Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:20
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

21:02 19.12.2022

«Аҳоли чироқсиз ўтирибди, Чорвоқ дачаларида эса свет умуман ўчмайди»

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Бурчмулла қишлоғидан ZIMISTON-UZ блогига хабар йўллаган манбага кўра, қишлоқда электр энергиясидаги узилишлардан одамлар қийналмоқда:

«Туризм маркази саналган ҳудудимизда табиий газ йўқ, одамлар ток билан уй иситади. Шу кунларда чироқ кўп ўчяпти. Лекин Юсуфхона, Чорвоқдаги дачаларда доим свет бўлади. Ҳеч ким яшамайдиган Сижжак дам олиш жойида ҳам чироқ ёниқ. Электр тармоқлари корхонаси ток таъминотини яхшилаб берса миннатдор бўлар эдик”.

  "Аҳоли чироқсиз ўтирибди, Чорвоқ дачаларида эса свет умуман ўчмайди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:26 0:00

21:45 20.12.2022

Газ йўқлигидан шикоят қилган уч болали аёл кўчага ҳайдалмоқда

Уч ёш фарзанди ва касалманд кекса онаси билан эски ёғоч уйда совуқдан қийналиб яшаётганидан Zimiston-uz блогига шикоят қилган қашқадарёлик Гулсум Номозова маҳаллий раҳбарлар босимига учраган.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Қоракўл маҳалласи Шўртан қўрғончасидаги ёғоч уйда ижарада яшовчи Гулсумдан 5 январгача уйни бўшатиб қўйиш талаб қилинган.

Гулсум табиий газдан қарздор бўлиб қолгач, уй газдан узилган. Суюлтирилган газга эса Гулсумнинг пули йўқ.

Гулсум уйи ёғочдан бўлгани сабаб, уйни ўтин ёки кўмир билан иситиш мумкин эмас, ёнғин ҳавфи бор. Шу боис уйни қиздириш учун ягона жиҳоз - бу электр печка.

Лекин электр тез-тез ўчиши сабаб бу печкадан ҳам умид кам. Болалар кўрпага ўраниб совуқдан жон сақламоқда.

Гулсум турмушидан ажрашган. У ишсиз. Оила фақат “бола пули” ва онасининг нафақасига кун кўради.

21:52 20.12.2022

Мирзиёев энергетика соҳаси учун $25-30 миллиард инвестиция кераклигини айтди

Мамлакатда авжига чиққан энергетик инқироз ва жамоатчиликнинг кескин танқиди фонида президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилди.

Мирзиёев ўз нутқида энергетик бўҳронга, худди ўтган йиллардаги каби, мамлакатдаги инфратузилманинг эскиргани ва аҳоли сонининг кўпайганини сабаб қилиб келтирди.

Президентга кўра, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ошгани ҳам энергия тақчиллигига сабаб бўлмоқда. У мамлакат энергетика инфратузилмасини янгилаш учун яна 25-30 миллиард инвестиция кераклигини айтди.

Аммо ўтган олти йилда соҳага киритилган миллиардлаб доллар инвестициялар қаерга сарфлангани ҳақида лом-мим демади.

Айни пайтда Мирзиёев газ қазиб чиқаришга илгари берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Аммо бу газ конларини миллийлаштиришни англатадими, йўқми, маълум эмас.

Президент Мирзиёев газ-свет муаммосини ечиш учун ҳукумат олдига аниқ муҳлат қўйгани йўқ. Ваҳоланки, у 2016 йил декабридаги илк президент сайловолди кампаниясида аҳолининг газ ва свет муаммосини ҳал қилишга ваъда берган эди. Ўтган олти йилда муаммо нафақат ечилмади, балки Ўзбекистон иккита йирик энергетика инқирозини бошдан кечирди. Жойларда одамлар вазият йилдан йилга оғирлашиб бораётганини айтишади.

21:55 20.12.2022

Андижонда газ портлашида икки киши шифохонага тушди

Мамлакатда энергетик бўҳрон давом этаркан, фожеали ҳодисалар сони ҳам ортмоқда. 19 декабрь куни Андижон шаҳри Навоий шохкўчасида портлаш содир бўлди.

Ҳодиса Навоий шоҳкўчаси, “Нефттрест” бекати ёнидаги янги қурилган домнинг 8-қаватида юз берган.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, портлашга газ чақнаши сабаб бўлган. Ходиса оқибатида 2 киши жароҳат олиб, шифохонага ёткизилган.

Ҳодиса бўйича тегишли органлар текширув олиб бормоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG