Исроилда тузилган қўшма ҳукумат Ҳамасни "ер юзидан супуриб ташлаш"га ваъда берди
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху чоршанба куни Хамасга қарши урушни йўналтириш учун фавқулодда ҳукумат тузди ва унинг мудофаа вазири ҳафта охири бўлган ҳалокатли ҳужуми учун Фаластин жангари гуруҳини “ер юзидан” йўқ қилишга ваъда берди.
"Биз ИШИДдан ҳам баттарроқ шафқатсиз душманга қарши курашмоқдамиз. Улар ўғил-қизларимизни қатл қилди, эркак ва аёлларни тириклайин ёқиб юборди, ёш аёлларни зўрлади, қария ва болаларни гаровга олди, жангчиларимизни калласини олди", деди Нетаняху.
Исроил бош вазири ва собиқ мудофаа бошлиғи ва марказчи мухолифат партияси раҳбари Бенни Гантз қўшма баёнотда икки етакчи ва Мудофаа вазири Йоав Галлантдан иборат фавқулодда ҳукумат тузишга келишиб олганликларини айтишди.
Мудофаа вазири Галлант: "Биз Ҳамас деган нарсани ер юзидан ўчириб ташлаймиз", деди.
Нетаняху ва Гантз ўзларининг қўшма баёнотида, Ғазода ХАМАС билан жанглар пайтида фавқулодда ҳукумат ҳеч қандай алоқадор бўлмаган сиёсат ёки қонунларни қабул қилмасликларини билдиришган.
Блинкен Қуддусда Исроил бош вазири Нетаняху билан музокара ўтказди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен пайшанба куни Фаластиннинг ХАМАС жангариларининг ҳужуми ва Исроилнинг Ғазога ҳужумлари ортидан минтақада миқёсли уруш бошланишининг олдини олиш мақсадида Яқин Шарқ миссияси билан Исроилга келди.
Блинкен аввалига Исаак Ҳерцог билан учрашди. Кейин АҚШ давлат котиби Қуддусга борди ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху билан музокаралар ўтказди.
Исроилга кетаётиб Блинкен журналистларга АҚШнинг минтақавий иттифоқчилари кўмагида Ҳамас асирда ушлаб турган 100 дан ортиқ исроилликни озод қилишга ҳаракат қилишини айтди.
Улардан баъзилари Америка фуқаролари ҳам бўлиши мумкин. Ҳужум пайтида камида 22 америкалик ҳалок бўлди, деди Блинкен ва бу рақам ортиши мумкин.
Ғазода қуруқлик амалиёти бошланиши кутилаётган бир пайтда Блинкен, Исроил халқаро қонунларга ҳурмат билан қараши ва тинч аҳоли қурбон бўлмаслиги учун ҳаракат қилиши кераклигини айтди.
Блинкен, шунингдек, Ғазо фуқароларининг зич жойлашган анклавдан хавфсиз ўтишини таъминлашга ҳаракат қилажагини қўшимча қилди.
Исроилдан кейин Блинкен Иорданияга боради ва у ерда қирол Абдулла ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади.
Ғазода ҳалок бўлганлар 1200, ярадорлар сони 5600 дан ошди
Ғазо аҳолиси 12 октабр, урушнинг олтинчи куни яна бомбардимон садолари билан уйғонди.
Хон Юнисда аҳоли вайрон бўлган бинолар остидан жасадларни қидирмоқда.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бўлгада ҳалок бўлганлар сони 1200 нафарга етган, ярадорлар сони 5600 дан ошган.
Исроил 24 соат ичида Ғазодаги 450 та нишонга зарба берилганини айтмоқда.
Шанба куни Исроилга ёриб кирган Ҳамас жангарилари 1200 кишини ўлдирган, 2700 дан ортиқ кишини яралаган ва кўплаб одамларни гаровга олган.
Бу хунрезликка жавобан Исроил Ғазода қасос ҳужумларини амалга оширмоқда.
Исроилда тузилган қўшма ҳукумат Ҳамасни ер юзидан супуриб ташлашга ваъда берди.
Фаластин томонига кўра, Ғазода 535 га яқин турар-жой биноси вайрон бўлган, 250 мингга яқин киши бошпанасиз қолган.
Исроил Ғазони "тўлиқ қамал" остига олганини билдирди.
Қарийб 2 ярим миллион аҳолисига эга бўлгага озиқ-овқат ва ёқилғи келиши тўхтаган.
Чоршанба куни Ғазодаги ягона электр станцияси ишламай қолгандан кейин бўлга буткул зулматга чўмган.
Исроил мудофаа вазирлиги 12 октабр ХАМАСга тегишли экани айтилаётган нишонларнинг ракеталар билан урилган акс этган тасвирларини эълон қилди.
Тасвирлар қачон суратга олинганини тасдиқлаш имконсиз.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху чоршанба куни Хамасга қарши урушни мувофиқлаштириш учун фавқулодда ҳукумат тузди. Унинг мудофаа вазири шанба кунги хунрезлик учун Фаластин жангари гуруҳини “ер юзидан” йўқ қилишга ваъда берди.
Эрдўғон: Бу уруш эмас, қирғиндир
Ғазонинг қамал қилинишини Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон қоралади:
“Шаҳарнинг сув, электр таъминоти, кириш ва чиқиш йўлларини узиб қўйиш, инфратузилмасини бузиш, масжидлардан черковларгача бўлган барча ибодат марказларини, шунингдек, уларнинг мактабларини вайрон қилиш, одамларнинг энг асосий эҳтиёжларини қондиришига йўл қўймаслик, тинч аҳоли яшайдиган турар-жой биноларини бомбардимон қилиш, яшаш - бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай шармандали усуллардан фойдаланган ҳолда можарони бошқариш - бу уруш эмас, бу қирғиндир", - деди Эрдўғон.
Исроил ҳаводан берилган ҳаво зарбалари акс этган видеони эълон қилди.
Видеолардан бирида Исроил армияси узоқ масофали “Ментатч” ракетасидан Ғазодаги Хамас нишонини ургани кўринади.
Бошқа тасвирларда Ғазо ислом университетига ҳаво зарбалари берилгани акс этган. Исроил уни “Ҳамаснинг муҳим операцион, сиёсий ва ҳарбий маркази” деб ҳисоблайди.
Денгиздан олинган видеода Исроил ҳарбийлари Ғазо қирғоқларидаги докларга зарбалар берилгани акс этган.
Исроил армиясининг маълум қилишича, ўнлаб қирувчи учоқлари бир кеча-кундузда Ғазо шаҳри маҳалласидаги 200 дан ортиқ нишонга зарба берган, улар Хамас томонидан ҳужумлар уюштириш учун ишлатилган.
Фаластин матбуоти Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо шаҳри, жанубдаги Хон Юнис шаҳри ва Ғазо марказидаги Бурейж қочқинлар лагеридаги уйларга зарба берганини айтди. Ижтимоий тармоқларда аҳолининг айтишича, кўплаб бинолар қулаб тушган, баъзида 50 га яқин одам қолиб кетган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, 180 000 дан ортиқ ғазолик бошпанасиз қолган.