Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:24

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

10:33 26.10.2022

Британиянинг янги бош вазири Украинага «кучли ёрдам» берилишини билдирди

Британия қироли Карл III томонидан 25 октябрь куни бош вазир сифатида тасдиқланган Риши Сунак Украинани уруш тугагунига қадар қўллашини ва бу мамлакатга «кучли даражада ёрдам берилиши»ни билдирди.

Сунак бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский билан 25 октябрда телефон орқали ўтказган мулоқоти пайтида гапирди.

Зеленский ўз навбатида Британия ва УКкраина муносабатлари янада мустаҳкамланишига умид билдирди.

Сунак 25 октябрь куни АҚШ президенти Жо Байден билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Байден «Британия Американинг яқин иттифоқчиси сифатида қолиши»ни таъкидлади.

42 ёшли Риши Сунак Британиянинг келиб чиқиши Жанубий Осиёдан бўлган илк бош вазири бўлади. Унинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ишловчи ота-онаси Британияга Шарқий Африкадан 1960-йилларда кўчиб келган

Сунак 2015, 2017, 2019 йилларда парламент депутатлигига сайланган. У Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тарафдори бўлган. 2019 йилда бош вазир Тереза Мэй истеъфо бергач Сунак бу лавозим учун Борис Жонсон номзодини қўллаган. Жонсон ғалабасидан сўнг Сунак Британия ғазнаси бош котиби лавозимига тайинланган. Сунак 2020 йилдан бери молия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

2022 йилнинг июлида Сунак Борис Жонсоннинг иқтисодий сиёсатини қўлламаслигини билдириб, истеъфога кетган. Экспертлар фикрича, Сунак истеъфоси Жонсон кабинетининг ҳокимиятдан кетишига асосий сабаблардан бири бўлган.

Сунак ўз тарафдорлари учун “иқтисодиётдаги қаттиққўллик рамзи”дир. У 2022 йил сентябрда бош вазир лавозимига тайинланган Лиз Трасс ўтказмоқчи бўлган ислоҳотларни “эртак” деб баҳолаган.

Лиз Трасс истефо берганидан сўнг YouGov ўтказган ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг 43 фоизи Сунак яхши бош вазир бўлишига ишонади.

10:13 26.10.2022

EИ Украинага электр таъминотини қайта тиклаш учун 1 миллиард евро беради

Европа Иттифоқи Украинага электр энергияси таъминотини қайта тиклаш учун тезкор ёрдам сифатида 1 миллиард евро ажратади. Бу ҳақда Берлинда ўтган Украинани қайта тиклаш бўйича анжуманда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

Унга кўра, Россия фуқаролик инфраструктурасини, жумладан, энергетикани ўз нишонига айлантирмоқда. «Шунинг учун биз Украинада мазкур инфраструктурани қайта тиклаш йўналишида ишламоқдамиз ҳамда тезкор ёрдам сифатида 1 миллиард евро ажратамиз. Шунингдек, биз Украинага 400 та энергогенератор ҳам етказиб бердик», деди Урсула фон дер Ляйен

Украина ҳукуматининг билдиришича, Россия 10-11 октябрь кунлари шаҳарларни бомбардимон қилгани оқибатида мамлакат энергетика инфраструктурасининг 30 фоизи вайрон бўлган.

07:32 26.10.2022

Германия президенти Украина расмийлари билан бомбапаноҳда музокаралар ўтказди

Украина президенти Владимир Зеленский ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Киевда ўтган учрашувда ҳар икки давлат шаҳарларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди.

“Бу каби алоқалар умумий Европамизнинг қурилиши ва мустаҳкамланишига ҳал қилувчи ҳисса қўшади”, дейилади икки лидер қўшма баёнотида.

Баёнотда ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши Москвага уруш Европани бўлиб ташлай олмаслиги юзасидан берилган мужда экани, бу уруш “немислар ва украиналикларни европаликлар қаторида янада яқинлаштириши” таъкидланади.

25 октябрда Киевга аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан келган Германия президенти Киев мэри Виталий Кличко билан ҳам учрашди. Кличко Штайнмайерга Россия Киевни бомбардимон қилгани ортидан пайдо бўлган вайроналарни кўрсатди.

Зеленский ва Кличко билан учрашишдан олдин Франк-Вальтер Штайнмайер Чернигов вилоятининг Корюковка шаҳридаги бомбапаноҳда қатор украин расмийлари билан бир ярим соат музокаралар ўтказди.

Германия президенети Берлин Киевни иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қўллашда давом этишини таъкидлади.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери Штайнмайер Киевга биринчи марта келмоқда. Унинг Киевга ташрфи икки марта ортга сурилган эди.

Дастлаб ташриф 12 апрелга режалаштирилганди. Бироқ у Украина ташаббуси билан ортга сурилган. Германия президенти ўшанда Украина ҳукумати унинг Киевга ташрфи исталмаган деб ҳисоблашини билдирган эди. Германия ОАВлари Зеленский Штайнмайерни Россия билан тиғиз муносабатларда айблагани ортидан у билан учрашишдан бош тортгани тўғрисида ёзган эди.

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг 24 февраль куни Германия президенти сиёсий баҳо беришда адашганини ва “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилишини қўллаб хато қилганини тан олди.

Иккинчи марта ташриф 20 октябрга режалаштирилган эди. Бироқ у ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа кунга қолдирилган эди.

18:49 25.10.2022

Москва Ғарб ва Украина “ифлос бомба” дан фойдаланиб Россияга қарши провокация тайёрлаётганини иддао қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина "ифлос бомба" ёки паст рентабелли ядровий қурилмани портлатишни режалаштираётгани ҳақида маълумот борлигини даъво қилган.

Россиянинг мудофаа вазирлигининг ядровий, биологик ва кимёвий мудофаа бўйича қўмондони генерал Игор Кириллов Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ҳафта охирида ғарб ва турк ҳамкасбларини Украина “ифлос бомба” ишга солиши ҳақидаги сўзларини такрорлади.

Кириллов бундай провокациядан мақсад Россияни Украинада оммавий қирғин қуролини қўллаганликда айблаш эканлигини иддао қилди. Унинг қўшимча қилишича, Киев маҳаллий аҳолини қўрқитиб, Европага қочқинлар оқимини кучайтиришни ва Россияни ядровий террорчи давлат сифатида кўрсатишни мақсад қилган.

"Бундай провокациядан мақсад Россияни Украинада оммавий қирғин қуролларини қўллаганликда айблаш. Бу провокация бутун дунё бўйлаб Москвага ишончни сусайтириш ҳамда Россияга қарши кенг кўламли кампанияни бошланишига замин яратади".

Кириллов, "ифлос бомба" ишлаб чиқариш учун Украинада етарли саноат ва илмий база мавжуд эканлигини ҳам таъкидлаган.
Ғарб давлатлари Россияни ядровий бомба таҳдидидан Украинадаги вазиятни авж олдириш учун баҳона сифатида фойдаланишда айблади. Москва Украинанинг кутилаётйган йирик ҳужуми олдидан Украина жанубидаги ўзи назорат қилаётган ҳудуд аҳолисини эвакуация қилишни бошлаган.

Украина қўшинлари Россия томонидан босиб олинган Херсон вилоятига кириб борар экан, якшанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ғарбдаги ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, Киев “ифлос бомба” ёрдамида провокация режалаштираётганидан огоҳлантирди.

Франция, Британия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнотда бу айбловларни рад этиб, Россияга қарши урушда Украинани қўллаб-қувватлашларини яна бир бор билдирди.

Украина президенти Владимир Зеленский эса Россиянинг айблови аслида Москванинг ўзи бундай провокацияни режалаштираётганидан далолат беради деди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG