Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:40

Ғарб қуроллари Россиянинг Донбассдаги ҳужумини тўхтатишга ёрдам бера оладими?


19апрел. Украина шарқидаги украин ҳарбий хизматчилари.
19апрел. Украина шарқидаги украин ҳарбий хизматчилари.

Россия кучлари Украина шарқида кенг қамровли ҳужум бошлар экан, Ғарб Киевни янада илғор ва оғир қуроллар билан таъминлашга интилмоқда.

Украина жанг майдонида жиддий қаршилик кўрсатди ва Россия кучлари Украина шимолидан чекинди. Экспертларнинг фикрича, Ғарбнинг ҳарбий ёрдами кўлами урушнинг охирини белгилаши мумкин.

Яқинда Қўшма Штатлар Украинага қўшимча 800 миллион долларлик ёрдам пакетини маъқуллади. Словакиядан тортиб Болтиқбўйи мамлакатларигача ва Канадагача бўлган бошқа давлатлар ҳам оғирроқ ва узоқ масофали қуролларни, жумладан, гаубицалар, зенит тизимлари, кемаларга қарши ракеталар, қуролли дронлар, зирҳли юк машиналари, транспорт воситалари ва танкларни юборишни бошладилар.

Озодлик мухбири Британия Консерватив партиясининг хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси ва “Article7” консальтинг гуруҳи бош директори Гарван Уолш билан суҳбатлашди.

Озодлик: Шарқий Украинада урушнинг янги босқичи бошланар экан, логистика учун ҳам кураш давом этмоқда. Биз Ғарб давлатлари Украина ҳарбийларига янада кўпроқ ҳарбий техника жўнатаётганини кўряпмиз, Ғарбнинг ҳозиргача Украинага кўрсатаётган ёрдами даражасини қандай баҳолайсиз ва Киев керакли нарсани оляптими?

Гарван Уолш: Украина керакли даражада ёрдам олмаяпти. Украина армияси жиҳозлардан ниҳоятда самарали фойдаланаётгани учун бу етарлидек кўриниши мумкин. Уларнинг руҳияти жуда юқори, уларда яхши тайёргарликдан ўтган қўшин бор. Улар кўплаб рус техникасини қўлга киритиб, уни қайта ишга туширмоқда. Аммо Ғарбнинг ёрдами ҳақиқатан ҳам жуда секин. Бу талаб қилинадиган даражада эмас.

Ғарб Украина узоқ вақт туриб беролмайди деб ўйлаб ҳеч нарса жўнатмади ва ниҳоят, руслар ҳарбий ёрдамни провокация деб қарамаслигига ишоч ҳосил қилгандан кейингина Ғарб оғир қуроллар юборишга киришди.

Ғарб Россия тактикаси ва мақсадини нотўғри баҳолади. Россия босқинчилик урушини мақсад қилгани аниқ эди. Буни Буча ва бошқа жойларда содир этилган қирғинлардан кўриш мумкин. Ғарб Украинага керакли ҳамма нарсани бериши керак.

Озодлик: Ғарб Украинага нисбатан тезроқ етказиб бериши керак бўлган нарса нима бўлиши мумкин?

Уолш: АҚШ бир неча кун олдин эълон қилган етказиб бериладиган қуролларнинг турлари тўғри, бироқ миқдор етарли эмас.

Уларга русларда йўқ бўлган жуда илғор артиллерия қуроллари берилиши мумкин. Бу артиллерия қобилиятини сезиларли даражада оширади. Украина артиллерияга қарши радарга эга бўлиши мумкин, бу русларнинг артиллериясини аниқлаб, тезда йўқ қилишга имкон беради. Аммо, уларга кўпроқ нарса керак

(Ушбу интервьюдан кейин Вашингтон Украинага қўшимча 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ва оғир қуроллар беришини эълон қилди.)

Украинага етказиш учун самолётга ортилган Ғарб ҳарбий техникаси.
Украинага етказиш учун самолётга ортилган Ғарб ҳарбий техникаси.

Озодлик: Уруш суръати секинлашмаганини инобатга олсак, Украина ўзидаги қуроллари тугагани сабабли, НАТО давлатларидан етказиб берилган янги қуроллардан фойдаланишни бошлайди. Украин ҳарбийларини янги қуролларни ўзлаштириши қанчалик қийин?

Уолш: Ердаги қуроллар ҳақида гап кетганда бу жуда осон, аммо ҳаво техникалари борасида бу жуда қийин. Учувчилар ҳатто АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 ёки F-15 реактивларида тўғри машқ қилишлари учун узоқ вақт талаб этилади. Украина муҳим логистик ёрдамга ҳам муҳтож. Улар ҳар хил турдаги ёқилғи ва эҳтиёт қисмлардан фойдаланади. Шунинг учун барча турдаги керакли нарсалар уларда бўлиши керак.

Озодлик: Ғарб Украинага ўз вақтида керак бўлган нарсани етказиш имкониятига эгами? Техникаларни Украинага ва фронтга олиб бориш ҳақида нима дейиш мумкин?

Уолш: Имконият бор, лекин уни ишга солиш керак. Одамларни ўқитиш, янги ёқилғи базаларини ва янги таъминот занжирларини яратиш керак. Биз буларнинг барчасини қила оламиз. Бу бироз вақт талаб этади. Ғарб уруш узоққа чўзилишини тушуниши керак. Ғарб ва Украина ғалаба қозониши мумкин, чунки Россия билан солиштирганда Ғарб жуда юқори иқтисодий имкониятларга ва юқори саноатга эга.

Москва қўллаб-қувватлайдиган айирмачилар 11 апрель куни Донецк вилоятида Украина қўшинларига “Град” ракеталаридан зарба берди.
Москва қўллаб-қувватлайдиган айирмачилар 11 апрель куни Донецк вилоятида Украина қўшинларига “Град” ракеталаридан зарба берди.

Озодлик: Афтидан, айрим Ғарб давлатлари, хусусан Германия Украинага керак бўлган оғир қуролларни етказиб беришни истамаяпти. Берлиндан бу борада бирор ўзгаришни кўряпсизми?

Уолш: Германия ҳукумати ичида ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва Яшиллар партиясидан бўлган энергетика вазири Роберт Хабек ва Социал-демократик партиядан (СДП) бўлган канцлер Олаф Шолц ўртасида шиддатли ички кураш кетмоқда.

Уларнинг сўнгги канцлери Герхард Шрёдер бўлган ва у ҳамон Россия энергетика компанияси Роснефт бошқарув кенгашида ишламоқда. Шунингдек, [СДПдан] президент Франк-Валтер Штайнмайер бор. Уни яқинда Украинада қабул қилишмади. Чунки у ўтмишда россияпараст бўлган. Бу Шолц бошқараётган партия. Менимча, Шолц буни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда, лекин у жуда қаттиқ тер тўкишига тўғри келади.

Яшиллар анча тажовузкор ҳаракатлар қилмоқда. Бу узоқ вақтдан бери энергия санкциялари ва ҳарбий таъминот бўйича сиёсат бўлиб келган. Германияда ўзгаришларга умид бор, лекин улар курашни давом эттиришлари керак. Бу бироз вақт олади.

Қолаверса, немисларнинг ўзлари ҳам у қадар кўп ҳарбий техникага эга эмаслар. Улар ўзларининг қуролли кучларини тўлдириш учун 100 миллиард евролик фавқулодда фонд ташкил қилди. [Бу Россия босқинидан кейин эълон қилинди]. Ўқ-дори захиралари жуда кам. Уларнинг танкларида эҳтиёт қисмлар йўқ.

Немислар ҳозир қилиши мумкин бўлган энг яхши иш – Россиядан нефть таъминотини тўхтатиш. Анналена Бербок бу иш йил охиригача бошланишини эълон қилди. Германия Россия нефтига сезиларли даражада қарам эмас, лекин Россия газ эмас, асосан нефть сотишдан кўпроқ даромад олади. Негаки нефть анча қиммат. Аввал нефть таъминотини тўхтатиб, кейин газдан воз кечиш мақсадга мувофиқ бўларди, аммо бу анча қийинроқ.

Германия қила оладиган яна бир ёрдам бу Украинани пул билан таъминлашдир. Бу орқали Украина кучли қуролларга эга бўлган ва уларни етказиб бера оладиган мамлакатлардан қурол сотиб олиши мумкин.

Германия қурол экспорти учун рухсат олиш жараёнини тезлаштириши мумкин. Мамлакат жуда кўп жиҳозларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган жуда яхши жиҳозланган мудофаа саноатига эга. Аммо, ускуналарни сотишни тасдиқлаш жараёни, айниқса, уруш зоналарига ниҳоятда узоқ ва мураккаб бюрократик жараён. Немисларнинг бу бюрократияси ҳозир Россияга қўл келмоқда.

XS
SM
MD
LG