Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:16

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:27 21.12.2022

The Hill: АҚШ Конгресси Россияни “агрессор давлат” деб эълон қилмоқчи

АҚШ Конгресси Россияни “агрессор давлат” деб тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида ишламоқда.

Россияни “терроризмга ҳомий давлат” дебэътироф этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси АҚШ ҳукумати томонидан рад этилганидан сўнг ўрнига шу қонунни қабул қилишмоқчи, деб ёзади The Hill.

Нашрга кўра, янги ҳужжатга мувофиқ, АҚШ президенти Украинага қарши агрессияда қатнашяпти, деб ҳисоблаган ҳар қандай мамлакат ҳам Россия қаторида “агрессор давлат” деб тан олиниши мумкин.

Шунингдек, лойиҳада АҚШ президентига “агрессия жинояти учун жавобгар, унга алоқадор ёки иштирокчи” бўлган ҳар қандай кишига нисбатан санкция қўллаш ваколатини бериш таклиф қилинмоқда.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен CNNга берган интервьюсида қонун лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини тасдиқлар экан, АҚШ ҳукумати шу йўл билан “терроризмга ҳомий давлат мақомини тадбиқ этиш билан боғлиқ айрим муаммоларни четлаб ўтмоқчи” эканини айтди.

19:39 21.12.2022

Путин “махсус амалиёт ҳудуди”га боргани ҳақидаги видео аслида Ростов-Донда суратга олинган бўлиб чиқди

Россия президенти Владимир Путиннинг 16 декабр куни “махсус ҳарбий амалиётга жалб қилинган қўшин турларининг бирлашган штаби”га ташрифи ҳақидаги видео аслида Ростов-Донда – Жанубий ҳарбий округ штабида суратга олинган. “Агентство” нашри видеодаги штаб интерьерини ушбу бинода илгари бўлиб ўтган тадбирлар фотосуратлари билан солиштиргач, шундай хулосага келди.

Ноябрда Россия Мудофаа вазирлиги ёйинлаган вазир Сергей Шойгунинг “Украинада махсус ҳарбий амалиёт ўтказаётган қўшин турлари Бирлашган гуруҳининг қўмондонлик пунктини инспекция қилган”ига бағишланган видео ҳам худди шу ерда суратга олинган бўлиб чиқди.

Аввалроқ Кремль 16 декабрда Путин кун бўйи Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган қўшин турлари бирлашган штабида ўтказганини маълум қилган эди. Фото ва видеоларда Путиннинг ёнида мудофаа вазири Сергей Шойгу, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ҳамда қўшинлар бирлашган гуруҳи қўмондони Сергей Суровикинлар акс этган. Президент ҳарбийлар билан айнан қаерда учрашгани хабарда очиқланмаган.

“Единая Россия”дан сайланган Давлат Думаси депутати, истеъфодаги генерал-лейтенант Андрей Гурулёв 20 декабрь куни Владимир Соловьёвнинг “Полний контакт” дастури ёйинида Путин “махсус ҳарбий амалиёт ҳудуди”да бўлганини айтди.

Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков депутатнинг сўзларини “Российская газета”га шундай изоҳлади: “Агар у (Гурулёв) Путин жума куни бўлган штабни назарда тутаётган бўлса, унда бу тўғри”. Песков шундан бошқа тушунтириш бермаган. “Российская газета” эса Песковнинг изоҳини “Кремль Путин МҲА ҳудудига сафар қилганини тасдиқлади” деган сарлавҳа билан эълон қилди.

Ушбу хабар Украина президенти Владимир Зеленский Донецк вилоятининг бир неча ҳафтадан бери қақшатқич жанглар бўлаётган Бахмут шаҳрига бориб, украин мудофаачилари билан учрашганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.

Бироқ Путин қаерда бўлганини узил-кесил аниқлаш имкони йўқ. Россия ҳукумати “махсус амалиёт зонаси” деганда одатда Украинанинг аннексия қилинган Қримдан ташқари барча ҳудудларини назарда тутади.

Расман Путин ҳали бирон марта ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида бўлган эмас.

19:44 21.12.2022

Бахмутдаги украин ҳарбийлари Ғарбдаги ҳамкорларга миннатдорлик белгиси сифатида Украина байроғини бериб қўйишни сўрашди

Украина президенти Владимир Зеленский Бахмутга сафари чоғида шаҳар мудофаачилари унга Россия билан урушда Украинага қурол-аслаҳа билан кўмаклашаётган ғарблик ҳамкорларга етказиш учун байроқ беришганини айтди.

Зеленский Бахмут ҳақида сўзларкан, уни “Россия ишғол эта олмаган вайрона шаҳар” дея таърифлади.

Украина президенти Донецк вилоятининг ҳозирда энг шиддатли жанглар кечаётган Бахмут шаҳрига сешанба куни борган эди.

Бахмут қалъасидаги ҳарбийлар Украинага қурол-аслаҳадан кўмаклашаётган ғарблик ҳамкорларга бериб қўйиши учун президент Зеленскийга байроқ топширишди.

“Барча ватандошлардан сўрайман: қаерда бўлсангиз ҳам, илтимос, босқинчиларнинг энг аёвсиз ҳужумларига, телбаёна зарбаларига қарамай сабот билан курашаётган украин қаҳрамонларидан ёрдамингизни дариғ тутманг...

Ғорат қилинган, аммо бўйсунмаган Бахмутимизни, унинг мудофаачиларини қўллаб-қувватланг.

Жангчиларимиз бугун менинг қўлимга байроқ тутқазишиб, уни Украина учун муҳим қарорлар қабул қилувчи инсонларга етказишимни илтимос қилишди. Албатта етказамиз.

Биз бўш келмаймиз. Украина учун зарур дастакни албатта оламиз!”, деди Зеленский.

19:46 21.12.2022

Бахмут ва Авдеевка – муттасил ҳужумлар остида

Донецк вилоятининг Бахмут ва Авдеевка шаҳарлари атрофида қақшатқич жанглар давом этмоқда, ушбу аҳоли масканлари Россия армияси томонидан мунтазам ўққа тутиляпти, дея маълум қилди вилоятнинг муваққат ҳарбий маъмурияти.

Шунингдек, Курахово ҳамда Константиновка ҳам ўққа тутилгани қайд этилган. Россия зарбалари оқибатида ўтган суткада вилоят бўйича камида икки тинч фуқаро нобуд бўлган, 8 киши яраланган.

Украина ҚК Бош штаби сўнгги 24 соатда Россия қўшинларининг 25 та ҳужуми қайтарилганини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG