Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:29

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:17 27.9.2022
М.Дианов Азовсталда
М.Дианов Азовсталда

Азовстал жангчиси уйига қайтарилди

Мариуполни ҳимоя қилган ва кейинчалик Украина ҳукумати розилиги билан рус қўшинларига таслим бўлган жангчилар ёдингизда бўлса керак. Азовстал заводининг матонатли ҳимоячиларидан бирининг мана бу сурати дунё ахборот агентликлари эфирларини тўлдирганди. Бу сурат асли мусиқачи Михайло Диановга тегишли.

Завод ҳудудида шиддатли жангларда қўлидан яраланган бу шахс украин аскарлари учун бурчга содиқлик намунасига айланди.

Россия ҳибсхонасида етарли тиббий ёрдам ололмаган Диановнинг қўли шу аҳволда қолиб кетди. Шу кунларда бошқа азовчилар билан бирга озод қилинган Михайло Дианов ниҳоят ўз яқинлари билан учрашишга муваффақ бўлди.

09:09 28.9.2022

Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган “референдум” натижалари эълон қилинди

Айирмачи Донецк вилоят «сайлов комиссияси»нинг билдиришича, овоз беришда қатнашганларнинг 99,23 фоизи Россияга қўшилишни маъқуллаган. Луганск вилоятида 98,42 фоиз, Запорожьеда 93,11 фоиз, Херсон вилоятида 87,05 фоиз сайловчи “Россияга қўшилиш учун овоз берган”.

«Референдум»лар якунланишидан бир неча соат олдин Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев телеграм саҳифасида: «Референдумлар якунланди. Натижалари аниқ. Уйингиз Россияга хуш келибсиз!» деб ёзди.

Украинанинг босиб олинган ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олиш масаласи 4 октябрда Федерация кенгашида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Аммо ўзини ЛХР деб атаб олган тан олинмаган ҳудуд раҳбари Леонид Пасечник президент Путиндан вилоятни 28 сентябрдаёқ Россияга қўшиб олишни илтимос қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский: «Оккупация қилинган ҳудудларда ўтказилган фарсни хатто референдумларнинг имитацияси деб ҳам атаб бўлмайди» , деди. Унга кўра, Украина армияси ҳар қандай шароитда ҳам украин ерларини озод қилишдан воз кечмайди. Зеленский Россия «референдум» натижаларини тан олса, «Путин билан сўзлашадиган ҳеч қандай гапи қолмаслиги»ни айтди.

Ғарб давлатлари Россияни бир неча марта «референдум» натижаларини тан олмасликлари тўғрисида огоҳлантирди. 27 сентябрь куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен: «Украина ўзининг барча ҳудудларида абсолют даражада мудофаа ҳуқуқига, жумладан, Россия томонидан турли йўллар билан босиб олинган ерларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга», деб баёнот берди. Блинкен президент Жо Байденнинг сўзларини такрорлаб, «сохта референдумлар ўтказган Россияга нисбатан қўшимча қатъий санкциялар жорий этилиши»ни айтди.

Ғарб давлатлари «сохта» деб атаётган «референдум»лар 23 сентябрдан 27 сентябргача Украинанинг босиб олинган ҳудудлари («ЛХР», «ДХР», ва Херсон ҳамда Запорожье вилоятларининг бир қисми)да ўтказилди.

09:21 28.9.2022

Европага келаётган россияликлар сони бир ҳафтада 30 фоизга кўпайди

Ўтган ҳафтада Россиянинг 66 минг фуқароси Европа Иттифоқи давлатларига кириб келди, бу икки ҳафта олдинги кўрсаткичдан 30 фоизга кўпдир, деб хабар берди Чегараларни назорат қилиш бўйича Европа агентлиги.

Агентлик чегарани кесиб ўтаётган россияликлар сони кўпайганини президент Путин 21 сентябрда эълон қилган қисман сафарбарлик билан боғламоқда. Агентлик ЕИга кириб келганларнинг кўпчилиги Европада яшаш рухсатномаси, шенген визалари ва икки фуқароликка эгалигини таъкидлади.

Аввалроқ "Новая газета. Европа" Россия президенти администрациясидаги манбасига таянган ҳолда, сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг мамлакатни 261 минг эркак тарк этгани тўғрисида ёзган. Расман бу хабар тасдиқланмаган.

Аввалроқ Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга ҳам Россиядан минглаб эркаклар қочиб ўтгани, бунинг оқибатида минтақанинг катта шаҳарлари, жумладан, Тошкент ва Бишкекда меҳмонхоналарда жой қолмагани, уй ижараси эса ошиб кетгани хабар қилинган.

10:14 28.9.2022

АҚШ Россиядан қочаётганларга бошпана беришга тайёр

Президент Путин эълон қилган сафарбарликдан қочаётганлар АҚШдан бошпана сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер баёнот берди. Унга кўра, Вашингтон “барча бошпана сўровчиларни олқишлайди”. Жан-Пьер “бошпана сўраб берилган аризаларнинг ҳар бири индивидуал асосда кўриб чиқилади”, деб таъкидлади.

Аввалроқ Германия ҳукумати ҳам шунга ўхшаш баёнот берган эди. Германия “Россия армиясидан қочганлар” ва “Путин режими душманлари”га бошпана беришга тайёрлигини билдирган.

ЕИнинг айрим давлатлари, жумладан, Латвия ва Чехия сафарбарликдан қочаётганларга виза ва бошпана бермаслигини билдирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG