Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:27

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

10:45 18.10.2023

Иордания Ғазодаги касалхонага ҳужумдан сўнг Байден иштирокида ўтадиган саммитни бекор қилди

Иордания Ғазодаги касалхонага ҳужумдан сўнг 18 октябрда АҚШ президенти Жо Байден иштирокида ўтадиган тўрт томонлама саммитни бекор қилди. Бу ҳақда Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас Сафадийга таянган ҳолда “Ал Жазира” хабар берди.

Аввалроқ Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам саммитга боришдан бош тортган эди. The Times of Israel газетасининг ёзишича, Аббос бундай қарорни Ғазодаги касалхонага ракета отилгани ортидан қабул қилган.

Байден ва Аббосдан ташқари саммитда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас Сиси ва Иордания қироли Абдуллоҳ II иштирок этиши кутилаётган эди. Хабарда айтилишича, саммит Фаластин, АҚШ ва Миср билан маслаҳатлашувлардан сўнг бекор қилинган. Оқ Уй ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Аввалроқ Жо Байден Вашингтондан Яқин Шарққа жўнаб кетгани хабар қилинди. 18 октябрда у Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашади.

17 октябрь куни кечқурун Ғазодаги «Ал Аҳли» касалхонасига ракета тушган ва 600 киши ўлгани, 900 киши яралангани маълум қилинган эди. ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса “Ислом жиҳоди”ни айблади.

15:35 18.10.2023

АҚШ президенти Жо Байден Исроилга етиб борди

Кучайтирилган хавфсизлик назорати остида учоқдан тушган АҚШ президентини Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг ўзи қарши олди.

АҚШ президенти Ғазода 500 киши ўлимига сабаб бўлган шифохонадаги портлашдан бир кун ўтиб, минтақага сафар қилмоқда.

“Ғазодаги шифохонада кеча содир бўлган портлашдан чуқур қайғу ва ғазабдаман. Кўрганларимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, буни бошқа бир гуруҳ амалга оширган. Бу сиз эмассиз. Аммо, бунга ишонмаётганлар кўп. Шунинг учун ҳали олдинда иш кўп", деди Байден.

Байденнинг минтақага сафари Яқин Шарқни тинчлантириши ва Ғазога инсонпарварлик ёрдамини енгиллаштириши кутилаётганди. Аммо, "Ал-Аҳли" шифохонадаги ҳодиса Иордания АҚШ президенти Байден, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Абдул Фаттоҳ ал Сиси билан режаланган саммитни қолдирди.

Фаластин раҳбарияти Ғазодаги шифохонани Исроил ҳарбийлари урди, демоқда. Фаластин соғлиқни сақлаш вазири буни “қатлиом”, деб атади.

Исроил томони эса шифохонада Фаластиндаги жиҳодчи гуруҳнинг отилмай қолган ракетаси портлади, деди. Исломий жиҳод гуруҳи эса буни рад этди.

19:36 18.10.2023

Ўзбекистон ТИВ: "Ғазода даҳшатли зўравонлик"

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз баёнотини эълон қилди.

Баёнотда: “Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик”, дейилади.

“Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз”, дейилади яна баёнотда.

Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ва томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирган.

Фаластин раҳбарияти Ғазодаги шифохонани Исроил ҳарбийлари урди, демоқда. Фаластин соғлиқни сақлаш вазири буни “қатлиом”, деб атади.

Исроил томони эса шифохонада Фаластиндаги жиҳодчи гуруҳнинг отилмай қолган ракетаси портлади, демоқда. Исломий жиҳод гуруҳи эса буни рад этмоқда.

19:39 18.10.2023

Путин шифохонага берилган зарбани “фалокат”, деб атади

Хитойга борган Россия президенти Владимир Путин, Ғазодаги шифохонага берилган зарбани “фалокат”, деб атади ва бу ҳолат ушбу зиддиятни дархол тўхтатиш кераклигигига яна бир исботдир, деди:

"Беш минтақавий лидерлар билан мулоқотлардан олган тассуротим шуки - дарвоқе, бу жуда муҳим ва ўз вақтида қилинган мулоқотлар бўлди. Яъни, мен ҳозир сизга тафсилотларни айтмайман, аммо айтмоқчи бўлган муҳим гапим шуки - назаримда, ҳозир ҳеч ким бу можарони давом эттириш ёки кучайтириш, ёҳуд вазият ёмонлашишини истамайди. Фикримча, асосий ўйинчилардан айримлари буни истамаяпти, қолганлари нимадандир қўрқяпти, лекин амалда ҳозир ҳеч ким бу низони давом эттириш ёки катта урушга айлантиришга ҳозирмас”.

Эрон, Ҳамас ва йирик араб давлатлари, шунингдек Фаластин ва Исроил билан алоқаларини ушлаб турган Россия, АҚШ ва Ғарб давлатларини мустақил Фаластин давлатининг 1967 йилдаги чегараларига қайтиш истагини инобатга олмасликда айблаб келади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG