Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:18

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:45 7.1.2024

Сафарбарликка чақирилганларнинг яқинлари Россия президенти админстрацияси ва Мудофаа вазирлигини пикет қилди

Украинадаги урушга сафарбар қилинган россиялик аскарларнинг хотинлари ва бошқа қариндошлари Москвада бир қатор якка пикет ўтказдилар, шунингдек, "Номаълум аскар" қабрига гул қўйишди. Бу ҳақда “Путь домой” ва “Сота” нашрлари хабар бермоқда.

Пикетлар, хусусан, Мудофаа вазирлиги ва Президент маъмурияти бинолари яқинида бўлиб ўтди. Россияда ҳозир янги йил байрами авжида, шу сабабли дам олиш кунлари эди.

Пикетчилар кўтарган плакатларда демобилизация талаблари бор эди. Улардан бирида "Ҳукуматимиз 15 ой олдин тинч аҳолини фронтга олиб кетилганидан бери ҳаётимни дўзахга айлантирди. Биз демобилизацияни талаб қиламиз", деб ёзилган.

Ҳибсга олинганлар йўқ. “Путь домой” нашрига кўра, президент маъмуриятида ўтказилган пикет чоғида Федерал қўриқлаш хизмати ходими полицияга қўнғироқ қилган, бироқ етиб келганида полиция якка пикетлар “норозиликнинг қонуний шакли” эканлигини тасдиқлаган.

Қонунга кўра, якка пикет ҳақиқатан ҳам қайд қилинишни талаб қилмайди, аммо сўнгги йилларда уларнинг иштирокчилари Москвада КОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар баҳона қилиниб, кўпинча ҳибсга олиш ҳолатлари бўлган.

Ҳарбий хизматга олинган аскарларнинг яқинлари экани айтилган 15 га яқин оқ рўмолли аёл ҳам «Номаълум аскар» қабрига гул қўйган.

“Путь домой” телеграм-каналининг таъкидлашича, бугун Россиянинг кўплаб шаҳарида худди шундай акциялар бўлиб ўтган. Хусусан, Санкт-Петербургда беш нафар аёл пикет ўтказган.

Акция ҳақидаги эълон Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишга чақиради ва Россиянинг Украинага бостириб киришини тўғридан-тўғри қораламасдан, Россия президенти Владимир Путиннинг “хатоси”га ишора қилади.

23:51 6.1.2024

Россиянинг Покровск шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украина шарқидаги Покровск шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 11 киши, жумладан беш нафар бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда вилоят губернатори Вадим Филашкин маълум қилди. Бундан ташқари, ҳужумда саккиз киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Вадим Филашкин С-300 ракеталари шаҳарни урганини айтди. Зарба асосан Покровск ва Мирноград жамоаси Ровное қишлоғига тушган.

Покровскда хусусий турар-жой сектори зарар кўрди, олтита уй вайрон бўлди.

“Душман тинч аҳолига вахшийларча зарба бериб, юртимизга имкон қадар кўпроқ азоб-уқубатлар келтирмоқда”, — деб ёзади у телеграммада.

Россия ҳукумати бу хабарга изоҳ бермади.

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида камида ўн киши ҳалок бўлгани, қутқарув операцияси давом этаётганини айтди:

«Россиянинг Покровск шаҳри ва Покровск туманига С-300 ракеталари билан қилган ҳужумидан кейин қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Барча зарур қутқарув воситалари жалб қилинган. Вайроналар остидан омон қолганлар қидирилмоқда. Ҳозирда камида ўн киши ҳалок бўлганини биламиз, улар орасида афсуски болалар ҳам бор.Ўз оиласи ёки яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдираман.Россия оддий турар-жой биноларини нишонга олди.Жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда».

Покровск Украина назоратидаги ҳудудда жойлашган бўлиб, Россия назоратидаги Донецкдан 80 км узоқликда жойлашган.

17:09 6.1.2024

Брюссел Украинага муқобил ёрдам пакетини тайёрламоқда

1 февралда бўладиган саммит чоғида Европа Иттифоқи давлатлари Украинага тўрт йилга мўлжалланган 50 миллиард евролик ёрдам дастурини тасдиқлай олмаса, муқобил ёрдам таклиф этилади.

