Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:25

Уч опа-сингил 2,5 йилдан буён Амирликлардан Ўзбекистонга қайта олмаяпти


Зулайҳо, Ойдина ва Маҳлиё Сатторовалар онаси Зулфия Юнусова билан.
Зулайҳо, Ойдина ва Маҳлиё Сатторовалар онаси Зулфия Юнусова билан.

Наманганлик уч-опа сингил Зулайҳо, Ойдина ва Маҳлиё Сатторовалар ҳужжат муаммоси сабаб Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга қайта олмаяпти. Қизларга кўра, 2,5 йил давомида Дубайдаги консуллик ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига қилган мурожаатлари натижасиз қолмоқда.

Чорасиз қизлар

22 яшар Зулайҳо, 20 яшар Ойдина ва 19 яшар Маҳлиё Саттороваларнинг Бирлашган Араб Амирликларидан Наманганга қайтиш учун бош урмаган эшиги қолмаган. Опа-сингиллар Озодлик билан суҳбатда уларнинг ватанга қайтиш уринишлари бесамар қолаётганидан нолишди:

- Бизга ҳеч ким ёрдам бермаяпти. Ички ишлар, ташқи ишлар, консуллик, Абу Дабидаги элчихонагача борганмиз. Ҳеч қайсиси бизга ёрдам бермаяпти, -дея йиғлайди опа-сингилларнинг каттаси Зулайҳо.

Қизларнинг айтишича, улар 8 йил аввал Амирликка туғилганлик гувоҳномаси билан келишган ва айни пайтда қўлларида паспорти бўлмагани боис, ватанга қайтиб кета олишмаяпти.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00
Бевосита линк

Амирликдаги 8 йил

Опа-сингилларнинг айтишича, уларнинг отаси Абдуқодир Мирабдуллаев 2008 йили Амирликларнинг Шаржа шаҳрига тижорат билан шуғулланиш учун келган ва бир йил ўтиб уч қизини ҳам Намангандан чақиртириб олган.

- Бир ойга турист сифатида келганмиз. Айланиб кетиш учун. Кейин отам онам билан келишиб, бизни Амирликларда ўқитиш учун олиб қолди. Онам эса Ўзбекистонга қайтиб кетди, - дейди опа-сингилларнинг ўртанчаси Ойдина.

Қизларнинг айтишича, ота-онаси ажрашган, бироқ отаси уч қизини ўз қарамоғига олган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:57 0:00
Бевосита линк

Опа-сингиллар бир йил давомида Шаржада рус тилидаги мактабда таҳсил олади ва бир йил ўтгач, инглиз тилидаги мактабга ўтиб, шу ерда мактабни битиришади.

Ватанга қайтиш уринишлари

Зулайҳога кўра, 2015 йили улар Ўзбекистонга қайтиш ҳаракатига тушади, бироқ ҳужжат муаммоси боис бу иш амалга ошмайди. Бу орада қизларнинг отаси Истанбулга кетиб, чиқиш визаси тугагани боис Амирликларга қайтиб кела олмайди. Шундан сўнг Намангандан қизларнинг онаси Шаржага келади.

Қизларнинг онаси Зулфия Юнусовага кўра, у қизларини Наманганга олиб кетиш мақсадида икки йил давомида Ўзбекистоннинг Дубайдаги консуллиги ва Абу Дабидаги элчихонасига бир неча маротаба мурожаат қилган:

- Мен келганимдан бери неча марта бордим. Дубайдаги консуллик, Абу Дабидаги эчихонага ҳам неча марта қатнадим. Икки йил ичида қанча борганимнинг саноғи йўқ,- дейди Зулфия Юнусова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:50 0:00
Бевосита линк

Опа-сингиллар ватанига қайтиш ҳаракатида Ўзбекистондаги бир қатор ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб ҳам бирор натижага эриша олишмаганини айтишади:

- Саксондан ошган бувим Тошкентдаги ҳамма идораларга кириб чиқди. Икки йил ичида Намангандан Тошкентга қанча қатнадилар. Лекин бирор натижа чиқмади, -дейди Ойдина.

Уйдан чиқмай яшаётган қизлар

Саттороваларнинг айтишича, айни пайтда улар Амирликларда ноқонуний тарзда яшаяпти:

- Кўчага чиқмаймиз, кўчага чиқишга қўрқамиз. Документимиз йўқ. На докторга бора оламиз, ҳеч қанақа документ йўқ, уйда ўтирамиз, нима қилайлик? Агар бизни ушласа, икки йилдан бери документсиз турганимиз учун қаматиб юборади. Документимиз йўқлиги учун ҳар доим кўчиб яшашга мажбурмиз. Икки йил ичида ҳатто битта уйда фақат бир ойгина турган вақтларимиз ҳам бўлди, - дейди Зулайҳо.

Намангандан келган ёрдамга яшаймиз!

Зулфия Юнусовага кўра, улар ижарада яшайди, ўзи ҳам, қизлари ҳам Амирликларда ноқонуний яшаётганликлари боис, ҳеч қаерда ишламайди ва қариндошлари жўнатган ёрдам эвазига кун кўришмоқда:

- Тирикчилигимиз ўлмагундай ўтиб турибди. Дадаси ёрдам беради. Намангандан озиқ-овқат жўнатиб туришади. Шуни ҳисобига зўрға яшаб юрибмиз,- дейди Зулфия Юнусова.

Озодлик опа-сингил Сатторовалар вазиятини ойдинлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг Дубайдаги консуллигига боғланди.

Ўзини консуллик ходими Нодирбек деб таништирган йигит телефон орқали маълумот бера олмаслигини рўкач қилиб, опа-сингиллар вазиятига оид саволларимизга жавоб беришни истамади.

***

Озодлик опа-сингил Сатторовалар билан боғлиқ вазиятни кузатиб боради.

XS
SM
MD
LG