Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:27

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

11:14 27.10.2022

Севастополдаги Балаклав ИЭСига дрон билан ҳужум қилинди

Россия томонидан аннексия қилинган Севастопол “раҳбари” Михаил Развожаев 27 октябрга ўтар кечаси Балаклав иссиқлик электр станциясига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди.

“Профилактикада бўлган ва ишламаётган трансформаторлардан бири ёниб кетди”, деб ёзди у.

Унга кўра, тарансформаторга жиддий зарар етмаган. Ҳужум пайтида жабрланганлар йўқ. “Раҳбар” ҳужум Севастопол ва Қрим электр таъминотига таъсир кўрсатмаганини маълум қилди.

21:42 26.10.2022

Рамзаннинг фейк жиҳоди

Украина армияси Херсон остонасида чеченистонлик ҳарбийлар базасига зарба берди. Украина расмийлари “қодировчи”лардан 40 нафари ўлганини айтмоқда, “1АДАТ” телеграм-канали маълумотига кўра, аслида ўлганлар сони қарийб 100 кишини ташкил қилади.

Ушбу хабар ортидан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Телеграмдаги каналида Украина ва Ғарбга қарши жиҳодга чақирди:

"Биз бу иблисларни асирга олмаймиз, уларни ёқиб юборамиз. Ҳеч қаерда тўхтамаймиз. Бу бизнинг ҳудудимиз. Бизнинг ҳудудимиз нафақат Запорожье ёки Херсон, балки Одесса, Киев, Харков, уларнинг ҳаммаси бизнинг ҳуудимиз. Вилоятлар ва бутун Украина Россия ҳудуди ҳисобланади. Барчангизни яна бир бор даъват этаман. Аллоҳ номи билан қасамки, бу буюк жиҳоддир. Бу барчамиз иштирок этишимиз керак бўлган катта жиҳод ва биз тўхтамаймиз. Биз уларни қаерда бўлса ҳам ўлдирамиз".

Аксар давлатларнинг мусулмонлар идоралари ўз фуқароларини Украинадаги урушда иштирок этмасликка чақириб, бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром эканлиги урғулаган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам ўзбекистонликларнинг Россия-Украина урушида қатнашиши жоиз эмаслиги ҳақида фатво чиқарган:

"Ушбу урушга „жиҳод“ номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади".

Айни пайтда дунёвий давлатлар ҳам Россиянинг Украинага босқинини кескин қораламоқда. Ғарб лидерлари рус қўшинларининг Украинадаги хунрезликларини инсониятга қарши жиноят сифатида баҳолаган.

Ўзини Путиннинг “содиқ аскари” сифатида тақдим қиладиган Рамзан Қодиров аввал ҳам шов-шувли чиқишлар қилган. Кейинги пайтда тармоқларнинг ўзбек сигментида Рамзаннинг чиқишларини танқид қилувчилар сафи кенгайган. Бу сафар ҳам унинг Украинадаги урушни жиҳод дея атагани ўзбекистонлик аксар тармоқчилар томонидан истеҳзо билан қарши олинди.

20:49 26.10.2022

Свердловскда мобилизация қилинганлардан яна 5 киши ўлди

Украина урушида Свердловск вилоятидан сафарбарлик доирасида армияга чақирилган беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Е1.ru сайти ҳарбий комиссарлик маълумотига таяниб, хабар қилди.

Айтилишича, жасадлар 25 октябрга ўтар кечаси вилоятга олиб келинган. Ўлганларнинг энг каттаси 45, энг кичиги 36 ёшда бўлган.

It’s My City нашри маълумотига кўра, 21 сентябрдан бери Украинада Свердловск вилоятидан сафарбар қилинган камида 12 киши ҳалок бўлган.

20:46 26.10.2022

Разведка: “Вагонларни тўхтатинг” гуруҳи иши Россияни ташвишлантирмоқда

Британия ҳарбий разведкасининг янги кундалик ҳисоботи Россия темир йўлларидаги диверсияларга бағишланди.

24 октябрь – душанба куни Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладков Новозибково қишлоғи яқинида темир йўлнинг бир қисми портлатилганини маълум қилди. Воқеа Россия-Беларусь чегарасидан тахминан 15 чақирим ичкарида рўй берган. Ушбу линия Россияни Беларусь жануби билан боғловчи асосий темир йўл ҳисобланади.

Портлаш учун жавобгарликни Россиядаги “Вагонларни тўхтатинг” номли урушга қарши гуруҳ ўз зиммасига олди. Бу жорий йилнинг июнь ойидан бери темир йўлларда юз берган камида олтинчи қўпорувчилик ҳаракатидир. Шунга ўхшаш портлашлар Беларусь ҳудудида ҳам бўлган.

Ушбу кичик, лекин урушга қарши гуруҳларнинг муваффақиятли фаолияти Россия ҳукуматини тобора кўпроқ ташвишлантирмоғи керак, дейишмоқда британиялик экспертлар. Чунки Россия армияси қўшинларни Украинага ташлашда асосан темир йўллардан фойдаланади. Темир йўллар асосан аҳоли сийрак яшайдиган ҳудудлардан ўтади, уларнинг умумий узунлиги 33 минг километрдан ортиқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG