Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:23

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:05 27.1.2024

Украина Қуролли Кучлари: Россия армияси бир неча йўналишда ҳужумга ўтган

Авдеевка
Авдеевка

Украина Қуролли кучлари бош штаби маълумотига кўра, Россия бир неча йўналишда ҳужумга ўтган, энг қақшатгич жанглар яна Авдеевка, Мариинка ва Купянск яқинида кечмоқда.

Россия қўшинлари Купянск, Кременная, Бахмут, Авдеевка, Маринка, Золотая Нива, Приютное, Червоний, Вербовой, Работино ва Кринок ҳудудларида олдинга силжишмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штабининг эрталабки ҳисоботида маълум қилинган, унда руслар Авдиевкани қуршаб олишга уринишда давом этаётгани таъкидланган.

Шунингдек, хабарда айтилишича, 27 январга ўтар кечаси ва эрталаб Россия армияси Украинага тўртта “Шаҳед-136” камикадзе учувчисиз учоқлари (тахминларга кўра, уларнинг барчаси уриб туширилган) ва “Искандер-М” ракетаси билан Славянскга ҳужум қилган. У ерда қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Россия армияси ҳам Мирноград, Новоградовка ва Антоновкага С-300 зенит ракеталари билан саккизта ҳужум уюштирди.

13:54 27.1.2024

Россия Ил-76 қулаган жойдан янги видеони эълон қилди. Саволлар кўп

Россия Тегров қўмитаси Белгород яқинида Ил-76 учоғи Харков вилояти ҳудудидан учирилган ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Россия томони жўяли далилларни келтирмасдан учоқ бортида украин асирлари бўлган демоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Белгород вилоятида Ил-76 ҳалокатига изоҳ берар экан, Киев халқаро тергов ўтказилишини талаб қилишини айтди.

"Руслар украиналик маҳбусларнинг ҳаёти, қариндошларининг ҳис-туйғулари ва жамиятимиз ҳиссиётлари билан ўйнашмоқда", деди Зеленский.

Россия Тергов қўмитаси Белгород вилоятида Ил-76 ҳарбий-транспорт учоғи қулаган жойдан олинган деб айтилатган янги видеони эълон қилди.

Россия томони иддаосича, қурбонлар жасадларида украин белгилари акс этган татуировкалар бўлган. Видеода татуировкаларнинг тасвирлари хиралашган.

Украина расмийлари бу хабарга изоҳ бермади.

Бошқа версияга кўра, самолёт алмаштирилиши керак бўлган асирларни эмас, балки ўқ-дориларни олиб кетаётган бўлган.

Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, уриб туширилганда Ил-76 бакида қолган ёқилғининг портлаши пайтида қурбонларнинг жасадлари бутунлай йўқ бўлиб кетиши керак эди.

Хусусан, 2016 йилда Ростов-Донда ҳалокатга учраган Боеинг 737 ҳалокатидан кейин бирорта ҳам катта бўлак жасад топилмаганди – ўшанда самолёт деярли вертикал бурчак остида учиш-қўниш йўлагига қулаганди.

Кейинроқ Россия Федерацияси Тергов қўмитаси яна бир видеони эълон қилди, унда гумон қилинаётган маҳбуслар ҳалокатга учраган самолётга ўтиргани акс этган.

Тахминан бир дақиқа давом этадиган видеода узоқ масофадан олинган тасвирлар мавжуд. Унда қор билан қопланган аэродрома турган самолёт ва унга яқинлашиб келаётган автомобиллар карвони тасвирланган.

Видеонинг иккинчи қисмида самолёт каттароқ кўринишда кўрсатилган, унинг атрофида автомобиллар ва одамларнинг айрим ҳаракатлари сезилади. Видеонинг сифати одамларнинг машинадан самолётга ўтишини аниқлашга имкон бермайди.

Видеонинг қаерда ва қачон тасвирга олинганини аниқлаш имконсиз.

Украина расмийлари самолётда украиналик ҳарбий асирлар бўлгани ҳақидаги иддаоларни тасдиқламаяпти. Киев ҳодиса юзасидан халқаро текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.

