Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:26

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:11 18.2.2024

Германиянинг Rheinmetall концерни Украинада ўқ-дори заводини очишни режаламоқда

Шанба куни концерн вакиллари украиналик ҳамкор билан Мюнхен хавфсизлик конференциясида тегишли меморандумни имзолашди, деяхабар бермоқда Reuters. Ҳамкор номи очиқланмаган, бўлғуси қўшма корхона акцияларининг 49 фоизи унга тегишли бўлиши маълум қилинган, холос.

Корхона 155 мм калибрли снарядлардан йилига “олти рақамли миқдорда” ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши айтилмоқда. Бу НАТО мамлакатлари, жумладан Украина армиясида мавжуд Ғарб артиллерияси учун асосий калибр ҳисобланади.

Аввалроқ, Rheinmetall концерни 2024 йилда Украинада зирҳли машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.

18:08 18.2.2024

Мюнхен хавфсизлик конференцияси: Италия Украинага ёрдамни оширишга тайёр

Италия Украинага ҳарбий ёрдамни оширишга тайёр, дея маълум қилди Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўз олган Италия ташқи ишлар вазири Антонио Тажани. Тажани Италия Киевга саккизта ёрдам пакетини ажратишни маъқуллаганини қўшимча қилди.

«Италия Украина учун саккизинчи ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади. Менимча, шу кунларда ёрдам Украинага етиб боради. Биз Украина учун кўпроқ ёрдам қилишга тайёрмиз», деди Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Тажани.

Тажани, Украина вақти келиб Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишини, аммо Россия билан уруш давом этаётган ҳозирги пайтда бу имконсизлигини айтди.

АҚШдан кутилган ҳарбий ёрдам кечикмоқда, Украина ўқ-дорилар тақчиллигига дуч келмоқда. Владимир Зеленский аввалроқ глобал хавфсизлик йиғилишида иттифоқчиларни кўпроқ қурол юборишга чақирди.

Айрим Европа етакчилари Ғарб Украинага ёрдам бериш учун етарлича ҳаракат қилмаганини таъкидлади.

Дания Бош вазири Метте Фредериксен Украина уруш бошиданоқ Европадан кўпроқ ёрдам олиши керак эди, дея фикр билдирди:

«Бизнинг икки йиллик ҳаракатларимиз урушда ғалаба қозониш учун етарли бўлмади. Сиз мендан: «Биз етарлича иш қиляпмизми?», деб сўрасангиз, «йўқ» деб жавоб бераман. «Европада икки йилдан бери уруш давом этяпти» деб айтишнинг ўзи бизга ярашмайдиган ҳолат. Уруш бошиданоқ Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлашимиз керак эди, чунки Украина қуролсиз урушда ғалаба қозона олмайди».

Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Европа икки йил аввал можаро бошланган вақтдаёқ ўз мудофаа саноатига кўпроқ сармоя йўналтиришни бошлаши керак эди, дея Фредериксоннинг фикрини маъқуллади.

18:06 18.2.2024

«Украинадан узоқлашиш абсурд»- Байден

«Украинага зарур ёрдамни олишимизга ишонишимни билдириш учун бугун Зеленский билан гаплашдим», деди Байден.

АҚШда республикачилар бир неча ойдан бери Вашингтоннинг Украина ва Исроилга ёрдами миграция билан боғлиқ муаммоларни ҳам пайдо қилишидан хавотир билдириб келмоқда.

Айни пайтда, Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлган Доналд Трамп Европадаги иттифоқчилар Украинага юборилган қарийб 200 миллиард долларлик ўқ-дорилар харажатини қоплаши кераклигини айтди.

Бу Киев ва унинг иттифоқчиларида агар Трамп президентликка сайланса, АҚШнинг Киевни молиялаштириши бутунлай тўхтайди, деган хавотирларни уйғотмоқда.

Зеленский АҚШ ёрдамига муқобил вариант йўқлигини айтди.

18:04 18.2.2024

Донецк яқинидаги отишмада тўрт киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди - расмийлар

Маҳаллий расмийларга кўра, 17-феврал, шанба куни Украина шарқидаги Россия назоратидаги Донецк шаҳри яқинидаги Пантелеимонивка шаҳарчаси ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши, жумладан, 14 ёшли қизча ҳалок бўлган.

Украина кучларининг ўққа тутилиши натижасида икки қаватли турар жой биноси қулаб тушди ва ёниб кетди, деб ёзди Донецк вилоятига Россия томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин Телеграмдаги каналида.

“Қандай қилиб шундай бўлиши мумкин? Бинонинг ярми вайрон бўлган. Тўғридан-тўғри ётоқхонага урилган. Болаларим, невараларим ётган эди. Ўғлим ўша ерда эди. Ўғлим. (Йиғлаб) Эй, худойим!.. Қандай қилиб шундай яшаймиз?”, дейди шаҳар турғуни.

Вайроналар остидан уч киши қутқариб олинди, яна олти киши, жумладан, 10 ёшли қиз жароҳатланган, деди Пушилин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG