Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:34

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:11 5.10.2022

Херсонда Украина байроғи

Украина президенти Владимир Зеленский, ўтган ҳафта мобайнида Украина армияси шиддат билан илгарилаб, жанубий ва шарқий ҳудудларда ўнлаб шаҳарни озод қилганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда украиналик аскарлар қатор ҳудудларда Украина байроғини ўрнатаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

“Биргина шу ҳафтанинг ўзида, Россия Украинанинг бўлгинчи ҳудудларида сохта референдумлар ўтказганидан сўнг, Херсон, Харков, Луганск ва Донецк вилоятларида ўнлаб аҳоли пунктлари озод қилинди”, деди Владимир Зеленский.

Киев ва Ғарб, Россия бу ҳудудларда ўтказган референдумни ноқонуний деб атаб, қатъий қоралаб келмоқда. Россия эса бу ҳудудлар аннексия қилинганини эълон қилди. Харьковда Боривска Андривка қишлоғини қайтариб олган украиналик аскарлар ўша жойдан туриб олинган видеони тарқатди.

Тарқалган видеолардан бирида бир украин аскари Херсонда мамлакат байроғини кўтарганча, "Яшасин Украина!" деб бақирган. Минтақанинг бошқа ҳудудларидан ҳам шунга ўхшаш манзаралар тасвирланган видеолар кенг тарқалди.

Рейтерс видеоларда акс этган жойлашувни тасдиқлади. Бироқ видео олинган санани мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Украина расмийлари ва Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган минтақадаги мулозимларидан бири Украина кучлари 3 октябрь куни стратегик аҳамиятга эга Днепр дарёси бўйидаги бир неча қишлоқни қайтариб олганини тасдиқлаган.

Украина Донецк шимолидаги Лиман шаҳрини қўлга киритганидан сўнг, эндиликда ҳужумларни янада кенгайтирмоқда. Донецк ва Херсон вилоятларидаги рус қўшинлари сўнгги кунларда чекинишга мажбур бўлмоқда.

Уруш шароитида томонлар бераётган бу маълумотларни тезкор равишда мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконсиз бўлиб қолмоқда.

20:12 5.10.2022

АҚШ Украинага яна 625 миллион долларлик ёрдам ажратади

АҚШ президенти Жо Байден кеча Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот давомида Жо Байден Украинага 625 миллион долларлик янги ёрдам ажратишини маълум қилди.

АҚШ Мудофаа вазирининг Россия, Украина ва Евроосиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Лаура Купер ҳам АҚШ Украинага қўшимча "хавфсизлик ёрдами" ажратганини билдирди.

Купернинг таъкидлашича, ёрдам дастури "625 миллион долларлик" асбоб-ускуналар ва қуролларни ўз ичига олади ҳамда "Украинанинг бевосита ҳарбий эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган":

“Бугун Украинани кўпроқ қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган янги ёрдам пакети ҳақида эълон қилишдан мамнунман. Президент Байденнинг 625 миллион долларлик хавфсизлик ёрдамини кўрсатиш қарори Украинанинг муҳим мудофаа эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради”.

Айни пайтда, Оқ уй Россия ядро қуролидан фойдаланишга тайёргарлик кўраётганига оид бирон ишора йўқлигини айтмоқда.

"Биз ҳар қандай ядро қуроли борасидаги таҳдидларга жуда жиддий қараймиз. Бироқ, шуни айтмоқчиманки, ҳозирда стратегик ядровий позициямизни ўзгартириш учун бирон бир сабаб кўрмаяпмиз. Россия яқин орада ядро қуролидан фойдаланишга тайёрланаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Биз Украинага 600 миллион долларлик хавфсизлик ёрдам пакетини ажратишга қарор қилдик. Украинанинг жасур халқи ўз озодлиги учун курашмоқда, улар ўз суверенитети учун курашмоқда. Шуни ҳам таъкидлашим керакки, нафақат АҚШ ва иттифоқчиларимиз балки бутун дунё бўйлаб ҳамкорларимиз Украинани қўллаб-қувватлаш Украина озод бўлиши учун нақадар муҳим эканини кўриб туришибди”, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

20:13 5.10.2022

Зеленский Путин билан музокаралар эҳтимолини истисно этувчи фармонни имзолади

Украина президенти Владимир Зеленский, куни кеча, Путин билан ҳар қандай музокаралар эҳтимолини истисно этувчи фармонни имзолади. Эълон қилинган ҳужжатда, Путин билан музокаралар “имконсизлиги” қайд этилган. Бироқ Украина, Россиянинг кейинги янги раҳбари учун музокара эшиклари очиқ қолишини таъкидлаган.

Кремл эса, агар Киев музокаралардан бош тортса, Украинадаги "махсус ҳарбий операция" тугамаслигини билдирди. Кремл "музокара учун икки томоннинг ҳам хоҳиши керак”лигини айтмоқда.

Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский Россия ишғолидан озод этилган Лиман шаҳри фотосуратларини эълон қилди.

“Босқинчилар Украинанинг Лиман шаҳрини нима аҳволга солганини кўринг. Агрессор давлат ўзи босиб олган ҳудудларда ҳаётнинг ҳар қандай негизларини – иқтисодиётни, ижтимоий соҳани, маданиятни йўқ қилмоқда. Буни тўхтатишнинг биргина йўли бор: тупроқларимизни улардан озод этиш. Аминманки, давлатимизнинг бутун ҳудудини душмандан – Украина, ҳаёт, инсонийлик, қонун ва ҳақиқат душманидан албатта тозалажакмиз”, деб ёзди у Телеграмда.

20:14 5.10.2022

Россиянинг захирадаги аскарлари Донецкда тайёргарликдан ўтмоқда

Россиянинг захирадаги аскарлари Донецк вилоятининг Россия назорати остидаги қисмида жанговар тайёргарликдан ўтмоқда.

Сафарбар қилинган эркаклар жанг майдонига яқин ҳудудларга кўчирилган. Ҳарбий инструкторлар чақирилувчиларга ўқотар қуроллардан ва танкка қарши гранатадан фойдаланишни ўргатмоқда.

Владимир Путин 21 сентябрь куни 300 минг аскар сафарбар қилишга кўрсатма берган эди. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 4 октябргача 200 мингдан ортиқ аскар чақирилганини маълум қилди.

Захирадаги аскарлардан бири Максим аслида уйда қолишни хоҳлаганини айтди:

“Мобилизация шундай нарсаки, ҳеч ким сиздан сиз буни хоҳлайсизми ёки йўқми сўраб ўтирмайди. Албатта, бу ишлар бўлмаганда яхши бўларди. Мен уйда қолишни хоҳлардим. Нима ҳам дердим нима бўлиши керак бўлса, шундай бўлди”.

Яна бир чақирувдаги аскар Владимир сафарбарлик режаси ва Россиянинг Украина билан низодаги умумий ҳарбий стратегиясига ишонч билдирди:

"Модомики Путин қисман сафарбарлик эълон қилган экан, демак, ҳаммаси у қадар қўрқинчли эмас. У нима қилаётганини билади. У ақлли одам".

Россия 24 февраль куни Украинани “демилитаризация” ва “денацификация” қилиш баҳонасида, ўз таъбирича, “махсус ҳарбий операция”ни бошлади. Ўшандан бери “махсус ҳарбий операция”нинг эълон қилинган мақсадлари бир неча бор ўзгартирилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG