Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:35

Камроқ калория истеъмол қилиш қаришни секинлаштиради


Калориялар истеъмолини чеклаш натижаларини ўрганиш бўйича ўтказилган илк тақдиқотлардан бири шуни кўрсатдики, икки йил давомида калория истеъмол қилишни 15 фоизга озайтириш қариш ва метаболизмни секинлатиб, кексалик билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфини озайтиради.

Cell Metabolism журналида чоп этилган илмий мақола муаллифлари калория итеъмолини чеклаш оксидатив стрессни озайтирини аниқлаган.

Бундай стресс билан Альцгеймер касаллиги, Паркинсон касаллиги, саратон, диабет ҳамда бошқа хасталиклар ўртасида боғлиқлик борлиги аниқлаган.

Мақола муаллифларидан бири, Пеннингтон биотиббий тадқиқотлар маркази адъюнкт-профессори Лиэнн Редман:

- Калорияларни чеклаш базавий метақболизмни секанлаштириши мумкин. Метаболизм қўшимча маҳсулотлари қаришни тезлаштиради, йиллар давомида калория истеъмолини қилишни чеклаш эса сурункали касалликлар олдини олиб, умрни узайтириши мумкин, - деди.

Калория истеъмолини чеклаш соғлом вазнга эга шахсларга қандай таъсир қилиши бундан аввал яқиндан ўрганилмаган эди.

Тадқиқотнинг иккинчи фазаси натижалари 2 йилда калория истеъмолини 15 фоизга озайтирган 53 нафар семиз бўлмаган одам орасида ўткализган синовларга таянади.

Калория миқдоридаги ўзгаришлар индивидуал тарзда ҳисобланган. Калория истеъмол қилишни озайтирганлар ўртача 9 кг вазн йўқотган. Уларда анемия, суяк мўртлашиши ёки менструал циклнинг бузилиши каби салбий ўзгаришлар кузатилмаган.

- Соғлом одамлар ҳам калория истеъмолини чеклаш режимидан фойда кўришини аниқланди, - деди Редман.

Редман антиоксидант механизмлари ҳамда диета ва биологик унсурлар метаболизмга таъсир қилишини, аммо ҳозирги назариялар аста метаболизм соғлом қариш учун фойдали эканлиги, энергияни энг самарали тарзда сарфлайдиган организмлар узоқ яшашига таянишини айтди.

Тадқиқотда қатнашганлар сони унчалик юқори эмас, унинг давомийлиги ҳам инсон умрига солиштирганда қисқадир. Шундай бўлса-да, тадиқот натижалари унда қатнашганларнинг қариш биомаркерлари яхшиланганини кўрсатди.

XS
SM
MD
LG