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 1 январдан бери Европа Иттифоқига раислик қилаётган Белгия бош вазири Александр Де Кру иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Асосий устувор йўналиш – Европа Иттифоқининг барча 27 мамлакати ўртасида келишувга эришиш, бироқ биз бошқа йўл билан фойдаланиш мумкин бўлган оператив ечимлар устида ҳам ишлаяпмиз”, - деди Еврокомиссия раҳбари.

Фон дер Лейеннинг аниқлик киритишича, янги йил арафасида ЕИ Украинага бир ярим миллиард евро ўтказган, бу 2023 йилга мўлжалланган 18 миллиард евролик ёрдам дастурининг сўнгги траншидир. Расмий муқобил пакет тафсилотларини эса Еврокомиссия раҳбари ошкор қилмади.

Ўз навбатида Белгия бош вазири Украинага 50 миллиард евролик ёрдам дастури бўйича муаммосиз келишиб олинишига умид билдирди. Декабр ойи ўрталарида Брюсселдаги саммитда бу маблағнинг ажратилиши Венгрия бош вазири Виктор Орбан томонидан блокланган эди.

Декабр ойи ўрталарида Financial Times газетаси манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи расмийлари Киевга янги ёрдам пакети бўйича келишиб олиш учун Будапештни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Газетанинг ёзишича, бундай тартиб Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартнома моддаларидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин, бу эса мамлакатни Европа қонунчилигининг бузилиши муносабати билан овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имконини беради. Бироқ бундай қарор Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлат томонидан блокланиши мумкин.

1 июлдан бошлаб Венгрия Белгия ўрнига Европа Иттифоқи президенти лавозимини эгаллайди.

16:59 6.1.2024

Қодиров оиласи ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилиниши эвазига украиналик асирларни озод қилишни таклиф қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШга ўзининг оила аъзолари ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилиниши эвазига асирга олинган украиналик ҳарбийларни озод этишни таклиф қилди.

Бу ҳақда у Грознийда АҚШ разведкаси собиқ ходими Скотт Риттер иштирок этган тадбир чоғида маълум қилди.

"Бизда Донецк, Луганскдан олиб келинган асирлар бор. Мен меҳмонимизга [Скотт Риттерга] [ҳарбий асирлар рўйхатини] бераман. Агар улар онамдан, қизларимдан, бегуноҳ одамлардан, отларимдан санкцияларни олиб ташлашса. мен, < …> кейин биз бу одамларни қўйиб юборамиз", - деб айтган Қодиров.

Рўйхат Риттерга топширилганда асирга олинган украиналикларнинг видеоёзуви кўрсатилган.

Айтилишича, Қодировнинг қариндошлари, унинг самолётлари ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилинса, 20 маҳбусни озод қилиш таклиф қилинган.

Қодировнинг телеграм-каналида Чеченистон раҳбари таъкидлаганидек, “АҚШ ташқи сиёсатини, шунингдек, Украина томонининг ҳаракатларини изчил танқид қилган”и билан танилган Риттернинг ташрифи натижалари ҳақида хабар эълон қилинди. Бироқ, унинг постида у худди шундай таклиф ва маҳбуслар рўйхатини Риттерга етказгани айтилмаган.

2022 йил сентабрида Қўшма Штатлар Қодировнинг рафиқаси Медни ва унинг рафиқалари Фотима ва Аминат, шунингдек, қизлари Ойҳат, Табарик ва Каринага қарши шахсий санкциялар (саёҳатни тақиқлаш ва активларини музлатиш) чораларини қўллаган эди. Бундан ташқари, Аишат Қодированинг Фирдавс модалар уйи ҳам санкциялар остида қолди.

2023 йил август ойида Қўшма Штатлар унинг онаси Айманини санкциялар рўйхатига киритди. Чеченистон раҳбарининг ўзи 2020 йил июлидан бери судсиз қотилликлар, қийноқлар ва бошқа жиддий инсон ҳуқуқлари бузилиши учун Америка санкциялари остида қолмоқда.

2023 йил март ойида Қодиров ўзининг зотли айғри Зазу ўзига, оиласига ва жамоасига қаратилган “санкцияларнинг биринчи қурбонига айланганини” айтди. От Қодировнинг мулки сифатида санкцияланган. Кейинроқ айғир Чехиянинг Крабчице қишлоғидаги отхонадан ўғирланганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG