Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:19

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:21 23.12.2022

АҚШ Сенати Украинага яна қарийб 50 миллиард долларлик ёрдамни маъқуллади

АҚШ Конгресси Сенати мамлакатнинг 1 триллион 700 миллиард долларлик 2023 йилги бюжет режасини маъқуллади.

Бу ҳаражатнинг 44 миллиард 900 миллион долларини Украинага ажратиш кўзда тутилган. Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Маркарова, Вакиллар палатасида бу режа жума куни овозга қўйилади, сўнгра уни президент имзолайди.

Дипломатга кўра, Украинага ажратилган қарийб 50 миллиард долларлмк маблағнинг:

  • 28,4 млрд. ҳарбий ёрдам бўлади. Жумладан, армияни техника, қурол-яроғ, ускуна, разведка ахбороти, шунингдек шу пайтгача Украинага берилган Амрерика ҳарбий омборини зарур таъминот билан тўлдиришга ажратилади.
  • 13,37 млрд доллари эса иқтисодий ҳамда бюджетга ёрдам сифатида ҳукуматга берилади. Шу жумладан, бу сумма энергетик ёрдам ҳамда бу урушдан азият чеккан бошқа давлатларга ёрдам сифатида ажратилади.
  • 4,92 млрд долларлик қисми эса Украинанинг гуманитар эҳтиёжлари, украиналик қочқинлар ва бошқа аҳолининг ҳимоясиз қатлами учун ажратилади.

Байден Украинага, 1 млрд 850 млн доллар турадиган “Патриот” номли ракетага қарши мудофаа тизимини ўз ичига олувчи ҳарбий ёрдам берилишини билдирди.

АҚШ томони кўрсатаётган бу ёрдамни, украиналик ҳукумат мулозимлари ва экспертлар, Кремл ҳамда Пекин учун жиддий сигнал, деб баҳоламоқда.

“Бу аслида бутун дунё мамлакатлари учун, Россия ҳарбий агрессиясига қарши курашаётган давлат эркин Америка диёри ва умуман Қўшма штатлар томонидан қўлланаётганини кўрсатувчи ишоратдир. Бу ишорат. Биринчидан бу Кремл учун, иккинчидан Пекин, учинчидан Европадаги ҳамкорларимиз учун ишоратдир. Кремл ва Пекин шуни аниқ тушуниб олиши керакки, бу ҳаракат - Қўшма Штатлар ва Ғарбдаги бошқа ҳамкорларимиз бу позициясидан чекиниш ниятида эмаслигини кўрсатади. Чунки, улар айни пайтда ўзини ва умуман олганда дунёдаги барқарорни қўлламоқда. Ғарбдаги ҳамкорларимиз учун эса, будан ҳамма бирга қарши туриши кераклиги ва Украинага умумий ғалабамиз учун ёрдам бериш кераклиги ҳақидаги жиддий ишоратдир. Яъни Украина масаласини энг юқори даражана кўташи лозим, энг юқори даража эса шубҳасиз Оқ Уй, Вашингтондир”, дейди Украина собиқ бош вазири Арсений Яценюк.

19:28 23.12.2022

Фронтдаги ҳарбийлар АҚШ ёрдамига умид қилмоқда

Донецк фронт чизиғида жанг қилаётган украиналик ҳарбийлар АҚШ янги ҳарбий ёрдамни эълон қилганидан хурсанд.

“Бу бизга ёрдам беради, деб ўйлайман. Бизда қанча кўп оғир қурол бўлса, уруш шунча тезроқ тугайди. Оғир техника ва артиллериянинг жанговар вазифаларни тўлақонли бажаришдаги аҳамияти юқори. Автомат ўзини ҳимоя қилиш учун керак. Артиллерия барибир муҳим аҳамиятга эга", дейди украин ҳарбийларидан бири.

19:29 23.12.2022

Путин “Патриот”ни Россиянинг S-300 тизимига қиёслаб, “бунчалик самаралимас” деди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ Украинага етказиб бериши кутилаётган “Патриот” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини эски қурол, деб атади:

"Патриотга келсак, бу анча эски тизим ва у Россиянинг S-300 тизими каби самарали эмас. Бизга қарши чиқаётганлар бу мудофаа қуроли эканини билади. Биз буни ҳисобга оламиз ва бунга қарши чора албатта топилади. Бу ҳеч қандай наф бермайди, шунчаки можарони узайтиради”.

Путин, Россия Украинадаги уруш тугаши ва барча қуролли низолар дипломатик музокаралар билан якунланишини хоҳлашини ҳам айтди.

“Бизнинг мақсадимиз ҳарбий можаронинг ғилдирагини айлантириш эмас, аксинча урушни тугатиш. Бунга интиламиз ва бундан кейин ҳам ҳаракат қиламиз. Бунинг бажарилиши қанча тез бўлса, шунча яхши”, деди Россия раҳбари.

19:29 23.12.2022

Россия ва Беларус ҳарбийлари Беларусда қўшма машғулот ўтказмоқда

Россия мудофаа вазирлиги эълон қилган видеода, танклар ва ракеталар иштирокидаги қўшма машғулот жараёни акс этган. Россия Мудофаа вазирлиги мақсад жанговар ҳаракатларни мувофиқлаштириш, демоқда.

Шу ҳафта бошида Владимир Путин, Минскда, Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказди. Киевда эса бу Путин Лукашенкони Украинага қарши биргаликда ҳужумга ўтишга кўндирмоқчи, деган хавотирни кучайтирди.

Украина армияси генерали Валерий Залужний ўтган ҳафта Тhe Economist нашрига берган интервьюсида, Россия январь боши ёки эрта баҳорда шарқ, жануб ва Беларусдан 200 минглик янги қўшин билан йирик ҳужумга ўтишга тайёргарлик кўряпти, деган тахминини билдирган.

Озодликда Украинанинг юқори мартабали ҳарбийси билдирган бу тахминни асословчи бирор мустақил маълумот йўқ. Беларус бир неча бор Россиянинг Украинадаги "махсус ҳарбий операцияси" га қўшилмаслигини билдирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG