Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:30

Прокуратура 6 та шифери олинди деган цемент омбори томининг ярми очиб ташланди


“Пойтуғ цемент савдо” омбори бузилишдан тўхтатилмади
“Пойтуғ цемент савдо” омбори бузилишдан тўхтатилмади

Озодлик 15 февраль куни Андижон вилоят, Избоскан туманидаги “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖга қарашли майдони 278 квадрат метрли қурилиш моллари омбори, суд қарори кучга кирмасдан туриб, туман ҳокими буйруғи билан бузила бошлагани тўғрисида батафсил хабар қилган эди.

Бу материалда кўтарилган масала юзасидан 16 февралда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматидан расмий жавоб келди.

Унда айтилишича, омбор бузилмаган, фақат унинг кириш қисмидаги 6 та шифер олинган.

Озодлик 15 февраль куни эълон қилган мақоласига 30 дан ортиқ шифер кўчириб олингани акс этган суратларни илова қилган эди.

16 февраль куни эса, Избоскан туман прокурори К. Асқаров Бош прокуратурага фақат 6 та шифер олингани тўғрисида маълумот берган.

Жавоб мактубида айтилишича, “Қурилиш материаллари омборхонаси”ни бузиш ишлари қонун талаблари асосида амалга оширилиши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.​

“Пойтуғ цемент савдо” МЧЖ юристи Азизбек Қорахўжаев 15 февраль куни Озодликка берган интервьюсида, суд қарори кучга кирмай туриб, ҳокимнинг бузиш ишларига ўзи буйруқ берганлиги ва бунга туман прокурорининг ўринбосари томошабин бўлиб тургани ҳақида айтган эди.

“Пойтуғ цемент савдо” омборхонаси бузилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00

Озодлик 16 февраль куни Тошкент вақти билан соат 19.30да “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖ раҳбари Зубайр Султонов билан яна боғланиб, шу кунги вазият ҳақида сўради.

Зубайр Султоновнинг айтишича, омбор томининг ярмидан кўпи очиб ташланган:

"Бугун, 16 февраль куни ҳам ҳоким, милиция бошлиғи ва прокурор ўзлари келиб, назорат қилиб турди. Ободонлаштириш идорасининг ишчилари омборхона шиферларини кун бўйи кўчирди. Ҳозир омборхонанинг 50 фоиз томи очиқ ҳолда турибди. Қопдаги цементларнинг устига клёнка ёпиб қўйдик. Бир ёмғир ёғса очиқдаги цемент қотиб бўлади. Улар суд қарори кучга кирмай туриб, омборхонани тамоман бузиб ташламоқчи".

“Пойтуғ цемент савдо” МЧЖ омборхонаси бузилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:19 0:00

Қуйида Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг мактуби билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

"Фуқаро А.Комиловга Избоскан туман ҳокимининг 10.06.2009 йилда 302-К-сонли қарор билан Пойтуғ темир йўл станцияси ҳудудидан 0.03 га ер майдони “Қурилиш материаллари омборхонаси” қуриш учун ер майдони ажратиб бериш ҳақидаги ва 26.10.2009 йилда 579-Қ-сонли қарори билан ер майдонига мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги қарорларини қонунийлигини ўрганиш юзасидан Избоскан туман ҳокимининг 29.11.2018 йилдаги ҳамда “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УКнинг 19.11.2018 йилдаги 676-сонли хатлари туман прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, фуқаро А.Комиловга Пойтуғ темир йўл станцияси ҳудудидан 0.03 га ер майдони “Қурилиш материаллари омборхонаси” қуриш учун Избоскан туман ҳокимининг 10.06.2009 йилдаги №302-К-сонли қарори билан ажратиб берилган бўлиб, кейинчалик туман ҳокимининг 26.10.2009 йилдаги №579-Қ-сонли қарори билан мазкур ер майдонига қуриб битказилган қурилмаларга нисбатан А.Комилов номига мулк ҳуқуқи тан олинган ва таъсисчига тегишли кўчмас мулкни низом фондини шакллантириш учун 07.04.2011 йилдаги шартномага асосан “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖга ўтказиб берилган. Шунга асосан тадбиркор бинодан фойдаланиб келган.

Текшириш давомида, “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК бошлиғи 19.11.2018 йилдаги 676-сонли хатида Президентнинг “Поп-Наманган-Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш лойиҳасини “Осиё тараққиёт банки” иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17.10.2017 йилдаги ПҚ-3336-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Избоскан туман ҳудудидан кесиб ўтувчи темир йўл ёқасидаги темир йўл ҳимоя ҳудудига кириб қолган ноқонуний аҳоли уйлари, нотурар бино ва иншоатларни олиб ташланишида ва темир йўл ҳимоя ҳудидан ташқаридаги турар ва нотурар бино-иншоатларни “Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш” ШНҚ талаблари даражасига келтирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.

Ўрганиш давомида, “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖга 0.03 га ер майдони ажратиб бериш ва жамиятга мулк ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги 10.06.2009 йилги 302-К-сонли ва 26.10.2009 йилги 579-К-сонли туман ҳокими қарорларига нисбатан 21.12.2018 йилда туман прокуратураси томонидан бекор қилиш тўғрисида протест келтирилган.

Шунга кўра, туман ҳокимининг 24.12.2018 йилдаги 1215-К-сонли қарори билан протест қаноатлантирилиб, “Қурилиш материаллари омборхонаси” биносини “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖ ўз хисобидан бузиб, 0.03 га ер майдонини бўшатиб қўйиш белгиланган.

Иқтисодий суднинг 29.01.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, жавобгар “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖ зиммасига Избоскан тумани, “О.Масаидов” МФЙ, “Пойтуғ темир йўл станцияси” ҳудудида жойлашган 0.03 га ер майдонидаги “Қурилиш материаллари омборхонаси”ни ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти юклатилган.

Бундан ташқари, жамият раҳбари А.Комилов, “Пойтуғ темир йўл станция” заҳира ҳудудида жойлашган 0.03 га ер майдонидаги Қурилиш материаллари омборхонаси “Темир йўл” заҳира ер майдонига ноқонуний равишда қурилганлиги, А.Комиловга ўзига мазкур ҳолатда моддий ва манавий зарар етказилган деб ҳисоблаган тақдирда етказилган зарарни ундириш борасида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди. Мазкур бино ҳозирги кунда бузилмаганлиги, фақатгина бинонинг кириш том қисмидаги 6 дона шифери олинганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида “Қурилиш материаллари омборхонаси”да сақланаётган цемент махсулотларига хеч қандай зарар етказилмаганлиги аниқланди.

Келгусида, жавобгар “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖга тегишли “Қурилиш материаллари омборхонаси”ни бузиш ишлари қонун талаблари асосида амалга оширилиши туман прокуратураси томонидан назоратга олинди".

XS
SM
MD
LG