Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:40

Арманистонда экс-президентнинг бош вазир бўлишига қарши норозилик давом этмоқда


Ереванда полиция парламентга элтувчи йўлни беркитиб қўйди
Ереванда полиция парламентга элтувчи йўлни беркитиб қўйди

Ереванда мухолифат тарафдорлари собиқ президент Серж Саргсяннинг Арманистон бош вазири этиб сайланишига қаршилик билдириб, 17 апрелда ҳам норозилик намойишига чиқди.

Норозилик акциялари 5 кундан буён давом этмоқда.

Юзлаб намойишчи пойтахт Ереванда кўчаларни тўсиб қўйди.

16 апрель куни намойишлар давомида полиция билан тўқнашган, бир неча намойишчи жароҳат олган эди.

Саргсян номзоди 17 апрелда парламентда овозга қўйилиши режалаштирилган.

Акция уюштирувчиси, “Фуқаролик шартномаси” партияси лидери Никол Пашинян ўз тарафдорлари билан Ереван марказидаги бир неча кўчани тўсиб қўйган.

Пашинян унга полиция расмийси берган огоҳлантириш мактубини ўқимай йиртиб ташлади.

Арманистон полицияси намойишчиларнинг ҳаракатларини «ғайриқонуний», деб эълон қилган.

Танқидчиларнинг ишонишича, бор-йўғи икки ҳафта олдин президентлик курсисини тарк этган Саргсян бош вазир ўлароқ бошқарувни сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Саргсян 2008 йилда президент этиб сайланганди.

9 апрель куни унинг фамилиядоши Армен Саргсян президентлик курсисига ўтирди.

Арманистон парламенти 2015 йили ўтказилган конституциявий ислоҳот ортидан парламент республикасига айланмоқда.

Натижада, бош вазир ваколатлари кўпайиб, президент ваколатлари озаяди.

2014 йилда Саргсян Арманистон президент бошқаруви ўрнига парламент бошқарувига ўтса, бош вазир бўлиш учун курашмасликка ваъда берганди.

Пашинян ва бошқа мухолифатчилар собиқ президентни ваъдасига вафо қилмаганликда айбламоқда.

16 апрель куни парламентдаги етакчи “Республика” партияси бош вазир лавозимига биз овоздан Саргсян номзодини кўрсатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 апрел куниь намойишларда жароҳат олган камида 46 нафар одам, тиббий ёрдам сўраб, шифокорларга мурожаат қилганини билдирди.

Пашиняннинг ўзи ҳам полиция билан тўқнашиб, жароҳат олди ва шифохонага борди.

Аммо мухолифатчи бугун шифохонани тарк этиб, яна намойишчилар сафига қўшилди.

У намойишчиларни Парламентга элтувчи йўлларни тўсиб қўйишга чорлади.

13 апрелдан бери тинчимаётган намойишларда минглаб одам, жумладан, талабалар иштирок этмоқда.

16 апрель куни полиция намойишчилар парламентга етишига тўсқинлик қилиш учун йўлларни тўсди ва тиканли сим тортди.

Маҳаллий матбуот полиция намойишчиларга қарши кўз ёшлантирувчи газ қўллангани ҳақида хабар тарқатди.

- Арманистонда мисли кўрилмаган ҳодиса содир бўляпти: бир одам учинчи марта давлат раҳбари бўлмоқчи. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, - деди Пашинян.

Мухолифатчи намойишчиларга мегафон орқали қайта-қайта:

- Арманистон фуқароларини озод қилиш вақти келди. Бу кичик ноқулайлик билан сизларни Серж Саргсяндек йирикроқ ноқулайликдан асраб қолсишга уриняпмиз, - дея ҳайқирди.

Мамлакат полицияси 16 апрель куни намойишлар ноқонунийлиги ҳақида билдирув эълон қилди ва ҳуқуқ-тартибот органлари оммавий тинчлик бузилишига олиб келгвн йиғинларни куч ишлатиб тўхтатиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бош прокуратура эса қонун бузилгани ҳақидаги иддаоларни кўриб чиқиш учун жиноий тергов очилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG