар таклиф келиб тушса, кўриб чиқилишини айтди.

Вашингтон Сергей Лавровнинг ушбу гапини мулоқотни бошлаш бўйича “конструктив, қонуний таклиф” деб ҳисобламаслигини маълум қилди.

"Агар руслар диалог ва дипломатияга жиддий ёндашишларини кўрсатмоқчи бўлсалар, эҳтимол яна бир бор қуруқ сўзларни айтгач, кетидан биринчи яхши қадам сифатида шафқатсиз ҳужумни тўхтатишлари керак", деди АҚШ давлат вакили Нед Прайс.

Айни пайтда АҚШ президенти Жо Байден Балида ўтказиладиган G20 саммити чоғида Путин билан музокара ўтказиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

18:53 12.10.2022

Зеленский Беларус чегарасига кузатувчилар миссиясини жойлаштиришни таклиф қилди

Владимир Зеленский “Катта еттилик” гуруҳи давлатлари етакчиларини Россиянинг асосий таҳдидини тўхтатиш учун Украинани етарли даражада ҳаво мудофааси билан таъминлашга чақирди ҳамда Украинанинг Беларус билан чегарасида халқаро кузатувчилар миссиясини жойлаштиришни таклиф қилди:

"Украина Беларусга қарши ҳарбий ҳаракатларни режалаштирмаган ва режалаштирмаяпти. Биз фақат ҳудудий яхлитлигимизни тиклашдан манфаатдормиз. Лукашенко айтган бўлмағур гапларга, провокацияга нуқта қўйиш, Украинадан таҳдидлар борасидаги тахминларга ўрин қолдирмаслик учун биз ўз ечимимизни таклиф қиламиз. Украина ва Беларус чегарасида хавфсизлик ҳолатини кузатиб бориш учун халқаро кузатувчилар миссиясини жойлаштиришимиз мумкин. Дипломатларимиз форматни ишлаб чиқишлари керак. Бизнинг бу ташаббусимизни G7 даражасида қўллаб-қувватлашингизни сўрайман”.

Минск шу ҳафта ўз қўшинларини Россия кучлари билан биргаликда Украина яқинига жойлаштиришини эълон қилди, бу эса урушнинг янада кучайиши эҳтимолини оширди. Ҳозиргача Россиянинг яқин иттифоқчиси бўлган Беларус босқинчилар учун асосий база бўлиб келмоқда.

11 октябрь куни видеоконференция тарзида ўтган саммитда катта еттилик етакчиларига мурожаат қилган президент Зеленский Москвага қарши янада қаттиқ санкциялар киритишга чақириб, Россия президенти Владимир Путин билан музокараларни яна бир бор рад этди.

18:52 12.10.2022

Песков АҚШни ошоҳлантирди

Кремль АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириши фақат урушни узайтиришга хизмат қилади, деб ҳисобламоқда.

“АҚШ амалда бу можарога чуқур аралашмоқда. Русчада буни “қулоқ чиқиб қолади” деймиз. Қулоқлар чиқиб қолганда уни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин. Биз уларнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари (етказиб бериш) бўйича ниятларини кечаги расмий баёнотлардан билиб олдик. Яна бир бор такрорлайман - бу фақат можарони чўзади ва вазиятни Украина учун оғриқлироқ қилади, лекин бизнинг мақсадларимизни ва якуний натижани ўзгартирмайди", деди Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россиянинг сўнгги икки кунлик ракета ҳужумларидан сўнг АҚШ Украинага ҳаво мудофаа техникалари жўнатишини таъкидлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG