Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:21

Ромитан Солиқ инспекцияси бошлиғи ходимига ўзини осишни тавсия қилди (ВИДЕО)


Ромитан тумани ДСИ бошлиғи Нурали Болтаев
Ромитан тумани ДСИ бошлиғи Нурали Болтаев

Ўзбекистонлик бир амалдор қўл остидаги ходимларини шахсни таҳқирловчи уят сўзлар билан ҳақорат қилаётгани акс этган аудиоёзув Озодлик Telegramига келиб тушди.

Аудиони Озодликка тақдим этган Бухоро вилоят, Ромитан туман давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) ходимининг иддао қилишича, аудиодаги ҳақоратлаётган амалдор унинг бошлиғи Нурали Болтаевдир.

Озодлик суҳбатлашган бошқа инспекторлар, аудиодаги овозни эшитиб кўриб, уни ўз бошлиғига тегишли эканлигини эътироф этди, улар аудиодан Нурали Болтаев ер, мулк солиғини оз йиққан ходимини ҳақоратлаган йиғилишни эслади.

Ромитан туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Нурали Болтаев, ҳеч қачон ходимларини сўкмаганини иддао қилди.

Ромитан Солиқ инспекцияси бошлиғи ходимига ўзини осишни тавсия қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:25 0:00

Беш минут давом этадиган аудиони Озодликка тақдим қилган Ромитан туман ДСИ ходимининг айтишича, уй, ер, мулк солиқларини йиғишга бағишланган бу мажлис ўтган йилнинг сентябрида бўлиб ўтган.

Овози Нурали Болтаевники деб иддао қилинаётган шахс, инспектор Азизбек Азизовни аҳолидан оз солиқ йиққанликда айблаб, уни ҳақорат қилади:

- Ашуров тур қани жойингдан. А.Ашуров! Гапир нечта...

Ашуров ўрнидан турмасдан нимадир деганидан сўнг (унинг овози тушуниб бўлмас даражада паст эшитилади) Нурали Болтаев унга ўшқира бошлайди”

- Э, қў...ққа турмайсанми? Тур дедим, ҳе. Кармисан, сен еб...нмисан, эртага вилоят ҳокими чақирса нима дейсан? Қў...қ бл...дь, қани, қани? Эй, қў...ғиям шуғулланмаганда, ол “Муштарий” 91та турибди б...дь.

Аудио давомида бошлиқники деб тушунилаётган овоз эгаси ходимини ҳақорат қилишда давом этар экан, унга кўпчилик бўлиб жинсий тажовуз қилиш эҳтимоли борлигини айтади:

Бошлиғингиз си..ади бу кеча бл...ядь тўда бўлиб ҳаммаси, демадингизми?


- Ҳи, еб...н бл...дь! Онасини си...й ҳаммасини, бутун Ромитан корхоналари ўлган бўлмаса керак бугун. Кўтанини тортиб қилиб беради. Юрагиз қийналмадими, бошлиғингиз си..ади бу кеча бл...ядь тўда бўлиб ҳаммаси, демадингизми?

Шундан сўнг, Болтаев деб айтилаётган шахс яна Ашуров фамилияли ходимини ҳақорат қилишда давом этади:

- Турган эй ўлик, сан гапирмисанми, тилинг йўқми сани? Қў...ққа гапирмисанми, мен сени нега турғизиб қўйдим? Фақат а, а, дейсан. Қўрқасанми?

Ходимнинг англаб бўлмайдиган паст овози эшитилгандан кейин, бошлиқ яна тутоқиб кетади:

Кетига с...ккан бачадай ўтирасан бу ерда, ҳаром!


- Э, қў...ққа менга айтдинг, нима дединг? Аҳмоқ, бл...дь. Кетига с...ккан бачадай ўтирасан бу ерда, ҳаром! Онасини си...йин, ёпиш анавундай, ҳе онасини си..й, ўша маҳалла сани муттаҳам қилганми. Алмаштириб ташлайман, бошқасини қўяман, келтириб. Ўликка ўхшаб ўтирасан у ерда туриб, на х...й. Мурдага ўхшаб, яраланган, чўлоқ! Ойнинг охиригача бормайсан сен, айтиб қўяй.

Аудионинг охирида Нурали Болтаев деб айтилаётган шахс, ходимига ўзини осишни таклиф қилади:

- Бўлмаса бозор борасан эртага, ёймачилар бўлади, челак-пелак, майда-чуйда сотадиганлар. Ўша ердан икки метр ип олда, чиқиб ўзингни ос. Икки метри етади, бўйинг ҳам калта, ос ўзингни. Тушундингми?

Исми сир қолишини сўраган ўзбекистонлик адвокатнинг айтишича, бундай гап ҳам Ўзбекистон Маъмурий кодексининг тегишли моддаларига кўра, жавобгарликни кўзда тутади.

Озодлик юборган аудиони эшитиб кўрган яна икки нафар Ромитан туман солиқ инспекцияси инспектори, ундаги овоз Нурали Болтаевга тегишли эканлигини тасдиқлади ва улардан бири бу ҳақда шундай деди:

Иш услуби колхозча. Нормальний ишлайдиганларни ҳам сўкиб бақириб ишлатади.


“Нурали Болтаев бугунги кунга қадар қандай қилиб бир неча ДСИга бошлиқ бўлиб ишлаб келганига биз ҳам ҳайрон қоламиз. У бизга фақат вилоят ДСИ бошлиғи Шерзод Рахимович билан бирга ишлаганини рўкач қилиб ходимларни мунтазам ҳақорат қилиб келади. Бу янгилик эмас. Иш услуби колхозча. Нормальний ишлайдиганларни ҳам сўкиб бақириб ишлатади. Натижада ходимларни ишга бўлган сазаси ўлиб бормоқда”.

Инспекторнинг айтишича, ходимлар Нурали Болтаев устидан Солиқ қўмитасига бир неча бор шикоят қилишган, лекин вилоят ДСБ бошлиғи томонидан аризалар бостирилган.

Ромитан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нурали Болтаев ходимларини ҳақорат қилишини инкор қилди:

- У гапларнинг ҳаммаси ёлғон. Ашуров деганни гапирган эмасман. Унақа гаплар бўлган эмас. Ҳозир хоҳлаган овозга ўхшатадилар. Майли, мен йиғилишга киряпман, - деб Нурали Болтаев алоқани узди.

Ўзбекистон солиқ қўмитасининг матбуот хизматига Озодлик аудиони тақдим қилди. Аммо, матбуот хизмати раҳбари Зафар Назаров бунга муносабат билдиролмаслигини айтди.

Озодлик тасарруфида бу аудионинг тўлиқ варианти бор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар сўраган тақдирда, у тақдим қилиниши мумкин.

Озодлик вилоят, туман ҳокимлари, Ички ишлар бўлими, МИБ бошлиқлари, маҳаллий раҳбарларнинг ўз ходимларини ҳақорат қилгани ҳақида аввал ҳам хабар берган.

Бу рўйхатга энди давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам қўшилди.

XS
SM
MD
LG