Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:51 3.3.2024

Украина Бош прокурори: Россия ҳарбийлари Одессадаги турар жой биносига қасддан зарба берган

Бу ҳақда Украина бош прокурори Андрей Костин маълум қилди.

“Бу шунчаки зарба эмас, балки террорга ва украинларни қириб ташлашга йўналтирилган сиёсат. Бу одамлар яшаётган уйга ҳужум. Бу уй яқинида на ҳарбий, на ярим ҳарбий объект бор. Қолаверса, уй бинолар тиғиз қурилган ҳудудда жойлашган”, дея бош прокурордан иқтибос келтиради РБК-Украина.

“Жинояткор буйруқлар айнан Кремлдан берилмоқда, – дея урғулади Андрей Костин. – Украинага кўпроқ қурол ва ҲҲМ воситалари керак. Зеро биз бу ҳарбий жиноятларни нафақат тергов қилишимиз, балки тўхтатишимиз ҳам лозим. Бунинг учун бизга дунё кўмак бериши керак”.

17:49 3.3.2024

Зеленский: Одессада одамлар ҳалок бўлганига сабаб қурол етказиб бериш кечикканлиги

Владимир Зеленский агар қурол етказиб бериш кечиктирилмаганида, Одессада етти кишининг ўлимига сабаб бўлган дрон ҳужумини олдини олиш мумкинлигини таъкидлади:

«Дунё террорга қарши туриш мумкинлигини билади. Дунёда етарлича ракетага қарши мудофаа тизимлари мавжуд. Украинага қурол-яроғ етказиб беришни кечиктирилиши, афсуски, Россиянинг ҳужумларига ва бугунгидек йўқотишлар ортишига олиб келади»

“Россия террори мағлуб бўлиши лозим. Бу муҳим. Москвада фақат кучни тан олишади. Шундай экан, бизнинг кучимиз кўп бўлиши керак... “Шаҳед”лар билан ҳужум уюштиришда ҳеч қанақа ҳарбий мантиқ йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Бу террор, кўзланган ягона мақсадлари – одамларни қўрқитиш”, дея қўшимча қилди Зеленский.

Охирги икки ой ичида еттита Ғарб давлати Украина билан 10 йиллик хавфсизлик келишувларини имзолади. Киев АҚШ Конгрессидан бўлишига умид қилмоқда.

Зеленский Одессага ҳужумда тўрт ойлик Тимофей ва икки ёшли Марк исмли ёш болалар ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

Президент Одессада қутқарув амалиёти давом этаётганини эслатди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россия дрони зарбасидан сўнг тўққиз қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушиши натижасида уч бола дохил 10 киши ҳалок бўлган.

17:47 3.3.2024

Россия Одесса шаҳридаги турар-жой биносини бомбардимон қилди

Украинанинг Одесса шаҳридаги турар жой мажмуасига қилинган ҳужум оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди, олти киши бедарак йўқолган.

«Россия тинч аҳолини нишонга олишда давом этмоқда. Душман Одессадаги турар-жой биносига дронлар билан зарба берди. 18 хонадон вайрон бўлди», — маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленский.

Зеленский офиси эълон қилган видеода бир неча қаватли турар-жой биноси вайронага айлангани, ўнлаб қутқарувчилар ишлаётганини кўриш мумкин.

“Мен асабийлашдим ва кийинишни бошладим. Эрим тезда одамларга ёрдам бериш учун югурди. Бу биринчи ёрдам эди. Шунда мен одамларнинг чиқиб кетаётганини кўрдим ва ўликлар борлигини англадим”, дейди шаҳар турғуни Светлана Ткаченко.

Рейтерс агентлиги видеодаги жойлашувни тасдиқлашга муваффақ бўлди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия Эронда ишлаб чиқарилган Шаҳед камикадзе дронлари билан ҳужум қилган. Россия уруш давомида Эрон дронларидан кенг фойдаланиб келмоқда.

“Мен қайғудаман. Қайғу ва эҳтимол, қандайдир ғазаб бор менда. Буларнинг ҳаммасини руслар жим кузатаётганидан жаҳлим чиқди, бизнинг ўлимимизни бутун дунё кузатяпти, бизга ёрдам бериш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти. Ва мен русларга нисбатан фақат ғазабни ҳис қиламан. Фақат ғазаб!", дейди шаҳар турғуни Наталиа Голота.

Одесса вилояти губернатори Олег Кипер вайроналарни тозалаш ишлари давом этаётганини билдирди. Унга кўра ҳужум вақтида ертўлада бўлган бир одам тирик ҳолда топилган.

Украинанинг «Суспилне» телерадиокомпанияси маҳаллий прокурорларга таяниб, олти киши бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилди.

17:41 3.3.2024

Ленинград вилояти устида Украина дрони уриб туширилди

“Навбатчиликда турган ҲҲМ воситалари ёрдамида Ленинград вилояти ҳудуди устида Украинага тегишли учувчисиз учар аппарат йўқ қилинди”, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарномасида.

Росавиация хабарига кўра, соат 19:32 дан бошлаб Пулково аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатган.

2 март куни Петербургдаги турар-жой биносига дрон келиб урилгани маълум қилинган эди. Аслида унинг нишони уй яқинида жойлашган “Ручьи” нефт базаси бўлгани тахмин қилинмоқда.

Россия қўшинлари ўтган сутка давомида Украина қўшинлари позициялари ва аҳоли масканларига қарата битта ракета ва 50 та авиация зарбаси берди, шунингдек реактив ўт очиш қуроллари билан 112 марта ҳужум қилди.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби эрталабки ахборотида маълум қилди.

Шунингдек, Чернигов, Суми, Харков, Луганск, Донецк, Запорожье, Днепропетровск, Херсон ва Николаев вилоятларидаги 120 дан зиёд аҳоли маскани артиллериядан ўққа тутилгани айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG