Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:32
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

08:02 7.12.2022

Энергетика вазири “жиддийроқ талофатларни олдини олиш” учун чекловлар киритилганини айтди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ ва электр энергияси таъминотидаги узилишларни изоҳлар экан: “Шу об-ҳаво шароитида режали чекловлар киритган ҳолда [вазиятдан] чиқиб кетмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай кескин чоралар кўришга мажбурмиз”, – деб айтди. Бу борада Тошкентдаги маҳаллий нашрлар вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Вазир Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги “Шўрсув цемент” заводи ишчиларининг инжтимоий тармоқлардаги мурожаатига ҳам жавоб қайтарди. Ишчилар мурожаатларида завод газдан узилгани сабабли ўн мингт ишчи ишсиз қолганини айтган эдилар.

“Фарғонадаги ҳолатга келадиган бўлсак, яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, бошқа алтернатив ёқилғида ишлаши мумкин бўлган барча объектлар ҳаво кескин шунақа пайтда тармоқдан узилади. Бу ерда бироз бўрттириб гапирилган, 10 мингта [ишчи ишсиз қоляпти] деб. Бу цемент ишлаб чиқариш корхонасининг 10 мингта эмас, юздан сал ошиқроқ ишчилари бўлган”, - деб иқтибос келтирди вазир сўзларидан "Кун уз".

Энергетика вазирлиги октябрь ойида қишда аҳолига ўтган йилгидан кўпроқ электр беришни ваъда қилган эди.

Энергетика вазирлигининг расмий сайтида куз-қиш масумида ўзбекистонлик истеъмолчиларга 34 млрд 918 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилиши ва бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 2 млрд 540 млн киловатт-соатга кўплиги қайд этилганди. Вазирликка кўра, аҳолига етказиб бериладиган электр энергияси миқдори 10 млрд 938 млн киловатт-соатни ташкил этади.

“Бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 10 октябрда ўтказган йиғилишда куз-қиш даврида истеъмолчиларга жами 30,6 млрд куб метр табиий газ етказиб берилиши қайд этилди. Унинг 10,4 млрд куб метри аҳолига ва 20,2 млрд куб метри иқтисодиёт тармоқларига берилади”, дейилган эди расмий хабарда.

18:53 6.12.2022

Тошкентда метродан фойдаланувчилар сони 258%га ошди

Пойтахтда кеча эрталабдан жамоат транспортида узилишлар кузатилди. Газ "заправка"лари ёпилгани ортидан таксилар ҳам камайгани айтилди.

Шу боис одамлар асосан метродан фойдаланишига тўғри келди. Тармоқларда тарқалган видеоларда метро бекатлари одамлар билан лиқ тўла эканини кўриш мумкин.

"Тошкент метрополитени" ДУК маъмурияти хабарига кўра, кеча 620 минг киши метродан фойдаланган. Бу рақамни олдинги йиллар билан солиштирганда анча катта эканлиги кўринади.

Жумладан, 2020 йилнинг декабрь ойида 1 кунда 240 минг йўловчи метродан фойдаланган. Расмий хабарда, кечаги йўловчилар сони бундан 258%га кўп экани таъкидланган.

«Тошкент метрополитени» йўловчиларга мурожаат билан чиқиб, метрополитендан фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини сўрайди:

“Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади”.

18:34 6.12.2022

ССВ совуқ сабаб Штаб ташкил қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатда изғиринли кунлар бўлаётгани сабаб тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун вазирликда узлуксиз иш олиб борадиган Штаб ташкил этилган.

Вазирликка кўра, сўнгги бир кунда мамлакат бўйлаб “Тез ёрдам”га 37 336 та мурожаат бўлган. 3291 нафар бемор шифохонага ётқизилган.

Бу рақамлар совуқ бошланишидан олдинги рақамлардан кўп ёки озлигига ССВ аниқлик киритмаган.

18:24 6.12.2022

Учта вилоятдаги домларда иссиқлик таъминоти пасайди. Вазирлик изоҳ берди

Коммунал вазирлик Тошкент, Хоразм ва Фарғонадаги кўпқаватли уйларда иссиқлик таъминоти пасайганини тасдиқлади.

Вазирлик баёнотига кўра, бунга сабаб газ босимининг камайгани ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

Муаммо айниқса, учта вилоят - Тошкент, Хоразм ва Фарғонада жиддий сезилмоқда. Ушбу вилоятлардаги 3 та қозонхона газ босими жуда пастлиги сабаб вақтинча ўчирилган.

Мазкур ҳудудлардаги кўп қаватли уйларнинг жами 21 та қозонхонасида газ босимининг меъёрида бўлмаганлиги боис аҳолини иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминланишда муаммолар кузатилмоқда.

Расмий хабарда пойтахтда ҳам аҳвол яхши эмаслиги тан олинган. Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги жами 3та иссиқлик етказиб берувчи қозонхоналарда ҳам аҳвол яхши эмас.

Вазирлик мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўрилаётганини иддао қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG