Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:21

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

14:39 24.9.2022

Россияда сафарбарликнинг тўртинчи куни

Россияда ҳарбий чақирув марказлари олдида уруш-жанжал. Айрим вилоятларда эркакларни автобусларга ҳайдаб, босиб олиб кетишяпти. Улар ортидан йиғлаб, қўл силтаб қолаётган хотинлар, оналар, опа-сингиллар.

Россия бўйлаб сафарбарлик ана шундай ўтмоқда.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг заҳирадаги аскарни ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилган. Лекин, сафарбарликнинг аниқ миқёси ҳозирча номаълум.

Кўпчилик россияликлар мамлакатни тарк этишни урушга тортилмасликнинг энг қулай йўли сифатида кўрмоқда.

Кўплар сафарбарликдан қочмоқда. Қозоғистон, Грузия ва Мўғулистон билан чегараларда автомобилларнинг узун навбатлари пайдо бўлган.

Россиянинг бир қатор аэропортларида хорижга йўл олган эркак йўловчилар қўшимча текширувдан ўтказилаётгани айтилмоқда.

14:43 24.9.2022

ISW: Россия ҳукумати сафарбарликнинг "жиддий ва тизимли муаммоларни" бошдан кечирмоқда

Америка урушни ўрганиш институти ўз ҳисоботида Россия ҳукумати сафарбарликнинг дастлабки кунлари "жиддий ва тизимли муаммоларни" бошдан кечирмоқда деб хулоса қилди .

Ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга олиш идоралари эркакларни сафарбар қилмоқда, уларнинг баъзилари Кремл томонидан белгиланган мезонларга жавоб бермайди.

Президент Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу жанговар тайёргарликка тайёр заҳирадаги аскарларни, биринчи навбатда жанговар тажрибага эга эркакларни сафарбар қилиш кераклигини айтганди.

Ҳарбий блоггерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабар беришича, унинг ўрнига талабалар, кексалар, ҳарбий саноат ходимлари ва армияда хизмат қилмаганлар чақирув қоғозлари олишмоқда, гарчи бу тоифалар сафарбарликдан озод қилиниши айтилган эсада.

Сўнгги холатлар Россиянинг сафарбарлик инфратузилмаси катта урушга тайёр эмаслигини кўрсатган.

Айни пайтда сафарбарлик кампанияси шу пайтгача Украинага қуролли босқинни ёқлаб келганлар орасида ҳам норозиликнинг кучайишига олиб келиши мумкин, дейилади Америка урушни ўрганиш институти ҳисоботида.

14:47 24.9.2022

Зеленский дунё еткачиларини "соҳта референдумлар"ни қоралашга чақирди

Москва томонидан қисман босиб олинган Украинанинг тўртта вилоятида Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдумнинг бугун иккинчи куни – Украина, Ғарб ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу тадбирни халқаро қонунчиликка зид, сохта дея рад этган.

Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери Европадаги энг йирик можаро марказидаги Луганск, Донецк, Херсон ва Запорижья вилоятларидаги овоз бериш БМТ Низомига зид келади.

Қолаверса референдум деб айтилаётган бу тадбир сайловчиларга автомат ўқталиб таҳдид ва қўрқитишлар билан ўтказилаётгани ҳақида хабарлар бор.

Бу тўрт вилоят Украинанинг тахминан 15 фоизини ёки Венгрия ҳудудига тенг майдонни ташкил қилади.

Уруш бошлангач кўплаб аҳоли бу ҳудудларни тарк этган.

Президент Владимир Зеленский бутун дунёни Украина ерларини аннексия қилишга қаратилган “псевдореферендумлар”ни қоралашга чақирди.

"Дунё сохта референдумларга мутлақо адолатли муносабатда бўлади - улар сўзсиз қораланади", - деди Зеленский.

23 сентабр, жума куни тунги мурожаатида Зеленский Россияда ўтказилган референдумлардаги овозлар бутун дунё томонидан “шак-шубҳасиз қораланади” деди.

14:51 24.9.2022

Байден: АҚШ “референдум” натижаларини ҳеч қачон тан олмайди!

АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар “референдум” натижаларини ҳеч қачон тан олмслигини айтди.

Жума куни Байден референдумларни Украинанинг қисман босиб олинган тўртта вилоятини аннексия қилишга қаратилган фитна деб атади..

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Украинанинг бир қисмини босиб олишга қаратилган референдумларни ҳеч қачон тан олмайди..

Аввалроқ Байден маъмурияти матбуот котиби Карин Жан-Пьер кечки брифингда АҚШ Украина ҳудудларини аннексия қилиш жараёни давом этса, Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этишга тайёрлигини маълум қилганди: "Аннексия сари қадам сифатида кўрилаётган бу референдумларни биз ҳеч қачон тан олмаймиз", деди Оқ уй вакили.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG