Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:20

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:35 21.10.2022

Херсоннинг ишғолчи ҳукумати Украина ракета зарбаларидан 4 киши ҳалок бўлганини айтмоқда

Херсон вилоятидаги ишғолчи ҳукумат Днепр ўтиш жойида ракета зарбаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.

Бу холат Украина армиясининг Херсонга кутилаётган ҳужуми ва одамларнинг Днепрнинг чап қирғоғига кўчиши фонида кузатилмоқда.

Россия томонининг даъвосича, Украина кучлари 12 та HIMARS ракетасини учирган, улардан бири Антонов кўприги яқинига урилди, деб хабар беради Россия давлат нашрлари.

Антонов кўприги ўққа тутилгани ҳақида Украина оммавий ахборот воситалари ҳам хабар бермоқда. Херсондаги кўприк ва унинг ёнида рус босқинчилари томонидан қурилган ўтиш жойида 20 октабр оқшомида яна бир зарба берилди, деб ёзади “Украинска правда” маҳаллий “Мост” нашрига таяниб.

Украина Қуролли кучлари Херсон вилоятидаги Антонов кўпригига ҳужум қилганини тасдиқлади, бу ҳақда “Жанубий” оператив қўмондонлиги матбуот котиби Наталья Гуменюк маълум қилди.

18:33 21.10.2022

Россия кучлари Харьков ва Запорожьени ҳужумга тутди

Россия кучлари Харьков ва Запорожье инфратузилмаларига ракета зарбалари берган, тинч аҳоли орасидан ярадорлар бор.

Харьков мэри Игорь Терехов 21 октабрь куни эрталаб шаҳарга зарбалар берилгани ҳақида хабар берди. "Харьковда кетма-кет портлашлар содир бўлди. Ўта эҳтиёт бўлинг", — деб ёзди у Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, ракета зарбалари Харьковдаги корхоналардан бирида қайд этилган. Корхона маъмурий-ишлаб чиқариш биноси вайрон бўлди, - деди Терехов.

Харьков вилояти раҳбари Олег Синегубов Россия армиясининг Харковга берган эрталабки зарбалари оқибатида беш киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Бундан ташқари, вилоят саноат инфратузилмаси вайрон бўлган. Кейинроқ у ярадорлар сони олти нафарга етганини маълум қилди.

Россия иккинчи ҳафтадирки, Украинадаги энергетика инфратузилмаси обектларига ракета зарбалари бермоқда.

Айни пайтда Запорожье вилояти маъмурияти раҳбари Александр Старух аҳолини ҳужумлардан ҳимояланишга чақирди,

Мамлакат бўйлаб электр энергиясига чеклов жорий этилган.

19:11 20.10.2022

Қодировнинг ўғиллари урушга бордими?

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров уч нафар вояга етмаган ўғили Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашгани ҳақидаги видеони эълон қилди. Улар, Қодировнинг сўзларига кўра, айни дамда “қақшатгич жанглар кетаётган” “уруш жабҳаси чизиғига боришган”.

Қодировнинг сўзларига кўра, 16 ёшли Ахмат, 15 ёшли Зелимхон ва 14 ёшли Адам “душман позициялари яқинига суқилиб кириб. Болалар вояга етмаган бўлишларига қарамай, уларга қуроллардан отишга рухсат берилган.

Шу билан бирга, Чечен мухолифатининг Телеграм каналлари видеодаги баъзи кадрлар уруш жабҳасида олинмаганига эътибор қаратди.

"Жанг кетаётган ҳудуд Қодировнинг қизи, Чеченистон Маданият вазири лавозимини эгаллаб турган Аишат делегацияси аввал қабул қилинган жойга деярли тўғри келади, дарахтлар, буталар, шунингдек, уфқдаги ўрмон контурлари икки видеода бир хил", деб ёзади “Нийсо” канали.

19:04 20.10.2022

“Террорнинг янги босқичи”

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Владимир Путиннинг босиб олинган Украина ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги фармонини “террорнинг янги босқичи” деб атади, унинг мақсади “Россия босқинига қарши чиққан аҳолининг қаршилигини бостириш”дир, дейилади баёнотда

“Путиннинг фармони ўз кучини йўқотди. Бу Украина ва унинг фуқаролари, шунингдек, халқаро ҳамжамият учун ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Бироқ, бундай қадам Россия раҳбариятининг Украина давлати ва украиналикларга қарши жиноятларининг яна бир намунасидир”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг халқаро ҳамкорларини Россия ҳукуматининг бу қадамини қоралашга чақирди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов фармонни қуйидагича изоҳлади:

“Путиннинг Украинанинг аннексия қилинган вилоятларида жорий қилган ҳарбий ҳолати Украина аҳолисини Россиянинг депрессияга учраган ҳудудларига оммавий депортация қилишга тайёргарликдир. босиб олинган ҳудуднинг этник таркибини ўзгартириш. БМТ томонидан қораланиши керак бўлган ва Россия томонидан Қримда аллақачон содир этилган ва жазосиз қолаётган жиноят”, -деб ёзди Данилов Твиттерда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG