Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:31

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

18:08 16.10.2023

Расман: Ғазода 199 нафар исроиллик гаровда ушлаб турилибди

ҲАМАС жангарилари
ҲАМАС жангарилари

Исроил армияси матбуот котиби адмирал Даниел Ҳагари журналистлар билан бўлиб ўтган брифинг чоғида Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришилмагани, Исроил қамалдаги Ғазо анклавига ҳужумларини давом эттираётганини айтди.

Ҳагарининг қўшимча қилишича, Ғазода камида 199 нафар гаровга олинган исроиллик бор. Ҳозиргача Ғазода 291 нафар исроил аскари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар жами исроиллик сони 1500га яқинлашган.

Ҳагари Эронни Ҳизбуллоҳга ҳужум қилишга буйруқ берганликда айблади.

«Ҳизбуллоҳ Эрон кўрсатмаси ва кўмаги билан Ғазодаги уруш ҳаракатларидан чалғитиш учун Исроил чегарасига бир қатор ҳужумларини амалга оширди», Исроил армияси матбуот котиби Даниел Ҳагари.

18:23 16.10.2023

Исроил одамларни Ғазодан чиқиб кетишга, ҲАМАС эса чиқмасликка чақирди

Исроил ғазоликларни жанубга кўчишга чақирди. 2 миллиондан ортиқ киши қамал остида қолган анклавнинг юз минглаб аҳолиси аллақачон кўчган.

"Ғазо шаҳри аҳолиси, сизларга яна мурожаат қиламан, ҲАМАС ўз жонингизни қутқаришингизга қаршилик қилмоқда, биз жанубга кетишингизга рухсат берамиз. Ўз хавфсизлигингиз учун Ғазо шаҳри ва унинг атрофидаги барча ҳудудларни тарк этинг. Жанубга Наҳал Ааза томон ҳаракатланинг. Бу ҳудудда омон қолишингиз учун шароит бор" , деди Исроил ҳарбийси Даниел Ҳагари.

Ғазо секторини бошқараётган ҲАМАС эса одамларни уйларини ташлаб кетмасликка чақирмоқда.

ҲАМАС жангарилари 7 октябр куни Исроил шаҳарларига ҳужум қилиб, 1000 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди ва ўнлаб исроилликни гаровга олди. Қонли ҳужумдан кейин Исроил жангари гуруҳни йўқ қилишга ваъда берди.

Ғазонинг тор ва гавжум кўчаларида вазият ёмонлашяпти, Исроил ҳаво ҳужумлари қурбонлари сони ортиб боряпти. Жасадлар музлатгичли юк машиналарда сақланмоқда, чунки уларни касалхоналарга олиб бориш жуда хавфли, қабристонлар эса тўлиб кетган.

18:29 16.10.2023

Ғазодан қочган одамлар Миср чегарасига тўпланмоқда

БМТ байроғи остидаги юк машиналари Ғазо-Миср-Исроил чегарасига йўл олган.

Дастлаб юк машиналари Ғазо-Миср чегарасидаги Рафа ўтказиш пунктига кетаётгандек кўринди, бироқ кейинчалик машиналар Керем Шалом Миср-Исроил чегара пункти томон йўл олди.

Мисрнинг Синай ярим оролида бир неча давлатлардан Ғазога юборилган юзлаб тонна инсонпарварлик ёрдами сақланмоқда.

Рафа чегара пости Мисрнинг Синай ярим ороли ва ҲАМАС назоратидаги Ғазо секторига ўтадиган ягона ўтказиш пункти ҳисобланади.

Ғазони тарк этиш истагидаги фаластинликлар ҳам Миср билан чегарадаги Рафа пунктига йиғилмоқда. Анклавга ёрдам киритиш бўйича дипломатик ҳаракатлар олиб бормоқда.

Мисрдаги хавфсизлик манбалари, чет эл паспортига эга одамлар Ғазодан чиқиб кетиши ва анклавга гуманитар ёрдам киритилиши учун оташкесимга эришилганини билдирди. Аммо Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху идораси буни рад этди.

18:36 16.10.2023

ЕИ: Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга

Европа Иттифоқи етакчилари Исроилнинг халқаро қонунлар доирасида ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Европа Кенгаши ўз баёнотида маълум қилди.

"Биз ҲАМАСнинг Исроил ва унинг халқига қарши шафқатсиз террорчилик ҳужумларини қаттиқ қоралаймиз. Террорни оқлаб бўлмайди ва биз барча гаровга олинганларни зудлик билан сўзсиз озод қилишга чақирамиз. Биз Исроил халқи билан бирдаммиз. Исроил халқаро ҳуқуқ ва гуманитар қонунларга тўлиқ риоя қилган ҳолда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга”, деди Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел.

Шарл Мишел ўз видеобаёнотида Европа Кенгаши позициясини билдирар экан, Европа етакчилари сешанба куни видеоконференция шаклида йиғилиш ўткзишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Европа Кенгаши 9 кундан бери давом этаётган Фаластин-Исроил уруши борасида илк бор баёнот берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG