Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:28
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

13:38 5.12.2022

Янгийўлда газ йўқлигидан норозилар йўлни тўсишди

4 декабрь куни кечқурин Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Янгийўл МФЙ аҳолиси ҳудудидан ўтган "Бетонка"ни тўсиб норозилик билдиришди.

Бу ҳақда хабар қилган Олий мажлис депутати Расул Кушербоев шундай ёзди:

"Одамлар газ йўқлиги сабабли совуқдан қотиб қолишди, болалар шамоллаяпти. Раҳбарларни уйлари эса иссиқ. Халққа ёрдам беринглар!"

13:26 5.12.2022

Abdumalikovich: Шахсан мен учун- бу хиёнат!

Тошкентда автомобилга газ тўлдирувчи шохобчалар вақтинча ёпилиши муаммоларнинг янада кучайишига сабаб бўлди.

Facebook фойдаланувчиси Abdumalikovich Ўзбекистоннинг ўз нефть ва газ захиралари бўлгани ҳолда мамлакатдаги танқислик мавжудлигини қоралайди:

"Нефть ва газ захиралари бўйича етакчилардан бири бўлсакда, аммо мамлакатда ёқилғи танқислиги, ўта юқори белгиланган нархлар ва табиий ресурсларнинг шу мамлакат ахолисидан шавқатсизларча "олиб қўйилиши" бу ХИЁНАТ ёки ЖИНОЯТ эмасми?!"

13:02 5.12.2022

Пойтахтда уйлар "музлаб" қоляпти

Қишнинг биринчи ҳафтаси ўзбекистонликлар учун оғир бошланди. Қор ёғиб, совуқ келиши ортидан энергетик муаммолар ҳам кучайди. Ижтимоий тармоқлар норозилик постлари билан тўлаб кетган.

Жумладан, тошкентлик фойдаланувчи пойтахтнинг Нукус кўчасидаги 5та 12 қаватли уйда 3 кундан бери иссиқлик тармоғи ишламаётганидан шикоят қилган:

"Нукус кўчасидаги бешта 12 қаватли “банк” уйларида уч кундирки иссиқлик йўқ. Хонадонлар совиб ётибди. Батареялар муздек. “Тошиссиққуввати” бир гапни тутиб олган – босим йўқ. Расмий телефон рақамларига боғланиб бўлмаяпти. Муаммони ҳал этиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Қиш ўзи энди бошланди-ку".

12:43 5.12.2022

Davletov.uz: Жавобгарлар қани?

Телеграмдаги Davletov.uz канали мамлакатда юзага келган энергетика инқирози учун сабабчи бўлган мулозимларни жавобгарликка тортишни сўрайди:

"Ҳукумат қишга тайёр эмас, бугунги энергетика инқирозини бартараф эта олмайди. Буни тушундик. Хўш, яқин ва узоқ истиқбол учун қанақа режалари бор? Янги вазир лавозимга тайинланганидан бери халққа изоҳ бергани йўқ, қорасини ҳам кўрсатмайди. Бир-иккита жойда каска кийиб, расмга тушишдан бошқасига ярамайдиганга ўхшайди.

Ҳамма нарсанинг сабаби бор. Сабабчиси бор. Бугунги энергия инқирозининг сабабчилари бор. Уларнинг исми, фамилияси бор. Беш-олти йил олдин баралла гапирганлар, лавозимдаги қарорлари билан шу кунга олиб келганлар қани? Балки уларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқармиз? Халқ билсин қаҳрамонларини".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG