Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:47 2.1.2023

Путин орқасидагилар ким?

Путиннинг Янги йил табриги фонида турган ҳарбий кийимдагилар тармоқлар фойдаланувчилари эътиборини тортди. Улар орасида айримлари Путиннинг турли учрашувларида тур хил образларда пайдо бўладиган шахслар экани таъкидланди.

Жумладан, ҳарбий кийимдаги бир аёлнинг нафақат Путин балки Медведев президент пайтидаги учрашувларда ҳам доимий иштирокчилардан бўлгани акс этган суратлар тарқалди.

Бироқ рус матбуоти бу ҳарбийлар Россия ҳануз “ҳарбий амалиёт” деб атаётган Украина жангларидаги муваффақиятлари учун тақдирланган шахслар эканини иддао қилиб чиқди.

Суратлари тарқалган аёл эса аслида 71- полкнинг тиббий ҳамшираси капитан Анна Сидоренко экани айтилди.

Россияда эркин матбуот йўқлиги сабаб давлат нашрлари эълон қилаётган маълумотларни мустақил текшириш имкони йўқ.

21:51 2.1.2023

Зеленский: Бизга танаффус керак

Владимир Зеленскийнинг Янги йил табриги уруш бошланганидан бери бўлаётган унинг кундалик тунги мурожаатларидан бири каби бўлди.

"Ўтган бу йил юракларимизни яралади. Кўп кўз ёш тўкдик. Кўп илтижолар қилдик. 311 кун. Аслида ўтган ҳар бир дақиқамиз ҳақида айтадиганларимиз бор. Аммо, кўп гапириш керак эмас. Бизга тушунтиришлар, безаклар керак эмас. Эшитиш учун бизга тинчлик керак. Тушуниш учун бизга танаффус керак", деди Зеленский.

21:53 2.1.2023

Киевда янги йил: Салютлар ўрнига сиреналар

Россия қўшинлари 31 декабр ҳам, 1 январ ҳам Украинага ҳужумларини тўхтатмади.

Бутун дунё Янги йилни салютлар билан қаршилаган бўлса, украиналиклар ҳаво тревогалари ва портлаш овозлари билан байрамни нишонлашга мажбур қолишди.

Янги йил кечаси Киев ҳам ўққа тутилди. Россия отган ракеталар ва дронлар шаҳар осмонини ларзага келтирди.

«Биз чап қирғоқда эдик. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими қандай ишлашини ўз кўзимиз билан кўрдик. Портлашлар содир бўлди. Ракеталарнинг овозини аллақачон таниб олганмиз. Улар учаётган қандай товуш чиқаришини биламиз. Донлар товушини ҳам биламиз - улар мопедга ўхшайди... Қўлимиздан келганча чидаяпмиз», деди Киевда яшовчи Александр Дугин.

21:57 2.1.2023

Урушнинг янги йилдаги илк қурбонлари

Ўтган тунда Орехов шаҳри Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилиши натижасида бир киши ўлиб, уч киши яраланди, дея маълум қилди Запорожье вилояти маъмурияти раҳбари Александр Старух.

Хмельницкий вилоятида эса Россия ҳужумлари натижасида жабрланган 22 ёшли қиз вафот этди, бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Гамалий маълум қилмоқда.

Озодлик уруш шароитида ҳужум ва қурбонларга доир маълумотларни тезкор текшириш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG