Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:30

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

16:29 19.10.2023

200 та юк машинасидаги ёрдам Ғазога йўл очилишини кутмоқда

Шимолий Синайдаги Қизил яримой жамияти раҳбари Холид Зайднинг маълум қилшича, 200 дан ортиқ юк машинасида 3 минг тонна инсопарварлик ёрдами бор.

Аммо, исроилликлар Ғазога ёрдам киритилишидан норози бўлмоқда. Улар ўз ҳукуматидан Ғазода гаровда қолаётган 200га яқин исроиллик озод қилинмагунча, бўлга қамалини давом эттиришни талаб қилмоқда.

Бунга қадар Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу, агар инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, сув ва дори-дармондан иборат бўлса, бу юкни Ғазо бўлгасига киритишга Исроил қаршилик қилмаслигини билдирган.

20:07 20.10.2023

Байден Конгрессдан Исроил ва Украина учун ёрдам сўрамоқда

АҚШ президенти Жо Байден Исроил ва Украинанинг муваффақияти «Америка миллий хавфсизлиги учун жуда муҳим» эканлигини айтди. 20 октябрь куни Оқ уйдан америкаликларга мурожаат қилган Байден икки давлат учун Конгрессдан миллиардлаб доллар ҳарбий ёрдам сўрамоқда.

Байден агар халқаро тажовуз давом этишига йўл қўйилса, «можаро ва тартибсизлик дунёнинг бошқа қисмларида тарқалиши мумкин»лигини айтди.

"Америка етакчилиги дунёни ушлаб турадиган омил. Америка иттифоқлари Америка хавфсизлигини таъминлайди. Бошқа давлатлар билан ишлаш Америка қадрияти. Агар биз Украинадан узоқлашсак, Исроилдан юз ўгирсак буларнинг барчасини хавф остига қўямиз. Шунинг учун ҳам эртага Конгрессга шошилинч буджет сўровини юбораман, чунки Американинг миллий хавфсизлигини молиялаштириш учун Исроил ва Украинани қўллаб-қувватлаш керак. Бу ақлли сармоядир. Американинг келажак авлодлари хавфсизлиги учун сармоя”, деди Байден.

У келгуси йил учун тахминан 100 миллиард долларлик молиялаштиришни сўраши кутилмоқда. Бу маблағ Украина, Исроил, Тайван ҳамда гуманитар ёрдам учун йўналтирилади, деди таклиф лойиҳасидан хабардор манбалар.

Байден бу масалаларнинг барчасини бир қонун лойиҳасида бирлаштириш орқали Конгресс таклифни маъқуллашига умид қилмоқда. Байден бир кун олдинги Исроилга ташрифида Ҳамасга қарши курашда Исроил билан бирдамлигини айтиб, Ғазо секторидаги фаластинликларга кўпроқ гуманитар ёрдам кўрсатишини билдирди.

Байден мурожаатидан олдин Украина президенти Владимир Зеленский билан гаплашиб, АҚШ Киевни қўллаб-қувватлашга содиқ эканини тасдиқлаган.

17:03 21.10.2023

ҲАМАС гаровга олинган тутқунлардан икки нафарини озод қилди

ҲАМАС радикал гуруҳи 7 октябрда Исроилга ҳужум чоғида гаровга олинган дастлабки тутқунлар озод этилганини эълон қилди: озод бўлганлар – она билан қизи, АҚШ ватандошлари.

ҲАМАС баёнотида ташкилот АҚШнинг икки фуқароси “гуманитар мулоҳазаларга кўра”, шунингдек президент Байден ва маъмуриятининг иддаолари “таги пуч ёлғон”лигини “Америка халқи ва дунё олдида исботлаш учун” тутқунликдан озод этаётгани айтилади. Яна қўшимча қилинишича, бу иш “ал-Қассам бригадалари”нинг Қатардаги саъй-ҳаракатларига жавобан” қилинган.

Исроил ҳукумати америкалик аёллар Жудит Ранаан ҳамда унинг қизи Натали озод бўлишганини “Би-би-си”га расман тасдиқлади. Улар қариндошларининг туғилган кунига борганларида 7 октябрда Нахал Оз кибуцида ҲАМАС жангарилари томонидан қўлга олинган.

Ўз навбатида, АҚШ президенти Жо Байден америкалик асиралар озод этилганини олқишлади. У, шунингдек, тутқун аёллар озод этилишини таъминлашдаги ҳамкорлиги учун Қатар ва Исроил ҳукуматларига миннатдорлик билдирди ва ўз ҳукумати ҲАМАС гаровга олган АҚШ фуқароларини озод қилиш устида “кечаю кундуз” ишлаётганини айтди.

19 октябрда Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) вакили Даниэл Хагари ҲАМАС 203 кишини тутқунликда сақлаб турганини маълум қилган эди.

17:07 21.10.2023

Рафаҳ орқали Ғазога биринчи гуманитар ёрдам олиб кирилди

Мисрлик кўнгиллилар Рафаҳнинг Ғазо сектори билан чегарасининг Миср томонида жойлашган ёрдам юк машиналари шанба, 21 октябр куни эрталаб назорат пунктидан ўтиб кетганда, байроқлар ва хурсандчилик билан кузатишди.

Мисрда қолиб кетган ёрдам юк машиналари ёрдам етказиб бериш шартлари бўйича бир неча кун давом этган дипломатик тортишувлардан сўнг, қамалдаги Ғазо секторига Рафаҳ чегара пунктига кирди.

Рафаҳ - Исроил назорати остида бўлмаган Ғазо секторига кириш ва чиқишнинг асосий йўли ва Ғазо секторининг 2,3 миллион аҳолисига ёрдам етказиш бўйича саъй-ҳаракатлар маркази.

БМТ сектор аҳолиси учун камида 100 та юк машинаси кераклигини айтди, бироқ Исроил ҳозирча атиги 20 та юк машинасига киришга рухсат берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG