Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:24

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:16 29.9.2022

ISW: Украин армияси рус қўшини босиб олган Лиман шаҳрини қуршаб олди

Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотига кўра, украин армияси Донецк вилоятининг Россия қўшинлари босиб олган Лиман шаҳрини деярли қуршаб олган.

Экспертлар фикрича, ушбу шаҳарни йўқотиш Россия учун жиддий зарба бўлиши мумкин, чунки украинлар Лиманни озод этгач, Россиянинг Луганск вилояти ғарбидаги ҳамда Северодонецк ва Лисичанск ҳудудидаги позициялари хавф остида қолади.

ISW, шунингдек, “Россия ҳарбий раҳбарияти Лимандаги яқин потенциал мағлубиятга ахборот ҳозирлиги кўрмаган”ини қайд этган.

РФ Мудофаа вазирлиги Лиман атрофидаги сўнгги талафотларини очиқламади, Россия фронтнинг ушбу сектори қулашига тайёр эмас ва бу катта эҳтимол билан рус ҳарбийларининг шусиз ҳам кўтаринки бўлмаган жанговар руҳига салбий таъсир қилади”, дейилади ISW ҳисоботида.

20:26 29.9.2022

Пентагон: Сафарбар қилинган рус аксарлари Украинага етиб борди

Украинага қарши урушга сафарбар қилинган россияликларнинг бир қисми аллақачон жанг ҳаракатлари ҳудудига етиб борди. Бу ҳақда Пентагоннинг исмини очиқламаган вакили маълум қилган.

“Пентагон Россия фронтга қўшимча аскар жўнатаётганини кўриб турибди, бироқ қўшимча ҳарбий техника юборилаётгани кўзга ташланмаяпти”, деган юқори мартабали мулозим.

У Россия 300 минг кишини сафарбар қила олишига Вашингтон унчалик ишонмаслигини урғулаган.

Аввалроқ Россия ҳукумати ва ҳарбий комиссарлар аскарликка чақирилганларнинг ҳеч бири жанговар тайёргарликсиз фронтга йўлланмаслигини айтишган эди.

11:27 30.9.2022

Путин Херсон ва Запорожье вилоятлари мустақиллиги тўғрисидаги қарорни имзолади

Россия президенти Владимир Путин 29 сентябрь куни Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари мустақиллиги ва суверенитети тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу вилоятларнинг асосий қисми Россия томонидан босиб олинган.

30 сентябрь куни Путин Украинанинг ишғол этилган Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларини “Россия таркибига киритилиши” тўғрисидаги шартномаларни имзолайди. Херсон ва Запорожье вилоятлари мустақиллиги тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши аннексия учун ташланган илк қадам ҳисобланади. Худди шу каби ҳолат 2014 йил март ойида кузатилган эди – ўшанда Путин депутатлар ва Федерация кенгаши аъзолари олдида чиқиш қилганидан кейин Қрим аннексиясига оид ҳужжатлар имзоланган.

Украина ва Ғарб давлатлари аннексияни тан олмасликларини ва Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларини иУкраинанинг суверен ҳудуди ҳисоблашларини билдирган.

23-27 сентябрь кунлари ўзини ЛХР, ДХР деб номлаб олган айирмачи ҳудудларда ва Херсон ҳамда Запорожье вилоятларининг Россия босиб олган ҳудудларида халқаро ҳамжамият “сохта” деб эътироф этган “референдум”лар ўтказилган эди. Босиб олинган ҳудудларга Москва томонидан тайинланган маъмурлар “овоз берганларнинг асосий қисми Россияга қўшилишга розилик бергани”ни иддао қилган.

11:30 30.9.2022

Бугун Путин Украинанинг 4 вилоятини аннексия қилишга оид ҳужжатларни имзолайди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, бугун – 30 сентябрь куни:

Путин Украинанинг ишғол этилган Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларини “Россия таркибига киритилиши” тўғрисидаги шартномаларни имзолайди;

Давлат думаси депутатлари соат 15.00 га Кремлга таклиф этилган. Ҳужжатлар имзоланишидан аввал Путин депутатлар олдида чиқиш қилади.

Шартномалар айирмачи ЛХР ва ДХР раҳбарлари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларининг Москва томонидан тайинланган бошлиқлари билан имзоланади. Худди шу каби ҳолат 2014 йил март ойида кузатилган эди – ўшанда Путин депутатлар ва Федерация кенгаши аъзолари олдида чиқиш қилганидан кейин Қрим аннексиясига оид ҳужжатлар имзоланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG