Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:30

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:41 3.1.2023

Чулаковка - иккинчи Макеевка

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 31 декабрь куни Украина қўшинларининг Херсон вилояти Чулаковка қишлоғи яқинида россиялик ҳарбийлар жамланган жойга берган зарбаси натижасида 500 га яқин россиялик ҳалок бўлгани ёки яралангани ҳақида хабар берди.

Операция тафсилотлари келтирилмаган. Ушбу маълумотлар бошқа манбалардан ҳозирча тасдиқланмаган. Агар Украина қуролли кучлари штаби маълумотига ишонилса бу Россия кучлари кўрган энг катта талафотлардан бири бўлиши мумкин.

Бундан олдин Донецк вилоятининг Макеевка шаҳрида Украина кучларининг HIMARS ракета зарбаси оқибатида кўп сонли россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Россия Мудофаа вазирлиги 63 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини тан олди, Украина томони ва бир қатор россияпараст манбалар, жумладан Донбассдаги айирмачи кучларнинг собиқ қўмондони Игорь Стрелков (Гиркин), қурбонлар сони “юзлаб” эканини маълум қилган.

Зарба ҳарбийлар жойлашган Макеевкадаги касб-ҳунар мактаби биносига берилди.

Воқеа жойидан олинган видеода касб-ҳунар мактаби биноси ер билан яксон бўлганини кўриш мумкин.

Россия аскарлари президент Владимир Путиннинг янги йил табриги эфирда берилаётган пайтда ҳужумга тутилди.

Украинанинг янги йил арафасида Россиянинг Макеевкадаги базасига HIMARS тизимидан берган юқори аниқликдаги зарбаси Россия ҳарбий раҳбариятига қарши янги танқидлар тўлқинига сабаб бўлди, деб ёзди Америка урушни ўрганиш институти.

Украина Бош штаби ракета зарбаси натижасида Россиянинг 10 тагача техникаси йўқ қилинганини маълум қилди, бироқ қурбонларнинг тахминий сонини келтирмади.

Украина Қуролли кучларининг стратегик алоқа департаменти аввалроқ россиялик ҳарбийлар жойлашган касб-ҳунар мактаби биносига уюштирилган зарба натижасида 400 киши ҳалок бўлган ва 300 киши жароҳатланганини маълум қилган эди.

Америка урушни ўрганиш институти экспертлари фикрича, Россия Мудофаа вазирлиги хавфсизлик чораларининг ёмон ташкил этилгани учун айбни ўзларини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар раҳбарлари ва сафарбар қилинганларнинг ўзларига юклашга уринмоқда.

Айирмачи гуруҳ вакилларига кўра, янги йил оқшомида “ҳарбий хизматчилар уяли телефондан фаол фойдалангани” сабабли уларнинг жойлашув жойи фош бўлганини айтишмоқда.

"Ҳарбий хизматчиларнинг мобил телефонлардан фаол фойдаланиши сабаб бўлган. Душман Eshelon разведка мажмуасидан фойдаланган ҳолда уяли алоқа фаоллиги ва абонентларнинг жойлашувини аниқлаган", - деб билдирган ўзларини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар раҳбарларидан бири ТАСС агентлигига.

Кремлпараст нашрлар россиялик ҳарбийлар Украина имкониятларини паст баҳоламасликлари кераклигини таъкидлаб, ҳарбийлар томонидан мобил телефонлардан фойдаланиш бўйича қатъий қоидаларни жорий этишга чақирди.

Ахборот майдонида, шунингдек, касб-ҳунар мактаби биносидан базани жойлаштириш учун фойдаланишга қарор қилганларни жазолаш чақириқлари, шунингдек, ўзларини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар раҳбари Денис Пушилиннинг истеъфога чиқиши талаблари янграган.

Россия ҳарбий департаменти айбни атайлаб "Донецк халқ республикаси" расмийларига тўнкашга уринмоқда, дея хулоса қилади Америка урушни ўрганиш институти экспертлари.

19:44 3.1.2023

Залужний: Россия томонидан босиб олинган ҳудудларнинг 40 фоизи озод қилинди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони генерал Валерий Залужнийнинг айтишича, 2022 йил охиригача Украина қўшинлари феврал ойида тўлиқ босқин бошланганидан бери Россия томонидан ишғол қилинган ҳудудларнинг 40 фоизини қайтариб олишга муваффақ бўлган.

Бу Украина 2014 йилдан бери назоратини йўқотган барча ерларнинг 28 фоизини ташкил этади.

Залужний босқин пайтида рус қўшинларининг йўқотишларини 100 000 кишидан кўпроқни ташкил этишини айтди.

Россия Мудофаа вазирлиги сентябрь ойида 6000 га яқин аскар ҳалок бўлганини расман тан олди. “Би-Би-Си” ва “Медиазона” журналистлари 10 мингдан ортиқ ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган.

Ноябрь ойида Пентагон ҳар икки томоннинг ҳалок бўлган ва яраланганларнинг умумий йўқотишларини тахминан 200 000 ўлган ва ярадор деб ҳисоблаган - Россия ва Украина тахминан бир хил йўқотишга эга.

Украина Қуролли кучлари қўмондонлигига кўра, ўтган йили Украина ҳукумати жанговар ҳудудлардан 600 минг кишини эвакуация қилган. У ерга 2 миллион тоннадан ортиқ гуманитар юк етказилган.

19:46 3.1.2023

Россияда газ ишлаб чиқариш ва экспорти кескин камайган

Россиянинг газ гиганти "Газпром" 2022 йилда Россияда газ ишлаб чиқариш ва экспорти кескин камайганини маълум қилди.

Ширкат бош директори Алексей Миллернинг сўзларига кўра, 2022 йилда “Газпром” 412, 6 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарган, бу 2021 йилга нисбатан 20 фоизга кам.

Ширкат 2022 йилда 100, 9 миллиард куб метр газ экспорт қилган, бу 2021 йилги экспорт даражасидан 45, 5 фоизга кам.. .

Россия-Украина можароси бошланганидан сўнг, кўплаб ғарб давлатлари, шу жумладан Британия, Россия табиий гази импортини кескин камайтирди.

Британия 2023 йил 1 январдан бошлаб Россиядан суюлтирилган газ импортини тақиқлади.

Лондон расмийларига кўра, ушбу чора мамлакатнинг Россия энергетикасига бўлган қарамлигини камайтиришга ёрдам беради.

2021 йилда Буюк Британия 3, 12 миллиард куб метр рус газини импорт қилди, бу мамлакат умумий истеъмолининг тахминан 4 фоизини ташкил этди.

Гарчи ғарб давлатлари Россия энергетикасига нисбатан санкциялар қўллашда давом этаётган бўлса-да, Россия ва Япония ўртасидаги савдо 2022 йилнинг биринчи 11 ойида глобал энергия нархларининг юқорилиги туфайли йиллик 10 фоизга ўсган.

Хабар қилинишича, 2022 йилда Россия ва Япония ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2, 365 триллион йенни (тахминан 18 миллиард АҚШ доллари)ни ташкил этган.

2011 йилда Фукусима атом электр станцияси зилзила ва цунами оқибатида зарар кўрганидан сўнг Япониянинг электр таъминоти тузилмаси сезиларли ўзгаришларга учради.

Япония электр таъминотининг 30 фоизини ташкил этган атом энергияси аста-секин 10 фоизга камайди, аввалроқ эса иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш кўпайган. Тахминан 70 фоизгача. Япониянинг халқаро энергия импортига қарамлиги ҳам шундан бери кучайди.

Россия Япониянинг асосий суюлтирилган газ етказиб берувчиларидан бири бўлиб қолмоқда, бу Япония газ импортининг қарийб 9 фоизини ташкил қилади. Газ нархининг ошиши Япониянинг Россиядан импорти 2022 йилнинг биринчи 11 ойида 35 фоизга ошиб, 1, 82 триллион йенни (тахминан 14 миллиард АҚШ доллари)ни ташкил этди.

19:40 4.1.2023

Россия Мудофаа Вазирлиги: 89 ҳарбийнинг ўлимига мобил телефондан фойдаланиш сабаб бўлган

Россия мудофаа вазирлиги Украинанинг Макеевкага уюштирган ҳужумида 89 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Вазирликнинг билдиришича, ҳарбийларнинг мобил телефонлардан рухсатсиз фойдаланиши ҳужумга сабаб бўлган.

“Афсуски, ҳодисада ҳалок бўлган ҳарбийларимиз сони 89 нафарга етди. Ҳалок бўлганлар орасида полк командири ўринбосари, подполковник Бачурин ҳам бор. Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига зарурий барча ёрдам кўрсатилмоқда”, деди Россия қуролли кучлари лейтенанти Сергей Севрюков.

Россия мудофаа вазирлиги ҳужум АҚШда ишлаб чиқарилган ҲИМАРС ракеталари ёрдамида амалга оширилганини маълум қилди. Тўртта “ҲИМАРС ракеталарининг снарядлари портлаши натижасида ҳарбий база томи қулаб тушган.

Россия мудофаа вазирлиги бунга жавобан Донецкдаги Дружкивка темир йўл вокзали яқинидаги базани бомбардимон қилганини билдирди. Бунинг натижасида 200 га яқин украиналик ҳарбий ҳалок бўлди, тўртта ҲИМАРС ракета тизими ва 800 дан ортиқ ракеталар йўқ қилинди, дейилади мудофаа вазирлиги келтирган баёнотда.

Рейтерс мазкур хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ёрдамчиси Кирило Тимошенко Дружкивкадаги хоккей аренаси вайрон бўлган ҳужумда икки киши жароҳатланганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG