Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:18

Фитна санъати: бир ёнда Қуръон ёнди, бир ёнда Инсон


Америкалик пастор Терри Жоунс Қуръон китоби нусхасини ёқиб юборганига қарши Афғонистоннинг турли вилоятларида норозилик намойишларида қурбонлар сони 30 кишидан ошди.


Флорида штатидаги нароний руҳонийнинг биргина ҳаракати ортидан бошланиб зўравонликларга айланиб кетган бу намойишларни тўхтатишга уринган АҚШ Президенти Барак Обама ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мулоқоти чоғида америкалик пастор ҳаракатидан таассуф билдиришди, Афғонистондаги намойишчилар ҳаракати эса қораланди.

Эслатамиз, 20 март куни АҚШнинг Флорида штатидаги черковлардан бирининг руҳонийси Терри Жоунс намойишкорона тарзда муқаддас Қуръон китобининг нусхасини ёқиб юборган эди.

Америкалик пасторнинг ҳаракатидан таассуф билдирилган, афғонистонлик намойишчилар ҳаракати эса қораланган бир кезда Озодлик содир бўлган икки воқеага муносабатини сўраб, Афғонистон парламенти депутати, ўз юртидаги қонли намойишлардан афсус билдирган Сардор Раҳмон ўғли, ўзбекистонлик сиёсатшунос, куни кеча “террижонсизм”га барҳам бериш чақириғи билан АҚШ раҳбариятига мурожаат қилган Фарҳод Толипов, шу кунларда муҳожиратда бўлган “Ҳизбут-Таҳрир” партияси аъзоси, Терри Жоунсни “жиноятчи”, деб атаган Абду Расул ҳамда муҳожиратдаги имом, собиқ виждон тутқуни ҳамда “Таянч” жамияти аъзоси, Терри Жоунсга Дорул Исломдан ўзга юртларда шаръий жазо йўқлигини сўзлаган Муҳаммадсолиҳ Обутовларни суҳбатга тортди.

XS
SM
MD
LG