Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:26

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:59 31.12.2022

Украина мудофаа вазири россияликларга мурожаат қилди: тез орада чегаралар ёпилади

Алексей Резников 30 декабр куни кечқурун Россия фуқароларига видеомурожаат қилди. Рус тилида у уларга Янги йилдан бир ҳафта ўтгач, Россия ва Белорус ўз чегараларини ёпишини ва Россияда Украина билан уруш учун янги сафарбарлик тўлқини бошланишини айтди.

Резников ўз маълумотларининг манбаларини келтирмади. Бироқ аввалроқ Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини 5 январдан бошланиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.

Россия расмийлари унинг сўзларига ҳозирча изоҳ бермаган. Аввалроқ Россия етакчилари, жумладан, президент Владимир Путин ҳам сафарбарликнинг янги тўлқини зарур эмаслигини айтган эди.

Шу билан бирга, сентабр ойида чиқарилган қисман сафарбарлик деб аталмиш фармон бекор қилинмаган ва назарий жиҳатдан сафарбарликка чақирув исталган вақтда тикланиши мумкин.

"Аниқ биламанки, сизда бир ҳафтача вақт бор, ҳали ҳеч бўлмаганда танлов бор. Январ ойи бошида Россия ҳукумати эркаклар учун чегараларни ёпади, кейин эса ҳарбий ҳолат эълон қилади ва сафарбарликнинг навбатдаги тўлқинини бошлайди. Белорусда ҳам чегаралар ёпилади" - деди, хусусан, Резников.

У русларни уруш пайтида Украина армиясининг муваффақиятлари, рус армиясининг йўқотишлари ва Россия ҳукумати аниқ мақсадларни белгиламаганлигини эслаб, нима учун улар чақирилганда фронтга боришлари ҳақида ўйлашга чақирди. Украинага бостириб кириш учун.

15:05 31.12.2022

Зеленский: Позицияларни ушлаб турибмиз

Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида Донбассда шиддатли жанглар давом этаётганини айтди: "Асосий Донбасс, у ерда энг қаттиқ жанглар давом этмоқда. Бахмут, Соледар, Кременная. . . Умуман олганда, биз позицияларни эгаллаб турибмиз. Биз аста-секин олға силжаётган жабҳалар ҳам бор " деди Зеленский, лекин тафсилотларни келтирмади.

15:26 31.12.2022

Россиянинг Украинадаги қуролли тажовузи оқибатида 450 нафар бола ҳалок бўлди – Бош прокуратура

Украина бош прокуратураси маълум қилишича, Россия агрессияси бошланганидан бери Украинада 1322 нафардан ортиқ бола жабрланган. 31 декабр эрталабки ҳолатга кўра, бир суткада қурбон бўлган болаларнинг расмий сони ўзгармади – 450.

Яраланган болалар сони ўзгаришсиз қолди – 872 бола.

Болаларнинг аксарияти Донецк вилоятида - 428, Харьковда - 268, Киевда - 117, Николаевда - 81, Запорожьеда - 80, Херсонда - 77, Черниговда - 68, Луганскда - 65, Днепропетровскда - 40 нафар бола жабрланган.

Россиянинг ўққа тутилиши Украинадаги 3126 та таълим муассасасига зарар етказди. Улардан 337 таси бутунлай вайрон қилинган.

15:34 31.12.2022

Украина бош штаби: Россия кучлари Лиман ва Бахмут йўналишида ҳужумларни давом эттирмоқда

31 декабр урушнинг 311-кунида эълон қилинган Украина Бош штабининг хулосасига кўра, сўнгги 24 соат ичида фронтда сезиларли ютуқлар бўлмаган. Руслар фронтнинг энг шимолий қисмига, шунингдек, Бахмут ва Авдиевка ҳудудларига ҳужум қилишда давом этмоқдалар.

“Душман Лиман ва Бахмут йўналишларида ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда”, — дейилади хабарда.

Бош штаб ҳисоботига кўра, сўнгги 24 соат ичида украиналик ҳарбийлар фронтнинг Сватово-Кременная ҳудудидаги сегментида тўртта жойда ҳамда Бахмут атрофида ва Авдиивка яқинида ўн бир жойда душман ҳужумларини қайтарган.

Бош штаб, шунингдек, руслар бир кун аввал Украинадаги нишонларга ўнта Эрон "Шаҳед" дронлари билан ҳужум қилган, бироқ уларнинг барчаси, Украина ҳарбийларига кўра, уриб туширилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG