Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:30

БМТ: Глобал иқлим фожиаси олдини олиш учун зудлик билан чора кўрилиши керак


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Душанба куни БМТ глобал иқлим фожиаси олдини олиш учун жамият ва жаҳон иқтисоди тубдан ўзгартирилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Ҳозирга қадар Ер сатҳи ҳарорати 1 C⁰ га кўтарилди. Бу эса океанлар сатҳини кўтариб, кучли довуллар, тошқинлар ва қурғоқчиликлар келтириб чиқариш учун етарлидир. Агар чора кўрилмаса, ўртача ҳарорат 3 ёки 4 даражага кўтарилиши мумкин.

Ҳукуматлараро иқлим ўзгариши панели (Intergovernmental Panel for Climate Change) ҳисоботида ёзилишича, атроф-муҳитни заҳарлаш ҳозирги суратда давом этса, 2030 йилдан аср ўртасигача ҳарорат 1,5 даражага кўтарилиши мумкин.

Ҳукуматлараро иқлим ўзгариши панели раисларидан бири Дебра Робертс:

- Кейинги бир неча йил инсоният тарихидаги энг муҳим йиллар бўлади, дейиш мумкин, - деди.

“Юқори мансабли сиёсатчилар учун қисқа баён” деб номланган 400 саҳифали ҳисобот глобал исиш қанчалик тез суратда содир бўлаётгани ҳақида батафсил маълумот ҳамда аҳвол янада оғирлашиши олдини олиш учун кўриш лозим бўлган чораларни ўз ичига қамрайди.

2015 йилда иқлим бўйича Париж битими имзоланишидан олдин илмий тадқиқотлар глобал ҳарорат 2 даражагача кўтарилса, муаммо бўлмайди, деган қарашга таянган эди.

Аммо Ҳукуматлараро иқлим ўзгариши панели​ ҳисоботида глобал исиш оқибатлари кутилгандан кескинроқ ҳамда тезроқ кузатилаётгани эътироф этилади.

Ҳисоботда ёзилишича, глобал ҳарорат 1,5 даражадан кўп кўтарилмаслигига эришиш эҳтимолини 50 фоизга кўтариш учун 2050 йилгача атмосферага чиқарилган карбонат ангидриднинг ҳар бир тоннаси учун шунча CО2 йўқ қилиниши керак бўлади.

Ҳисоботда яқинда ўтказилган 6 мингдан ошиқ тадқиқотга таянган ҳолда кўрилиши мумкин бўлган чоралар келтирилган.

Бу мақсадга эришишнинг биринчи йўли 2020 йилдан бошлаб энергия истеъмолини кескин озайтириш, қазилма ёқилғилардан тезкорлик билан воз кечиш ҳамда CО2 миқдорини тезда озайтиришни талаб қилади.

Иккинчи йўл эса энергия истеъмолини ҳозирга суратда давом эттиришни ва ҳарорат вақтинча 1,5 даражага кўтарилишига йўл беришни кўзлайди. Аммо бундай йўл тутиш келажак авлодлар ҳароратни қайта пасайтириш учун ўз турмуш тарзини ўзгартиришини талаб қилади.

Глобал исишни 1,5 даражага чеклаш қимматга тушади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу мақсадга эришиш учун 2016 йилдан 2035 йилгача глобал энергия тизимига йилига 2,4 триллион доллар сармоя ётқизиш керак бўлади.

Бироқ ҳисобот муаллифлари қўл қовуштириб ўтиришнинг оқибати бундан ҳам қимматга тушиши ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG