Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:29 9.1.2024

Путиннинг ишончли вакили бўлган серб ёлланма аскари: Россия армиясида сербларни хўрлашмоқда

Айирмачи “ДХР” тарафида жанг қилган серб снайпери Деян Берич Украинага қарши урушаётган 119-парашют-десант полкида серб кўнгилли аскарлари хўрланаётгани ҳақида видео ёзди. Унинг “ВКонтакте”даги саҳифасида ёйинланган ролик “Би-би-си” рус хизмати эътиборини тортган.

Видеода “Путиннинг командаси” футболкасида тушган Берич 119-полк қўмондонлигини “уюшган жиноий гуруҳ” ва “рус армиясидаги бир фоиз пид****лар” деб атаб, улар “аниқ қамалиши керак”лигини айтади. Беричга кўра, қўмондонлик серб аскарларини на озиқ-овқат, на снарядлар ва на ҳарбий анжомлар билан таъминлаган.

“Уларни лўли деб ҳақорат қилишади. Командирлар сербларга қалб амри билан келган аскарларга эмас, балки ўғри-талончиларга қилинадиган муомалани қилишмоқда”, дейди снайпер.

Ёлланма аскар Янги йил арафасида серблар ҳар бирига икки-уч магазиндан ўқ берилиб, штурмга жўнатилгани ҳақида сўзлаган. Қўшимча қуролларни улар “жангда қўлга киритиши” керак бўлган эмиш. Кўнгилли аскарлар жанг қилишдан бош тортиб, чеченларнинг “Аҳмат” батальонига ўтказишни сўраганлар. Бунга жавобан сербларнинг барча қуролларини тортиб олиб, ертўладан ҳайдаб чиқарганлар ва бир неча кун қаҳратонда яшашга мажбур этганлар.

Бундан ташқари, уларга қамоқ, отиб ўлдириш ва калтаклаш билан таҳдид қилинган.
Берич айтишича, саккизинчи январ куни эрталаб кўнгилли жангчилар ёнига ҳарбий полиция келган.

“Улар сербларни қўрқитиш учун ҳавога ўқ узишган... Сўнгра қуролсиз жангчиларни автомат қўндоғи билан уриб азоблашган”, дейди снайпер.

2023 йил октябрда “Би-би-си” рус хизмати Россия Украинага қарши урушга бир неча юз нафар сербларни ёллашга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар қилган эди. Ёлланма аскарларни топиш Берич ҳамда, у каби “ДХР” учун жанг қилган Давор Савичичга юкланган. Серблар Москва ҳарбий комиссариатлари орқали урушга олинмоқда.

17:21 9.1.2024

Ходорковский “фейк”ларга доир иш бўйича яна қидирувга берилди

Россиялик мухолифатчи Михаил Ходорковский яна қидирувга берилди – бу сафар армия ҳақида фейк хабарлар тарқатишга оид жиноят иши бўйича. ИИВ базасида бу тўғридаги маълумотларни биринчи бўлиб “Вёрстка” журналистлари кўришган.

Аввалроқ Ходорковский Нефтюганск мэри Владимир Петуховнинг ўлдирилиши муносабати билан 2015 йилда очилган жиноят иши бўйича қидирувда бўлган. Аммо ҳозирда ИИВ бу қидирувни бекор қилган, дея қайд этади нашр.

“Вёрстка” ёзишича, 2023 йил сентябрда Ходорковский устидан Россия армияси ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишга доир модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Кремл ушбу моддадан урушга қарши фаоллар ва мухолифатчиларни таъқиб этишда фойдаланиб келади.

Жиноят иши очилишига Ходорковский Х ижтимоий тармоғидаги инглиз тилида юритиладиган ва ҳозирда блокланган аккаунтидаги пост сабаб бўлган. Постга Россия молия вазири ўринбосари Ирина Окландникова бош вазир ўринбосари Дмитрий Григоренкога йўллаган хат нусхаси илова қилинган бўлиб, ҳужжатда 2022 йил август ойи ўрталарига қадар Украинага қарши урушда 48 479 нафар россиялик аскар ҳалок бўлгани ҳақида гап боради.

“Россия Молия вазирлигининг сиздирилган хатида айтилишича, 28.08 ҳолатига ўлган ҳарбийларнинг оилаларига 361,4 млрд рубл тўланган. Ҳар бир аскар учун 7,4 млн рублдан. Бу маълумот жами ўлганлар сони 48 759 нафар эканини тасдиқлайди. Аммо бу ерда бедарак кетганлар ҳамда ДХР ва ЛХРнинг талафотлари ҳисобга олинмаган”, дея изоҳ берган Ходорковский. Ҳужжатнинг ҳақиқийлиги мустақил манбалар орқали тасдиқланмаган.

Декабрда Ходорковский ижтимоий тармоқлардаги хабарларида ўзининг “хорижий агент”лигини кўрсатмагани учун 50 минг рубл жаримага тортилган. Сиёсатчи бир неча йилдан бери чет элда яшайди.

18:45 8.1.2024

АҚШ Конгресси 1,6 триллион долларлик федерал бюджетни келишиб олди

АҚШ Конгресси 2024-йил учун 1 триллион 6 млрд долларлик федерал бюджетни келишиб олди. Бу ҳақда президент Жо Байденнинг Оқ уй сайтида чоп этилган баёнотида айтилади.

Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатни ёпилишнинг олдини олиш ва миллий устуворликларни ҳимоя қилишга яқинлаштиради.

"Келишув иккала томон билан мен музокаралар олиб борган молиялаштириш даражасини акс эттиради", деди Жой Байден.

Келишувни Вакиллар палатаси спикерлари, республикачи Майк Жонсон ва Сенатдаги кўпчилик етакчиси, демократ Чак Шумер ҳам тасдиқлади.

Битим 2024 молия йилида умумий харажатлар даражасини 1 триллион 590 млрд доллар қилиб белгилаб беради. Бунга 886 миллиард доллар мудофаа ва 704 миллиард доллар номудофаа харажатлари киради.

2023 йил ноябр ойида Қўшма Штатлар федерал ҳукумат фаолиятини вақтинча молиялаштириш учун қонун қабул қилганди. Бу ҳужжатда Исроил ва Украинага Байден сўраган 75 миллиард доллар киритилмаган эди.

18:43 8.1.2024

Владимир Зеленский: Украинадаги урушда Россияни мағлуб этиш мумкин

Зеленский Швецияда ўтаётган конференцияда онлайн иштирок этиб, нутқ сўзлар экан, ҳозирда жанг майдонидаги вазият ўзгаришсиз қолаётганини таъкидлади.

“Россияни халқаро ҳуқуқ доирасида тўхтатиш, рус агрессиясига барҳам бериш мумкин. Бунинг учун Европа ягона қурол саноатини яратиши керак. Биз етарли куч бўлса, Россияни мағлуб этиш мумкинлигини кўряпмиз ва бу кучга фақат биргаликда эришамиз", деди Владимир Зеленский.

Украинадаги уруш Европа юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай глобал вазиятда «ўзини сақлаб қолиши» учун биргаликда қурол ишлаб чиқаришни ривожлантириши кераклигини кўрсатди, дея урғулади Украина президенти.

Ўша анжуманда сўзга чиққан Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Билл келгуси йилларда ташқи сиёсатдаги асосий вазифа Украинани қўллаб-қувватлаш эканини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG