Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:24

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:27 28.12.2022

Киевда яна бир ҳарбий дафн қилинди

Киевдаги Авлиё Владимир черковида Бахмутдаги жанглардан бирида ҳалок бўлган украин аскари 38 яшар Владимир Ежовнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

“У ҳар доим бошқалар ҳақида қайғурарди. Қийин вазиятларда ҳам ўз бўлинмаси хавфсизлигини таъминлаш ҳақида ўйларди", деди Андрей исмли украин ҳарбийси.

Марҳум аскарнинг қариндошлари, қуролдош дўстлари ва йиғилганлар Владимир Ежовни гуллар билан сўнгги йўлга кузатди.

Марҳумнинг икки фарзанди етим қолган.

20:32 28.12.2022

Мелони тортишувларга қарамай, Киевни қўллаб-қувватлашда давом этмоқчи

Италия бош вазири Жоржио Мелони яна бир бор Украинани қўллаб-қувватлашини билдирди, деди Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

Октябр ойида ўз лавозимига киришган Мелони ўнгчи ҳукмрон коалиция ичидаги тортишувлар ва жамоатчилик фикри бўлинганига қарамай, Киевни қатъий қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

"Мен бугун Италия бош вазири Жоржио Мелони билан гаплашдим ва унга юборилган ёрдам ва қўллаб-қувватлашда давом этаётгани учун миннатдорлик билдирдим. Мелони хоним ҳозирда Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш муҳокама қилинаётганини билдирди. Биз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқдамиз ва ишонаманки, Италиянинг ёрдами ҳаво мудофаамизни янада мустаҳкамлаш имконини беради”, деди Зеленский.

Ўтган ҳафта Зеленский Ғарб етакчиларидан Россия босқинига қарши қуроллар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сўраган эди.

20:37 28.12.2022

Медведов урушдан қочганларни Россияга киритмасликни таклиф қилди

Россиянинг собиқ президенти, Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Россияни тарк этганларни “хоинлар” ва “душманлар” деб атади ва уларни мамлакатга киритмасликни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида ёзди:

“Ўз мамлакатидан нафратланиб, унга мағлубият ва ҳалокат тилаётган хоинларга hostis publicus, яъни жамият душманлари деб кўрилмоғи лозим. Қилмишлари юридик нуқтаи назардан қандай малакаланишидан қатъий назар уларга бу таъриф ёрлиқ каби маҳкам ёпиштирилиши керак. Ҳатто бу кимсаларга нисбатан маъмурий ёки жиноий иш очилмаган бўлса ҳам”.

Президент Путиннинг 21 сентябрь кунги ҳарбий сафарбарлик эълонидан сўнг урушга боришни истамаган минглаб россиялик қочишга мажбур бўлди. Уларнинг аниқ сони маълум эмас. Урушдан қочган россияликларнинг бир қисми Ўзбекистонга ҳам келган.

Озодлик мобилизациядан Ўзбекистонга қочиб келган россияликлар ҳақида махсус фильм тайёрлаган. Агар фильмни томоша қилмаган бўлсангиз қуйида линк тақдим қиламиз. Албатта томоша қилинг!

20:46 28.12.2022

Россияда мобилизация қилинган аскар командирини уриб ўлдирди

Воқеа ҳарбий эшелоннинг штаб вагонида содир бўлган
Воқеа ҳарбий эшелоннинг штаб вагонида содир бўлган

Россиянинг ушбу вилоятида Украина билан урушга сафарбарликка олинган аскар мастликда ўз командирини уриб ўлдирди. У Магнитогорск гарнизони ҳарбий суди қарори билан ҳибсга олинган.

Тергов маълумотига кўра, ичиб маст бўлган катта сержант 23 декабрь куни Мисяш станциясида тўхтаб турган ҳарбий эшелоннинг штаб вагонида ўзи каби сафарбарлик асосида ҳарбий хизматга чақирилган капитанга ҳамла қилиб, уни дўппослаган. Командир олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ўлган.

Ҳарбий прокуратура ушбу воқеа юзасидан “сафарбарлик даврида ўз бошлиғига нисбатан зўравонлик ҳаракатларини содир этиш” моддаси бўйча жиноят иши очгани айтилмоқда. Айбланувчи 5 йилдан 15 йилгача муддатга қамалиши мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG