Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:28

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:40 28.10.2022

Шер ва леопард болалари ўлимдан қутқарилди

Украинадан тўртта шер боласи ва қора леопард боласи Полша ҳайвонот боғига олиб келинди.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш халқаро жамғармасига (IFАW) кўра, бола жониворлар дрон ҳужуми ва портлашлардан омон қолган.

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Украинада экзотик ҳайвонлар савдосига қарши кураш олиб борилгандан кейин ҳайвонлар Киев ва Одессадаги қутқарув гуруҳлари, кейин эса Полшадаги Познан ҳайвонот боғига кўчирилди.

Жониворлар тутқунликда яшашга кўниккан ва уларни ёввойи табиатга қўйиб юбориб бўлмайди.

11:49 28.10.2022

Ўзбекистон расмийлари Россияда урушга чақирилган ўзбек меҳнат муҳожирлари билан учрашди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси вакиллари Россиянинг Орлов вилояти маркази Орёл шаҳрида ҳарбий хизматга сафарбарлик учун чақирув қоғозлари келган ўзбекистонликлар билан учрашди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг билдиришича, сафарбарликка чақирилган ўзбекистонликлар Орёлдаги EkoSiti чиқиндини қайта ишлаш заводида меҳнат қилишади. Расмий билдирувда таъкидланишича, Орёл ҳарбий комиссариати 25 октябрда уларга хатолик туфайли чақирув қоғози юборган. Ҳарбий комиссариатга келган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари текширилиб, чет эл фуқароси экани аниқлангач, улар ортга қайтарилган.

Агентлик ўзбекистонлик меҳнат мигрантларидан ҳарбий ҳаракатларга аралашмасликни, бу каби ҳолатлар юз берганида эса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ваколатли ташкилотларга мурожаат қилишларини сўради.

Россияда ҳарбий чақирувга сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, россия фуқаролиги бўлмаган ўзбекистонлик фуқароларни урушга сафарбар этиш ҳаракатлари бундан аввал ҳам кузатилган.

11:13 28.10.2022

Рамзан Қодиров Украинада 23 чечен аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров телеграм каналида Украина артилерияси берган зарба оқибатида Херсон вилоятида 23 чечен аскари ҳалок бўлганини ёзди. Қодировга кўра, бу воқеа шу ҳафтанинг бошида бўлган. У, шунингдек, 58 чечен аскари яраланганини, улардан 4 нафари “оғир жароҳатлангани”ни билдирди.

26 октябрь куни Украина армияси Херсон остонасида чеченистонлик ҳарбийлар базасига зарба бергани маълум қилинганди. Ўшанда Украина расмийлари “қодировчи”лардан 40 нафари ўлганини айтган, “1АДАТ” телеграм-канали эса ўлганлар сони қарийб 100 кишини ташкил қилганини ёзганди.

Ушбу хабар ортидан 26 октябрда Рамзан Қодиров телеграмдаги каналида Украина ва Ғарбга қарши жиҳодга чақириқни жойлаштирганди. Қодиров бу сафарги постида ҳам «чеченлар жиҳодда иштирок этаяпти» деб иддао қилди.

Қодиров Украинада ҳалок бўлган ҳар бир чеченни дафн этиш маросимига ўзи 1 миллион рублдан, унинг оиласига эса давлат томонидан 12 миллион рублдан беришни ваъда қилди.

10:13 28.10.2022

Россия уруш бошланганидан бери Украинага 4 500 та ракета отди

"Умуман олганда, Россия 4 500 та ракета зарбаси ва самолётлардан 8 000 та ҳужумни амалга оширди. Аммо биз курашмоқдамиз, кўпроқ (ракета ва самолётларни) уриб туширамиз. Мен осмонимиз посбонларига миннатдорчилик билдираман”, деди Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG