Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:29

Саида Мирзиëева"Илҳом" театри ҳимоясига чиқди; вазир Озодбек Назарбеков муаммо ҳал этилганини билдирди


Маданият вазири Озодбек Назарбеков "Илҳом" театри раҳбарлари билан учрашувда.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков "Илҳом" театри раҳбарлари билан учрашувда.

“Илҳом” театрининг ўзи жойлашган бинодан чиқариб юборилиши ҳақида 7 февраль куни чиққан хабар ортидан таниқли санъаткор ва оддий томошабинлар ижтимоий тармоқларда театрни сақлаб қоламиз #saveilkhom деган хештег остида тадбир бошлади.

Бу хештег остида таниқли актерлар Сейдулла Молдаханов¸ режиссëр Темур Бекмамбетовлар билан бир қаторда Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиëева ҳам "Илҳом" театрини “хафа қилдириб қўймаймиз” дея ўз Telegram каналида муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқлардаги норозилик ортидан Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков 11 февраль куни театрга бориб¸ директор билан учрашувда "театрни жорий биносида сақлаб қолиш" ҳақида ваъда берди.

Тошкентдаги Shodlik Palace меҳмонхонаси "Ofelos Plaza" МЧЖга сотилиши ортидан¸ Озодлик ихтиëридаги ҳужжатга кўра¸ 7 февраль куни янги мулкдор меҳмонхона пастки қавати ва ертўласида фаолият юритиб келаётган театр жамоасидан бинони апрелга қадар бўшатишни сўраган.

"Мулк бизниики. Театр чиқиб кетсин!"

Озодлик 11 февраль куни ўзини СП ООО “Ofelos plaza” фирмаси раҳбари Неъматулло Ҳайдаровнинг ўринбосариман" деб таништирган шахс билан "Илҳом" театри билан юзага чиққан можаро ҳақида суҳбатлашди.

- Мана сиз ҳурматли журналист¸ тўрт хонали квартира сотиб олдингиз. Битта хонасида бегона одам ўтириб олган. Ҳеч нарса тўламайди сизга. Сиз шундай пайтда нима қилган бўлар эдингиз? Албатта, ҳайдайсиз. Майли театр¸ култур-мултур. Миллий бойлик! Лекин ўша театр бизнинг бинодан кетиб¸ ўзига бошқа бино топса бўлмайдими ? Ўша сиз ғамини еëтган ҳурматли театр бошқа жойга ўтиб¸ томошасини қўйса бўлмайдими?

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00
Бевосита линк


Бир жойда кўкарадиган дарахт

Театр актëри Сейдулла Молдаханов Озодлик билан суҳбатда “Илҳом” театрини бир ерда кўкарадаиган дарахтга ўхшатди.

- Бу театрнинг кўчирилиши миллий фожиа бўлади. Агар бизнинг ўзимизга алоҳида иморат берилса ҳам¸ харажатларни кўтаролмаймиз. Чунки, биз давлат театри эмасмиз. Давлатдан ҳеч қанақа ёрдам ҳам олмаймиз. Коммунал тўловларни тўлашга бизни қурбимиз етмайди. Шу ертўла бизга кифоя эди. Бизга алоҳида бинонинг кераги йўқ.

Театр томошабинлари
Театр томошабинлари

"Илҳом" - вазирлик ҳимоясида!

Ўзбекистон маданият вазирлиги вакилининг Озодликка билдиришича¸ 11 февраль куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков “Илҳом” театри бадиий раҳбари Борис Гафуров ҳамда театр жойлашган бино раҳбарлари билан учрашган. Вазирлик мулозимининг айтишича¸ “нафақат Ўзбекистон, балки хориж мамлакатларида ҳам ўз номига ва мухлисига эга бўлган "Илҳом" театри ўз жойида қолишига келишиб олинган”.

“Вазирлик томонидан “Илҳом” театри айни масалада жиддий қўллаб-қувватланди” дея билдирди мулозим Озодлик билан суҳбатда.

11 февраль куни Тошкент вақти билан кечқурун Мадания вазири Озодбек Назарбеков Instagram саҳифасида бу учрашувда муаммо ҳал этилганини хабар қилди.

"Учрашувда нафақат Ўзбекистонда, балки, хориж мамлакатларида ҳам ўз довруғи ва мухлисига эга бўлган "Илҳом" театри ўз жойида қолишига келишиб олинди. Маданият ва санъат Маданият вазирлигининг доимий ҳимоясидадир. Бундан буён “Илҳом” театрининг ижодий фаолияти ҳам ҳар томонлама вазирлик томонидан қўллаб-қувватланади"¸ деб ëзди Озодбек Назарбеков.

Ўзбек театр санъатининг халқаро майдондаги ташриф қоғозига айланган “Илҳом” театрининг кейинги тақдири ҳақида 12 февраль куни театр жамоаси матбуот анжумани ўтказади.

Shodlik Palaceнинг подполковник эгаси

Озодлик тасарруфида “Ofelos plaza” МЧЖнинг жорий йил 7 февраль куни “Илҳом” театрига юборган талабномаси нусхаси бор.

Мактубга 2019 йилнинг 3 декабрида 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги низом капитали билан тузилган бу ширкат таъсисчиси Неъматулло Ҳайдаров имзо чеккан. Озодлик билан исми сир қолиш шарти билан гаплашган тадбиркорга кўра¸ Ҳайдаров ширкатниннг 75 фоиз акциялари эгасидир.

Очиқ маълумотларда ëзилишича¸ подполковник Ҳайдаров Юнусобод туман ИИБсига 2017 йилнинг 13 мартидан 3 апрелигача бошлиқ бўлган. Бундан олдин у Миробод туман ИИБсида бошлиқ бўлган.

Айрим нашрлар “Ofelos plaza” МЧЖнинг асосий мулкдори Ўзбекистон олий ҳокимиятига алоқадор шахс эканини иддао қилмоқда.

Ҳозирча бундай иддаоларни тасдиқловчи расмий ҳужжат Озодликда мавжуд эмас.

"Илҳом" театри - ҳуррият маркази!

"Илҳом" театри 1976 йилда "Ёш театрларнинг экспериментал студияси" номи билан тузилган бўлиб, Совет Иттифоқи ҳудудида ҳукуматга тегишли бўлмаган илк мустақил театрлардан бири бўлган.

Унинг асосчиси ва бадиий раҳбари Марк Вайл 2007 йилда ўлдириб кетилиши ортидан, театр "Марк Вайлнинг "Илҳом" театри" деб номланди.

Театр халқаро фестивалларда Ўзбекистон санъатини тақдим қилиб келади.

"Илҳом" театри Ўзбекистондаги ўзига хос маданият ва ҳурфикрлилик маркази сифатида фаолият юритиб келади.

2018 йили "Илҳом" театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) фильми бепул намойиш қилингани ортидан Адлия вазирлиги тарафидан огоҳлантирилган эди.

“Илҳом “ театри жамоаси ўтган йили Шаҳзода Клаус номли Нидерландия Қироллик жамғармаси мукофотига сазовор бўлган эди.

XS
SM
MD
LG