Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:30

"Бозорларнинг бузилиши халқни қақшатишга қаратилган"


Навоий кўчасида бузилган савдо дўконлари сурати.
Навоий кўчасида бузилган савдо дўконлари сурати.

"Навоий кўчасига борсангиз¸ худди Афғонистонда уруш кетаëтгандек. Бу ишлар яхшилик билан тугамайди"¸ дейди тошкентликлардан бири.


Вазирлар "Эрким микрофон"ни эшитсин


Наманган вилояти Поп туманидан телефон қилган Набижон ака ўзи яшаб турган ҳудудда аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати сифатидан норози эканини сўзлади.

- Бизнинг қишлоқ туман марказидан 50 дан бошлаб юқориси 70 километрга боради.

Озодлик: 70 километр узоқми?

- Ҳа, туман марказиданда. Чодаксойда 25-30 минг аҳоли яшайди. Шундан Чодак қишлоғида 15-16 минг, Олтинкон шаҳарчасида 8000 аҳоли яшайди. Президентимиз 21 май 2009 йили қишлоқ жойларидаги шошилинч тез ëрдам бўлимларини дори-дармон, ëқилғи-мойлашлар билан таъминлаш ҳақида қарор қабул қилади. Бу қарорни булар яхшилаш ўрнига Олтинкон шаҳарчасидаги тез ëрдам пунктини ярим ставкага тушириб қўяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига хат ëздим¸ "текширилсин" деб. Текширилмади. Вазирлар Маҳкамаси Мирзиëевга хат ëздим. Улардан юмшоқ креслодан туриб бу ëққа келиб текширадиган одам бўлмади. Ҳеч қайси дунëда йўқ тез ëрдам кечқурун соат 20дан эрталаб соат 8гача ишлайдиган. Бу кулгили ҳол. Бирор киши инфаркт бўладиган бўлса, кечқурун бўлишим керак деб пойлайдими? Мен бу ëғини тушунмадим. Бизнинг қишлоқдан кўпчилик Олтинкон шаҳарчасида фабрикада, ер ости ишларда ишлайди. Уларда тез ëрдам йўқ ҳисобида. Кундузи соат 3дан кечқурун 8гача. Юқорида ўтирган Соғлиқни сақлаш вазири "Эркин микрофон"да эшитиб бирор чора кўрса деган умид билан, дейди Поп туманидан қўнғироқ қилган Набижон ака.

"Озодликка чиқсанг, тилингни қирқаман”

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридан телефон қилган Ойша Маҳманазарова эса, одатан, баҳорда берила бошлайдиган газ ва свет бу йил қиш фаслида узилган бўйича, қайта берилмаётганидан гап бошлади.

Кундалик газ ва свет муаммосидан бошланган суҳбат Ойша Маҳманазарованинг 22 ёшли ўғлининг пичоқлаб қўйилгани-ю, бунга беэътибор қилаётган шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг ишдан олинганига уланиб кетди.

Бошқача айтганда, "50 оғиз гап"га айланган суҳбатда Шаҳрисабздаги ижтимоий-сиёсий ҳаëтга оид қатор жиддий муаммолардан гап очилди.

- Мана баҳор келаяпти на свет бор, на газ бор. Ҳокимга бизларнинг маҳалламиздан 15-20та одам мурожаат қилиб, ариза ташлади. Мана икки ой бўлаяпти мурожаатимизга жавоб йўқ.

Озодлик: Ўтган йил, ундан олдинди йилда баҳорда газ ва свет бўлармиди?

- У вақтларда озгина, кам-кам бўлар эди. Март ойларида газ, свет келиб турар эди. Умуман узиб ташлаган.

Озодлик: Яна нима янгиликлар Шаҳрисабзда?

- Янгиликлар кўп. Менинг ўзимнинг ҳам масалаларим кўп. Мана сайлов йили менкинг уйим орган ходимлари томонидан ëқилиб, мен мана уч йилдан бери оëғим синиб ëтибман.

Озодлик: Ойша опа, қайси сайловда ëнган эдингиз?

- 2007 йил президент сайловида.

Озодлик: Ўт чиқиб кетдими ëки кимдир ëқиб юбордими?

- Йўқ, газ, светлардан эмас. Специално бензин қуйиб ëқишди¸ мана бирорта жиҳоз қолмаган.

Озодлик: Уйингизга ўт тушганлиги муносабати билан қанақадир иш очилдими? Тергов-суриштирув бўлдими?

- Ҳеч қанақа очилгани йўқ. Мурожаат қилдим. Кўчага чиқсам, мени умуман нотаниш машиналар назорат қилиб, 2008 йил 14 январ куни кўчага чиққанимда, номаълум машиналардан ўзимни оламан¸ деб ëн билан тушиб сон суягим синиб икки марта операция бўлганман. Ҳозир ҳам қўлтиқтаëқ билан юрибман 3,5 йилдан бери.

Озодлик: Ойша опа, ҳозир қаерда яшаяпсиз?

- Ота-онамдан қолган ҳовлида каталакда ëтибман. Уч йилдан бери мурожаат қиламан. Бутун республикага ëздим. Началник милициядан одамлар келиб “ëрдам берамиз” деб менга телефон номерини бериб шундай кетади. Телефон қилсангиз, олмайди.

Озодлик: Уйингиз ëниб кулга айланиб ëтибди ҳали ҳам-а?

- Ҳа.

Озодлик: Ўрнига бирор нарса тиклашга уриниб кўрдингизми?

- Ҳеч қанақа тиклаганим йўқ.

Озодлик: Болаларингиз ëшми?

- Биттагина нимам бор. Катта қилганманда.

Озодлик: Битта ўғлингиз борми?

- 20га киради ўша бола.

Озодлик: Эрингиз борми?

- Йўқ. Ëлғизман. Ҳозир ўзим болницада ўтирибман. Байрам куни битта ўртоғи пичоқлаб қўйган. Ҳозир болницада ëтибман.

Озодлик: Ўғлингизни нимага пичоқлашди?

- Ëш болалар ичиб ўтирган. Яхши кўрган қизи билан расмга тушгани бораман деса, пичоқлаб ташлаган. Мана ҳозир мен реанимацияда олдида турибман. Мана шунга ҳозир ҳеч қандай тергов иши қўзғатмасдан, ҳаммаси пулдорларнинг боласи, мана шундай бости-бости қилиб ўтирибди. Бугун борган эдим. Ойнинг охири деб ҳаммаси отчëт бергани кетган экан. Умуман Шаҳрисабзда порахўрлик қилиб ҳамма ëшлар фақат пичоққа ўтган.

Озодлик: Уч йилдан бери қилган мурожаатларингизга жавоб беришмаяпти. Ҳалигача уйингиз култепалигича турибди. Бизга мурожаат қилишдан мақсад нима?

- Мана 2006 йилда Шаҳризабзга Қаршидан началник милиция қўйдида. “Мен сени йўқотаман. Агар Озодликка чиқсанг, тилингни қирқаман” деб ҳар хил сўзларни айтиб мени шу кўйга солди. Лекин буларнинг ҳаммаси ҳозир ишдан кетди. Ҳаммаси қўлга тушди. СНБ ушлади буларни.

Озодлик: Қачон ушлади?

- 10 кун бўлди. Началник бултур кетди пора билан. Ҳозир замначалник, қидирув бўлими бошлиғи, яна иккита терговчи ушланди. Ҳаммасини СНБ ушлади.

Озодлик: Нимага ушлади?

- Булар кўп одамларни подстава қилиб, нарсаларини талон-тарож қилиб, қанча делоларни судга келмасдан пора олиб ëпган. Ҳаммасини биламан.

Озодлик: Демка, тўғри қилибдида унда.

- Буларни олиб тўғри қилган. Ҳаммасини олиб тўғри қилди. Жуда катта ишлари очилиб кетдида. Жуда кўп ишларни қилиб ҳаммасини ëпиб юрган булар. Телефон қилиб тураверинг. Даҳшатли бўлиб кетган ҳозир, дейди Шаҳрисабз шаҳридан телефон қилган Ойша Маҳманазарова.

"Яхшиликка олиб келмайди бу ишлар"...


Тошкентдан қўнғироқ қилган Абдуқаҳҳор Мусаев шаҳарда бирин-кетин бузилаëтган бозорлар аҳволига муносабат билдирди.

У киши бизга қўнғироқ қилишдан олдин Навоий кўчасидаги ва Олой бозоридаги бузилишларни кўздан кечириб келганини айтди.

- Навоийга бордим. Кўрсангиз, худди Афғонистонда уруш кетаëтгандек.

Озодлик: Олойдачи?

- У томонда конфет заводи бор эдию. Текислаб қўйибди. Алайскийнинг орқаси эдида. Травматология болница бўларди. Ҳамма ëқни бузиб, у ерни ҳам парк қилармишмией. Ободонлаштириш¸ деб ëзиб қўйибди.

Озодлик: Қандай муносабат билдирасиз? Мана Навоийдагини кўчиришди, Олой бозорини бузишаяпти, темир бозори яна. Сабаб нимада экан?

- Сабаби, биласизми, билмайман бу ерда булар нимани хоҳлаяпти. Наҳотки бирор-бир калласи ишлайдиган одам тепада йўқмикан? Паркент бозоридаги уч-тўртта болаларни олиб кетиб қолган мол-поли билан. Яхшиликка олиб келмайди бу. Мен битта нарсани тушунаяпман бу ерда халқни қақшатиш бўлса керак. Ë Мисрга ўхшамоқчими булар ҳам. Неужели битта тушунадиган раҳбар йўқ. Президентимиз бундай хабар олса бўладию нима қилаяпти деб. 20 йилликка ҳамма ëқни текислаб нималарни чақириб базм қилмоқчими. Гап кетаяпти что ноқонуниймиш. Ҳамма ëқда ноқонуниймиш. Ҳаммаси тепаники ўзи. Бир-бири билан жанг қилиб ëтибди сеники-меники қилиб. Оддий простой халқнинг ҳеч нимаси йўқ. Просто қийнаш, дейди Абдуқаҳҳор Мусаев.

"Юлдуз Усмонова яхши томонга ўзгарибди"

Юлдуз Усмонованинг Москвада берган концертига муносабат билдирган ўзи шу кунларда Сургут шаҳрида ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Зоиржон ўзбек халқининг севимли қўшиқчиси яхши томонга ўзгарибди, деди.

Зоиржон қўшиқчининг “Мен оддий халққа хизмат қиламан, менинг халқим сизсиз” мазмунида Россияда юрган муҳожирларга юзланганини олқишлади.

- Юлдузхон Усмонова Сургутга ҳам келиб концерт берсинлар. Кирамиз, кўрамиз. Имконимиз бор биз ҳам 30 доллардан крииб концерт кўришга.

Озодлик: Ўзи умуман эшитдингизми, ўқидингизми?

- Одамларнинг фикрини, ўзининг фикрини ҳаммасини ўқидим.

Озодлик: Фикрида анча яхши томонларга ўзгарган деяпсиз. Қайси жиҳатларини олиб айтаяпсиз?

- Алишер Навоийнинг мақоли борку. “Одамий демагил эрсанг одами, йўқ унда бошқаларнинг ғами”. Ўша мақолга риоя қилиб сўзлаган.

Озодлик: “Менга мустақиллик майдонида чиқишнинг нима кераги бор? Мана менинг майдоним. Мана сизнинг олдингизда чиқиш қилаяпман” деб фикр билдирган. Ўшанга қандай мунсоабат билдирасиз?

- Энди бу унинг шахсий фикри. Агар доим яхши фикр юритса, халққа хизмат қилса, мен ўйлайман ҳозирги вақтда унчалик ўрни ҳам бўлмаса керак. Қаерда бўлса ҳам халққа хизмат қилса бўлди, дейди Сургут шаҳрида ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Зоиржон.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG