Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:20

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:38 29.1.2024

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба венгриялик ҳамкасби Питер Сийярто билан (архив сурати)
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба венгриялик ҳамкасби Питер Сийярто билан (архив сурати)

Венгрия ва Украина ташқи ишлар вазирлари Украинада учрашди

Венгрия ташқи ишлар вазири Питер Сийярто 29 январь куни Украинанинг Ужгород шаҳрида украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан учрашди.

Ўтган ҳафта бош вазир ўринбосари Олга Стефанишина Озодлик билан суҳбатда Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак ҳам иштирок этадиган йиғилишда Виктор Орбаннинг ташрифига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинишини билдирган эди.

Орбаннинг Киевга ташрифи жорий ҳафта охирида Европа Иттифоқининг Украинага ёрдам бўйича саммити олдидан амалга оширилиши кутилмоқда.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан декабрь ойида Европа Иттифоқининг Киевга 50 миллиард евролик молиявий ёрдамига вето қўйган эди.

19:34 29.1.2024

Украина ҳарбий тизимида йирик коррупция ҳолати фош этилди

Украина Хавфсизлик хизмати мамлакат ҳарбийларига миномётлар сотиб олиш учун ажратилган 40 миллион доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилгани билан боғлиқ жиноий схемани фош қилди.

Украина Хавфсизлик хизмати беш кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, бир киши Украина чегарасини тарк этаётган вақтда қўлга олингани ҳақида маълум қилган. Гумонланувчиларга қўйилаётган айблов ўз тасдиғини топса, улар 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Киев Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилиш саъй-ҳаракатларини тезлаштириш мақсадида коррупцияга қарши кураш олиб бормоқда. Ҳар икки блок Украинадан ташкилотга аъзо бўлиш учун коррупцияга қарши кенг кўламли ислоҳотлар ўтказишни талаб қиляпти.

УХХ қайдича, “Мудофаа вазирлигининг бир қанча амалдори ҳамда қурол-аслаҳа етказиб берувчи “Львов Арсенали” ширкати менежерлари снарядлар сотиб олишда қарийб 1,5 миллиард гривнани ўмарган”.

19:31 29.1.2024

Украина Россия дронларини уриб туширди

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Николаев, Днепропетровск, Хмельницкий ва Ривнеда саккизта рус дронини уриб туширган.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россия дронлар билан бирга битта “Искандер-М” ҳамда учта С-300 ракетасини ҳам учирганини маълум қилган.

Ўз навбатида, россиялик ҳарбийлар Украинанинг Ярославль шаҳридаги “Славнефть-ЯНОС” нефтни қайта ишлаш заводига дрон ҳужумини қайтарганлар. Бу ҳақда вилоят губернатори Михаил Евраев маълум қилган. Евраев заводда ёнғин содир бўлмагани ва қурбонлар йўқлигини қўшимча қилган. Мазкур маълумотни мустақил манбалар томонидан текшириш имкони бўлгани йўқ.

16:02 28.1.2024

Бошқирдистонда бир эркак полиция ўғирлаб кетганидан сўнг ўлди

25 январда ОМОН ходимлари ўғирлаб кетган уфалик Ринат Даутов вафот этди. У норозилик чиқишларида иштирок этганликда гумон қилинган эди. Даутовнинг ўлими ҳақида опаси Залия Ахмадеева маълум қилган.

Ринат Даутов ўлганига доир маълумот 26 январ куни жамоат фаоли Фаил Алсиновга нисбатан суд ҳукми билан боғлиқ намойишларга бағишланган телеграм-каналларда пайдо бўлди. Ўша куни Ахмадеева укасининг жасадини таниб олиш учун моргга таклиф қилинган. Даутовнинг ота-онасига у спиртли ичимликлардан маст ҳолда бўлгани ва юраги тўхтаб қолгани айтилган. Ахмадеева эса укаси ичмаслигини таъкидламоқда. 26 январ куни аёлни моргга киритишмаган ва у эртасига келгач, кўрсатилган жасад укасиники эканини тасдиқлаган. Аёлга ўлим сабабини айтмаганлар.

Қариндошларига кўра, Даутов 25 январ куни Новие Чебенки қишлоғида яшовчи севган қизининг уйига келганида қўлга олиниб, номаълум тарафга олиб кетилган. Ахмадеева айтишича, бунга қадар Даутов полицияга чақирилиб, унга гўё норозиликда қатнашган “безори сифатида қандайдир қоғоз беришган”. Бироқ, аёлга кўра, укаси митингда иштирок этмаган, митинг бошланишидан 15-20 дақиқа аввал у ердан кетган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG