Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:43

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:30 17.1.2023

"Вагнер"нинг собиқ қўмондонларидан бири Норвегиядан бошпана сўрамоқда

Украинада жанг қилган Россиянинг "Вагнер" ёлланма гуруҳининг собиқ қўмондони, фронтга олиб келинган россиялик маҳбусларнинг ўлдирилиши ва ёмон муомаласига гувоҳ бўлганидан сўнг Норвегияга қочиб кетгани ва ўзига нисбатан ўлим таъдиди сабаб бошпана сўраганини айтмоқда.

Андрей Медведев "Вагнер" гуруҳига ўтган йили июль ойида тўрт ойлик шартнома асосида қўшилган.

"Гулагу. нет" инсон ҳуқуқлари гуруҳи эълон қилган видеода у Норвегия чегарасини кесиб ўтганини айтди.

"Вагнер"га қўшилишдан олдин у қамоқда ўтирган.

"Мен азобда ўлишдан қўрқаман", дейди Медведев "Гулагу. нет" гуруҳи асосчиси Владимир Осечкинга.

Норвегия полициясининг маълум қилишича, пайшанбадан жумага ўтар кечаси Арктикада Россия-Норвегия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва бошпана сўраган чет эл фуқароси ҳибсга олинган.

Унинг норвегиялик адвокати Медведев ҳозир “Осло ҳудуди”да эканини айтди, бироқ тафсилотларни ошкор қилмади.

“Унинг учун муҳими, иммиграция идоралари унинг мақомини имкон қадар тезроқ аниқлаб беришидир”, деди адвокат Брайнжулф Риснес Рейтер агентлигига.

Медведев Украинада қаерда жанг қилганини айтишдан бош тортган.

"Гулагу.нет" билан суҳбатда Медведев "Вагнер" унинг розилигисиз шартномасини қайта-қайта узайтирган ва у бундан норози бўлганини айтди.

У "Вагнер" томонидан фронтга олиб келинган россиялик маҳбусларнинг ўлдирилиши ва ёмон муомаласига гувоҳ бўлганини ҳам кўшимча қилади.

Медведевнинг айтишича, "Вагнер" 2022 йилнинг иккинчи ярмида кўп сонли маҳбусларни фронтга жўната бошлаганидан кейин йўқотишлар жуда катта бўлган.

Унинг сўзларига кўра, ноябр ойида қувалда билан қатл этилгани кўрсатилган одам унинг бўлинмаси таркибида бўлган.

19:40 17.1.2023

Australia Open мусобоқасида Россия ва Беларус байроқлари тақиқланди

Теннис бўйича Австралия очиқ чемпионатида Украина томонининг шикояти ортидан Россия ва Беларус байроқлари олиб ташланди.

Украинанинг Австралия ва Янги Зеландиядаги элчиси Василий Мирошниченко 16 январь куни ватандоши Катерина Бейндл ўзининг биринчи даврадаги ўйинини ўтказаётган корт ёнида Россия байроғи осилгани акс этган суратни эълон қилган эди.

"Бугун украиналик теннисчи Катерина Бейдлнинг Австралия очиқ чемпионатидаги ўйини чоғида Россия байроғининг омма олдида намойиш этилишини кескин қоралайман”, — деб ёзди у Твиттерда.

17 январь куни Австралия теннис федерацияси бунга жавобан Россия ва Беларус байроқлари олиб ташланганини билдирди.

“Австралия очиқ чемпионатида Россия ва Беларус байроқлари тақиқланади”, — дейилади федерация баёнотида.

Россия ва Беларус теннисчилари ўтган йили Уимблдондан четлаштирилди, аммо Австралия очиқ чемпионатида миллий мансублигисиз индивидуал спортчилар сифатида иштирок этишлари мумкинлиги айтилганди.

19:45 17.1.2023

Днепрда қутқарув ишлари якунланди: қурбонлар сони 44 кишига етди

Россия ракета зарбаси содир бўлган жойда 44 кишининг жасади топилди, улардан беш нафари бола. 79 киши жабрланган, улардан 16 нафари болалар. Яна 20 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. Бутунлай вайрон бўлган кириш жойида жами 200 га яқин одам рўйхатга олинган.

Шанба кунги ҳужум ўтган йил февраль ойида Россия Украинага бостириб кирганидан буёнги ҳужумларнинг энг ҳалокатлиси бўлди.

Зеленский ҳужумни уруш жинояти деб атади ва унинг мамлакати ҳужум учун жавобгарларни жазога тортиш учун “барча имкониятлардан, жумладан Гаагадаги Халқаро жиноий суддан” фойдаланишини айтди.

Россия тинч аҳолини қасддан нишонга олганини рад этади.

22:40 17.1.2023

Валерий Залужний Марк Милли билан учрашди

Сешанба куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний илк бор АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли билан Польшада шахсан учрашди.

Залужний телеграммада ёзишича, у "Генерал Миллига АҚШ ва бошқа иттифоқчилар томонидан Украинага кўрсатилаётган чексиз қўллаб-қувватлаш ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирган".

Шунингдек, Залужний Украинанинг "ғалабасини тезлаштириш" учун "Қуролли Кучларининг шошилинч эҳтиёжлари" ҳақида АҚШлик ҳамкасбига маълумот берган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG