Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:37

Андижонлик фармацевт: "Дори-дармон" бизни муддати ўтган дориларни сотишга мажбурлаяпти


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Шаҳрихонлик фармацевтнинг Озодликка билдиришича, ​Андижон вилоятидаги дорихоналар эгалари "яроқликлик муддати ўтиб бўлган ва муддати ўтишига жуда оз қолган дориларни сотишга “Андижон Дори-Дармон" АЖ томонидан мажбурланмоқда".

"Андижон Дори-Дармон" вакили Озодликка фармацевт айтаётган ҳолатга йўл қўйган жамиятнинг икки раҳбари 2018 йилнинг декабрида ўз лавозимидан озод қилинганини билдирди.

Бироқ 30 яшар фармацевт Нодир Хожиметовнинг иддао қилишича, раҳбарлар алмашгани билан вазият деярли ўзгаргани йўқ, ўз иддаосига далил сифатида 30та номдаги яроқлилик муддати ўтишига оз вақт қолган дориларни реализация қилиш сўралган расмий мактуб фотонусхасини ва бошқа ҳужжатларни Озодликка тақдим қилди.

Жорий йилнинг 22 апрель санаси ëзилган Билдиришда 30 номдаги жами 1484 дорининг сотилишига амалий ёрдам сўралган. Билдиришни “Андижон дори-дармон” АЖ нинг 2- бўлими бошлиғи Р. Абдувалиев имзолаган.

Аптека эгаларига жўнатилган ҳужжат
Аптека эгаларига жўнатилган ҳужжат

Андижон шаҳридаги аптекалардан бирининг ўзини Умар деб таништирган эгаси бу ҳужжат тагига бир нусха олдим деб қўл қўйганини айтди:

- Сроги ўтган дориларни олмасам менга керак дориларни ҳам бермай қўяди. Документда сотишга амалий ëрдам кўрсатинг деб ëзилгани билан¸ аслида мажбурий буйруқ бу.

Фармацевт Нодир Хожаметов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:15 0:00
Бевосита линк

“Андижон Дори-Дармон" АЖнинг Озодлик 22 май куни суҳбатлашган вакили бу муаммолар бартараф қилингани ва бу ҳолатга йўл қўйган жамиятнинг икки раҳбари ўз лавозимидан 2018 йилнинг декабрида озод қилинганини билдириш билан кифояланди:

- Прокуратура текширди. Сиз айтган ўша икки раҳбар вазифасидан озод қилинди. Муаммолар бартараф қилинди.

Фармацевт Нодирбек Хожиматов эса раҳбар алмашгани билан дорихоналарда вазият эскича қолаëтгани ҳақида гапирди:

- Учта муаммо ўзгаришсиз қолмоқда. Биринчидан, муддати ўтган дорилар соттирилмоқда. Иккинчидан, омборга кирим қилинган дори-дармонларга жамият устамасидан ташқари яна қўшимча воситачи устамаси мавжуд қоидаларга зид тарзда қўйиб сотилмоқда. Учинчидан, муаммо максимум 5 минг минимум 2 минг номдаги дори бўлиш керак бўлган Андижон аптекаларида бор йўғи 154 номдаги дори бор холос. Бу жуда ачинарли ҳол.

Фармацевт Нодирбек Хожиматовнинг яна айтишича¸ бу ҳолат ҳозир ишдан олинган “Андижон Дори-Дармон" АЖнинг раҳбар ходимлари Равшан Қамбаров ва Абдулаҳад Аҳмаджонов муддати ўтган дориларни коррупцион схема асосида сотувга чиқаргани билан боғлиқ:

- Андижон вилоят прокуратурасининг ўтган йилги текширувидан кейин бу икки раҳбар ишдан олинди. Аммо муаммога ечим бўлмади. Ўта кам ишлатиладиган дорилар бўлади. Шу дорилардан катта партиясини шу раҳбарлар шубҳали ширкатлардан откат эвазига сотиб олган. Бу дориларниг озгина қисми сотилиб, қолган катта қисми омборда муддати ўтиб ëтибди. Айни пайтда ҳар куни ишлатиладиган дорилар олинмагани боис ассортимент жуда камайиб кетган. Одамлар Тошкентга бориб дори олишга мажбур бўлмоқда.

Шаҳрихонлик фармацевт эски раҳбар давридаги яна бир муаммо ечимсиз қолганига эътибор қаратди:

- Нарх қиммат. Нега Тошкент аптекасидаги айни дори Андижонда қиммат? Юк хатини қарасам, дорининг асосий нархига иккита устама қўйилган. Жамият устама қўйгани тўғри. Аммо воситачи устамаси қонунда кўрсатилмаган. Шу ҳолат бугун ҳам давом этмоқда.

“Андижон Дори-Дармон" АЖ нинг Озодлик 22 май куни суҳбатлашган вакили “воситачи устамаси ноқонуний қўйилгани ва муддати ўтган дорилар сотилиши қонунга хилоф" эканини эътироф қилиш билан чекланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Озодлик мухбири саволларини диққат билан эшитди ва Андижон дорихоналарида муддати ўтган дорилар сотилаëтганини изоҳламади.

XS
SM
MD
LG