Украинанинг асирлар билан алмашиш бўйича координация штабининг маълум қилишича, Россия алмаштирилиши керак бўлган 65 ҳарбий асир рўйхатини Киевга топширган.

Лекин бу одамларнинг қариндошлари Россия манбалари тарқатган кадрлардан ўз яқинларини аниқлай олмаган.


18:07 24.1.2024

Рус пропагандачиси: "1917 йилга қадар ўзбек ва қозоқлар миллат сифатида мавжуд бўлмаган"

Рус пропагандачилари эса 1917 йилга қадар ўзбек ва қозоқлар миллат сифатида мавжуд бўлмаганини исботлашга киришди.

Рус тарихчиси Михаил Смолин Россиянинг НТВ каналида бундай деди:

“Қозоғистон қандай пайдо бўлди? Аслида, дастлаб РСФСР таркибида Казак ССР деб аталган, қозоқлар умуман йўқ эди. Кейин Казаклар ССРи таркибида Қирғизистон ССР тузилди, кейин эса РСФСР таркибидан ажралиб чиқди. У ерда халқларнинг шаклланишига оид қарорлар шундай ихтиёрий равишда қабул қилинган. Масалан, ўзбеклар инқилобгача бўлмаган, бундай этник ном ҳам бўлмаган. Ўрта Осиёнинг бир қанча халқларидан ўзбекларни олиб, яратдилар”, деди олиб борувчини ҳам иккилантириб қўйган Смолин.

Рус давлат телеканалида берилаётган бундай иддаолар ўзбек жамоатчилиги ғазабини қўзғади. Собиқ депутат ва жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев рус депутатига муносиб жавоб қайтарди:

18:02 24.1.2024

Яна бир Дума депутати Қодировдан кечирим сўради

КПРФдан сайланган Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев видеоролик ёзиб, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Россия мусулмонларига мурожаат қилди. Видеода у телеинтервьюсида Россиядаги мусулмон меҳнат мигрантларини танқид ва ҳақорат қилгани учун узр сўраган.

“Сизга, Рамзан Ахматович, мен террорчиларни ва сиз шайтон деб атайдиган кимсаларни назарда тутганимни айтмоқчиман... Агар менинг биродарларим, ҳамкасбларим ёки Россия мусулмонларидан бирон кишининг кўнглини оғритиб қўйган бўлсам, узр сўрашга ор қилмайман, чунки сўзларим ўша радикалларга қаратилган эди”, деди у.

Матвеев ютуб-блогер Павел Ивановга интервью бериши ортидан Қодировнинг ғазабига учради.

Депутатга кўра, Россия ҳукумати “ислом омилига бўйсунмоқда”, хусусан масжидлар қурилаётгани шуни кўрсатади. Матвеев Украинада уруш тугаганидан сўнг Россияда мусулмонлар билан православлар ўртасида “жиддий тўқнашувлар” чиқишини башорат қилган.

Қодиров интервьюга 23 январ куни муносабат билдирди.

У ўз телеграм-каналида ёйинлаган видеода Украинага босқинида иштирок этиш билан гўёки Россияни ҳимоя қилаётган “тақволи мусулмонлар” номидан гапирган. “Бугун бизнинг жангчиларимиз махсус ҳарбий амалиёт ҳудудида турли динлар ва халқлар вакиллари билан елкама-елка ўз бурчларини ўташмоқда. Уларда ягона биродарлик мавжуд, ҳаёт ва тақдир борасида пок ва ҳалол тушунчалар бор”, дейди Қодиров.

Чеченистон раҳбари Матвеевнинг “фронтдан ортида”лигини урғулаган. У кабиларни “безот, қўрқоқлар”, “ҳақиқий ватанпарварлар орасида нифоқ сочадиган энг хатарли душманлар” деб атаган.

55 ёшли Матвеев Днепропетровскда туғилган. Тарих фанлари доктори ва Самара давлат университети профессори.

У Украина шарқидаги айирмачи тузилмаларни қўллаб-қувватлаганига қарамай, Давлат Думасида 2022 йилги Россия босқинига очиқча қарши чиққан ягона депутатдир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG