Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:40

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

15:56 22.10.2023

ЮНИCЕФ расмийси: Ғазодаги бир миллион бола шошилинч ҳимояга муҳтож

ЮНИCЕФнинг Фаластин бўйича махсус вакили Люсия Элми шанба куни Ғазо секторидаги бир миллион бола зудлик билан ҳимоя ва гуманитар ёрдамга муҳтож эканини айтди, чунки можаро энг зарур кундалик эҳтиёжлар танқислигига сабаб бўлиб, маҳаллий аҳолини, айниқса болаларни аянчли аҳволда қолдирди.

Унинг таъкидлашича, Ғазо секторига Рафаҳ ўтиш пункти орқали ўтказилган юклар етарли эмас, шу билан бирга қамалдаги анклавга барқарор ёрдам етказиш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, можаро бошланганидан бери Ғазода жами 4385 фаластинлик ҳалок бўлган, 13560 га яқини яраланган.

Ҳамас-Исроил можароси бошланган 7 октябрдан бери давом этаётган Исроил ҳужумлари натижасида 1,6 миллионга яқин одам, яъни Ғазо аҳолисининг камида 60 фоизи уй-жойини тарк этди.

15:54 22.10.2023
Israel Palestinians
Israel Palestinians

Ғарбий Соҳилдаги масжидга ҳаво ҳужуми: Исроил иддаосича масжид остида жангарилар мажмуаси бўлган

Якшанба куни эрта тонгда Исроил учоқлари оккупация қилинган Ғарбий Соҳилдаги масжид биносига зарба берди. Исроил ҳарбийлари иддаосича, жангарилар масжиддан ҳужум уюштириш учун фойдаланган.

Фаластинлик шифокорлар ҳужумда камида бир киши ҳалок бўлганини айтган.

Исроил Женин қочқинлар лагеридаги Ал-Ансор масжиди остида ҳарбий мажмуа борлигини иддао қилмоқда ва уни Ҳамас ва Фаластин Исломий Жиҳод жангариларига тегишли эканини айтди.

Видео тасвирларда масжиднинг ташқи деворларидан бирида атрофида ҳужумдан из қолдирган катта ўра борлигини, бир неча ўнлаб фаластинлик зарарни баҳолаётганини кўриш мумкин.

“Биз ёруғликни кўриб, кучли портлаш овозини эшитганимизда кўпчилик ухлаб ётган, баъзиларимиз эса уйғоқ эдик. Ўлган ва яраланганларни кўрдик. Тирик қолганимизга Худога шукр қилдик, Жароҳат олганларни касалхонага олиб бордик. Шундай бўлди”, дейди Али Алдамаг.

17:11 21.10.2023

Ёав Галлант: Ғазо секторидаги амалиёт 3 босқичдан иборат

Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант жума куни Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари бўйича уч босқичли режани ошкор қилиб, якуний мақсад Исроилнинг Ғазо бўйича бўлган барча масъулиятини бу секторда янги "хавфсизлик режими" яратиш орқали олиб ташлаш эканлигини айтди.

Тел-Авивда бўлиб ўтган Кнессетнинг Ташқи ишлар ва мудофаа қўмитаси йиғилишида сўзлаган Галлант урушнинг уч босқичли бўлишини айтди.

Биринчи босқич жорий босқич бўлиб, унда ҳаво ҳужумлари билан ҳарбий кампания олиб борилмоқда, кейин эса ХАМАС жангариларини йўқ қилиш ва унинг инфратузилмасига зарар етказиш учун қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар билан мағлуб этиш орқали амалга оширилади, деди Галлант.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи босқич пастроқ интенсивликда амалиётларни давом эттиради, чунки қўшинлар "қаршилик ўчоқларини йўқ қилиш" учун ишлайди.

Учинчи қадам Ғазо секторида янги хавфсизлик режимини яратиш ва Исроилнинг Ғазо секторидаги кундалик ҳаёт учун жавобгарлигини олиб ташлаш бўлади, деди вазир.

Ҳамас бу баёнотга жавоб бермади.

17:07 21.10.2023

Рафаҳ орқали Ғазога биринчи гуманитар ёрдам олиб кирилди

Мисрлик кўнгиллилар Рафаҳнинг Ғазо сектори билан чегарасининг Миср томонида жойлашган ёрдам юк машиналари шанба, 21 октябр куни эрталаб назорат пунктидан ўтиб кетганда, байроқлар ва хурсандчилик билан кузатишди.

Мисрда қолиб кетган ёрдам юк машиналари ёрдам етказиб бериш шартлари бўйича бир неча кун давом этган дипломатик тортишувлардан сўнг, қамалдаги Ғазо секторига Рафаҳ чегара пунктига кирди.

Рафаҳ - Исроил назорати остида бўлмаган Ғазо секторига кириш ва чиқишнинг асосий йўли ва Ғазо секторининг 2,3 миллион аҳолисига ёрдам етказиш бўйича саъй-ҳаракатлар маркази.

БМТ сектор аҳолиси учун камида 100 та юк машинаси кераклигини айтди, бироқ Исроил ҳозирча атиги 20 та юк машинасига киришга рухсат берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG